ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /Марказий банк Бошқарувининг 14.08.2026 й. 22/5-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.08.2026 й. 1545-7-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.08.2026 й.
N 1545-7
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
14.08.2026 й.
N 22/5
ҚАРОРИ
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими
орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Т.А. Ишметов
ИЛОВА
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими
орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 14-банднинг 1-кичик бандидаги "банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга" деган сўзлар "банк фаолиятига доир тегишли лицензияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"47. Тўловларни амалга ошириш, шу жумладан мобил рақамдан фойдаланган ҳолда банк ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш мақсадида Тезкор тўловлар тизимига қайта ишлаш учун узатиладиган тўлов ҳужжатлари банк мижозлари томонидан масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали 24/7 режимида хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинган бўлиши ва тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлиши лозим.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 29 август