язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат кадастрлари/ Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2005 й. 152-сон "Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2005 й.

N 152



АЙРИМ ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Темир йўллар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тегишли ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат кадастрларининг шакллантирилиши ва юритилиши тўғрисида 2006 ва 2007 йил июлида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 6, 33-модда.