ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 23.09.2025 й. 20-2025/Б-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.10.2025 й. 3691-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2025 й.

N 3691




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

23.09.2025 й.

N 20-2025/Б


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни

қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан

қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги, "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           Б.Э. Захидов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни

қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан

қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 33-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2461, 2013 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 295-модда) билан тасдиқланган Ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";


2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


3) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


4) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";


5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахциз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


6) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";


7) 14-банддаги "ГОСТ 17.2.3.02-78" деган сўзлар "ГОСТ 17.2.3.02-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 36-банддаги "ҳар йили тиббий кўрикдан" деган сўзлар "ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";


10) 39-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 43-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 45-банддаги "ҚМҚ II-89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


15) 67-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 73-банддаги "ГОСТ 12.1.003-89" ва "ГОСТ 12.1.012-90" деган сўзлар тегишли равишда "ГОСТ 12.1.003-2014" ва "ГОСТ 12.1.012-2004" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";


19) 77-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 81 ва 82-бандлардаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 83-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 94-банддаги "ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 144-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"144. Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.";


24) 215-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 34-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2466, 2013 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


2) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


3) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";


4) 14-банддаги "ГОСТ 17.2.3.02-78" деган сўзлар "ГОСТ 17.2.3.02-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 36-банддаги "ҳар йили тиббий кўрикдан" деган сўзлар "ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";


7) 39-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 43-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентилация ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 45-банддаги "ҚМҚ II-89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


12) 67-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 73-банддаги "ГОСТ 12.1.003-89" ва "ГОСТ 12.1.012-90" деган сўзлар тегишли равишда "ГОСТ 12.1.003-2014" ва "ГОСТ 12.1.012-2004" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";


16) 77-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 81 ва 82-бандлардаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 83-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 94-банддаги "ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 101-банддаги "ГОСТ 12.3.002-75" деган сўзлар "ГОСТ 12.3.002-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 169-банддаги "ГОСТ 12.1.003-83" деган сўзлар "ГОСТ 12.1.003-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 12 июндаги 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2471, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";


2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


3) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


4) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";


5) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";


6) 14-банддаги "ГОСТ 17.2.3.02-78" деган сўзлар "ГОСТ 17.2.3.02-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 36-банддаги "ҳар йили тиббий кўрикдан" деган сўзлар "ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";


9) 39-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 43-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 45-банддаги "ҚМҚ II-89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


14) 67-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 73-банддаги "ГОСТ 12.1.003-89" ва "ГОСТ 12.1.012-90" деган сўзлар тегишли равишда "ГОСТ 12.1.003-2014" ва "ГОСТ 12.1.012-2004" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";


18) 77-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 81 ва 82-бандлардаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 83-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 94-банддаги "ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 121-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"121. Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.".


4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 26 июндаги 46-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2478, 2013 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 376-модда) билан тасдиқланган Балиқчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


2) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


3) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";


4) 14-банддаги "ГОСТ 17.2.3.02-78" деган сўзлар "ГОСТ 17.2.3.02-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 36-банддаги "ҳар йили тиббий кўрикдан" деган сўзлар "ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";


7) 39-банддаги "тиббий кўриклар" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 43-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 45-банддаги "ҚМҚ II-89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


12) 67-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 73-банддаги "ГОСТ 12.1.003-89" ва "ГОСТ 12.1.012-90" деган сўзлар тегишли равишда "ГОСТ 12.1.003-2014" ва "ГОСТ 12.1.012-2004" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 2-бобнинг 13-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.";


16) 77-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 81 ва 82-бандлардаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 83-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 94-банддаги "ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 101-банддаги "ГОСТ 12.3.002-75" деган сўзлар "ГОСТ 12.3.002-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 14 октябрь



























































Время: 0.1197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск