ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Ноябрь, 2025 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 23.10.2025 й. 47-сон "Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.10.2025 й. 2034-8-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.10.2025 й.
N 2034-8
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ
КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ
БОШЛИҒИНИНГ
23.10.2025 й.
N 47
БУЙРУҒИ
Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан
боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,
терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини
тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички
назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 492-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Департамент бошлиғи Ж.Ж. Хатамов
ИЛОВА
Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан
боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,
терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини
тарқатишни молиял аштиришга қарши курашиш бўйича ички
назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.".
2. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"22. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши к урашиш билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақидаги хабар ва унга илова қилинадиган маълумотларнинг намунавий шакли ҳамда ҳужжатлар рўйхатида (рўйхат рақами 3419, 2023 йил 7 февраль) белгиланган шаклда тақдим этилади.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 31 октябрь