ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2026 й. / Банк қонунчилиги /Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.09.2026 й. 3937-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 14.08.2026 й. 22/3-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 10 сентябрда 3937-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки бошқарувининг
2026 йил 14 августдаги
ИЛОВА
Банкларда активлар сифатини таснифлаш
ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни
қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда
улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) пруденсиал назорати мақсадларида банклар, шу жумладан микромолия банклари, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
активлар сифатини таснифлаш - активларни сифатига кўра "стандарт", "субстандарт", "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" тоифалардан бирига гуруҳлаш;
эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар - стандарт активларга яратиладиган захиралар ва махсус захиралар;
стандарт активларга яратиладиган захиралар - банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида шакллантирилувчи захиралар;
махсус захиралар - сифати "субстандарт", "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" деб таснифланган активлар бўйича аниқланган йўқотишларни қоплашга мўлжалланган мажбурий захиралар;
қарз олувчи (контрагент) - мазкур Низомнинг 2-бандида кельтирилган активлар бўйича банк олдида мажбурияти мавжуд бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
қарз - мазкур Низомнинг 2-бандида кельтирилган активлар бўйича банк олдидаги мажбурият;
реструктуризация - банк олдидаги мажбуриятларини бажаришда молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган қарз олувчига енгиллик тақдим этилиши;
енгиллик - қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш мақсадида банк томонидан шартномага бошқа ҳолатларда кўриб чиқилмайдиган, қулай шартларга асосланган ўзгартиришлар киритилиши;
кредит таваккалчилиги - қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятлари шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ва (ёки) режалаштирилган даромадни олмаслик таваккалчилиги;
муддати ўтган қарздорлик - қарз олувчи томонидан шартнома ёки қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган), шу жумладан тўловлар камида бир кунга кечиктирилган банк олдидаги мажбуриятлар;
активнинг жами қиймати - активнинг банк балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг мазкур актив бўйича яратилган захира чегирилгунига қадар миқдори;
муаммоли активлар - сифати "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" деб таснифланган, шу жумладан қадрсизланган активлар;
қадрсизланган активлар - 9-сон Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (бундан буён матнда 9-сон МҲХС деб юритилади) мувофиқ қадрсизланган деб таснифланган активлар;
объектив мезонлар - қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги ёмонлашувидан дарак берувчи омилларни, шу жумладан қарз олувчининг банк ёки бошқа кредит ташкилоти олдида муддати ўтган қарздорлигининг мавжудлиги ёки унга тақдим этилган актив реструктуризация қилинганлигини инобатга олувчи мезонлар;
тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари - қарз олувчининг актив бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжудлигидан қатъи назар, банк томонидан тегишли чоралар кўрилмаса, шу жумладан мазкур актив бўйича таъминот (агар мавжуд бўлса) реализация қилинмаган тақдирда, ушбу актив бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишининг эҳтимоли паст бўлишини назарда тутувчи мезонлар;
ўзаро алоқадор қарз олувчилар - Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3283, 2020 йил 29 октябр) талабларига мувофиқ ўзаро алоқадор деб топилган қарз олувчилар;
фоизларни ўстирмаслик - актив бўйича ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш ва (ёки) активнинг асосий суммасини қайтариш эҳтимоли мавжуд бўлмаганда, актив бўйича фоизларни ҳисоблашнинг тўхтатилиши;
қайта молиялаштириш - банк ва (ёки) бошқа кредит ташкилотлари томонидан қарз олувчининг амалдаги активи (активлари) бўйича асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловларни янги шартнома асосида тўлиқ ёки қисман сўндириш мақсадида янги актив тақдим этилиши;
гаров қиймати - келажакдаги йўқотишларни ўз ичига олган ҳолда бозор нархлари асосида шаклланган ва бозор нархидан ошиб кетмаган ҳамда баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тартибда аниқланган ҳолдзахира таъминот сифатида расмийлаштирилган гаров шартномасида кўрсатилган мулк нархи.
2. Мазкур Низом талабларига мувофиқ қуйидаги активлар сифати бўйича таснифланади:
банклараро депозитлар ва кредитлар, вакиллик ҳисобварақларидаги пул маблағлари;
банклараро ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган маблағлар ва банкларга жойлаштирилган бошқа маблағлар, шу жумладан РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар билан таъминланган талаблар;
банкнинг кредит бўйича талаблари, шу жумладан қарз, кредит, микроқарз, микрокредит, овердрафт (мижозларнинг депозит ҳисобварақларидаги дебет қолдиғи), лизинг, факторинг;
қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар;
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган активлар бўйича талаблар;
тўлаб берилган бўнаклар ва дебиторлик қарздорликлари;
балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан банк кафолати ва аккредитивнинг банк томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар;
кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлар, шу жумладан фойдаланилмаган кредит линиялари, кафолатлар, чақириб олинмайдиган мажбуриятлар, савдога оид молиялаштиришлар (аккредитив ва бошқалар);
мазкур бандда белгиланган активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли ва фоизсиз даромадлар, жарима ва пенялар;
кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва балансдан ташқари ҳисобварақлар, бундан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган активлар мустасно.
3. Қуйидаги активларга нисбатан мазкур Низом талаблари қўлланилмайди:
Марказий банкка ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нисбатан тўғридан-тўғри талабларга, шу жумладан сотиб олинган давлат қимматли қоғозларига, башарти банк мазкур активларнинг таснифини 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ ушбу Низом мақсадларида қўллаш бўйича қарор қабул қилмаган бўлса;
банкнинг савдо портфелига киритилган активларга, шу жумладан фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активларга;
ҳосилавий инструментларга;
банкнинг номоддий активларига;
банкнинг молиявий ва (ёки) молиявий бўлмаган ташкилотлар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга қилинган инвестицияларига.
4. Банк активлари сифатига кўра "стандарт", "субстандарт", "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" тоифаларга таснифланади.
Банк активларини сифатига кўра таснифлашда объектив мезонлар ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонларидан бир хил устуворликда фойдаланилади, бундан бошқа банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотларига тақдим этилган активларни таснифлаш мустасно. Бунда ушбу мезонларга мувофиқ актив сифати турли хил тоифаларга мансуб бўлса, актив сифатини таснифлашда энг паст (ёмон) тоифа қўлланилади.
Банк активларни сифатига кўра таснифлашда ўзининг ахборот тизимлари, кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботи ва бошқа расмий манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланади.
5. Тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлашда камида ушбу Низомда кельтирилган мезонлардан фойдаланилади. Банк активнинг тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлаш мақсадларида қуйидаги мезонларга қўшимча равишда ушбу Низомнинг 1-иловасида кельтирилган мезонларни ҳам инобатга олиши мумкин:
қарз олувчининг кредит тарихи;
қарз олувчининг фаолиятида ва (ёки) у фаолият юритувчи соҳада юз берган сезиларли ўзгаришлар;
қарз олувчи фаолиятининг молиявий таҳлили;
қарз олувчининг фаолиятига таъсир ўтказиши мумкин бўлган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳамда ушбу кўрсаткичлар бўйича кутилмалар ва (ёки) ссенарийлар.
2030 йил 1-январдан бошлаб қолдиқ суммаси банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизи ва ундан юқори бўлган актив тақдим этилган юридик шахс бўлган қарз олувчиларнинг тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлашда ушбу Низомнинг 1-иловасида кельтирилган мезонлар инобатга олиниши лозим, бундан ташкил этилганига 15 ойдан ошмаган юридик шахс бўлган қарз олувчилар мустасно.
6. Активлар бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича қарз олувчининг муддати ўтган қарздорликлари миқдори кичик миқдорга тенг ёки ундан кам бўлганда, ушбу актив сифатининг таснифи пасайтирилиши талаб этилмайди.
Кичик миқдор деганда жисмоний шахсга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсга ажратилган актив бўйича 100 000 сўмдан, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорга ажратилган актив бўйича 1 000 000 сўмдан кўп бўлмаган ҳамда активнинг жами қийматининг 1 фоизидан ошмаган миқдор тушунилади.
7. Банк томонидан қарз олувчига берилган бир нечта активлар мавжуд бўлса, банк ўзи тақдим этган активни мазкур банк томонидан ушбу қарз олувчига берилган барча активлар ичида объектив ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида энг паст (ёмонроқ) тоифада таснифланган актив сифатидек таснифлаши лозим.
Банк томонидан ўзаро алоқадор қарз олувчиларга берилган активлар мавжуд бўлса, ушбу қарз олувчилардан бирига тақдим этилган актив сифатининг ёмонлашуви унга алоқадор бўлган бошқа қарз олувчиларга тақдим этилган активлар сифатининг таснифини мазкур Низомда белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
8. Актив сифатини таснифлаш активнинг жами қиймати бўйича ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақнинг чақириб олинмайдиган қисмининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
9. Актив бўйича тақдим этилган таъминот ҳамда активнинг таъминланганлик даражаси ушбу актив сифатини таснифлашда ягона мезон сифатида инобатга олинмайди. Бунда гаров қиймати ёки гаров ликвидлилигининг пасайиши ёхуд кафолат (кафиллик) тақдим этувчи шахс молиявий ҳолатининг ёмонлашуви қарз олувчининг активни тўлиқ ва ўз вақтида қайтариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида актив сифатига нисбатан пастроқ (ёмонроқ) тоифа белгиланади.
10. Актив сифатини таснифлаш ва уни банк балансида ёки балансдан ташқари ҳисобварақларида акс эттириш банк ҳамда қарз олувчи ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ банк томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарз олувчидан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.
11. Банк ҳисоботлари унинг активлари сифатининг ҳақиқий ҳолатини акс эттириши лозим.
Ҳисоботларнинг ҳаққоний бўлмаслиги банк омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари, шунингдек Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни чалғитишга ва янглиштиришга уриниш деб баҳоланади ҳамда хавфсиз бўлмаган, носоғлом банк амалиёти деб ҳисобланади.
12. Қуйида кельтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлиши Марказий банк томонидан банкнинг муайян активлари сифатини салбий деб таснифлаш учун асос бўлади:
банкнинг кредит таваккалчилигини бошқариш тизими Марказий банк талабларига номувофиқ бўлса, шу жумладан унинг ишончлилиги ва самарадорлигига шубҳа бўлса;
банк активларининг, шу жумладан кредит (молиялаштириш) портфели умумий ҳолатининг ёмонлашуви;
банкда активларни беришга доир етарли таҳлил мавжуд эмаслиги;
банкнинг маълум бир тармоқ ва соҳага берилган активлар концентратсиялашуви натижасида зарар кўрганлиги;
йирик активларнинг тўпланиши;
номақбул иқтисодий йўналиш ва шароитлар, хусусан, қарз олувчиларнинг бир ёки бир неча саноат тармоқлари ёки ҳудудда катта миқдорда тўпланиши;
банк томонидан тақдим этилган ҳисоботни таҳлил қилиш ёки Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширишлари натижасида қарз олувчининг ёхуд банкнинг молиявий аҳволига тааллуқли бошқа аниқланган ҳолатлар.
Бунда Марказий банк мазкур Низом талабларига мувофиқ банкдан айрим активлар сифатининг таснифини ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни қайта кўриб чиқишни ва (ёки) қўшимча захиралар шакллантиришни талаб қилиши мумкин.
13. Банк кузатув кенгаши ва бошқаруви банк активларининг сифати тўғри таснифланишини ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларнинг етарлилигини таъминлаши лозим.
14. Банк балансида ва балансдан ташқари ҳисобварақларида юритилаётган муаммоли активларнинг улуши банк жами активларининг 10 фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан банк бошқарувининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб топилишига ҳамда банкнинг кузатув кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назорат етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади.
15. Банк активлар сифатини таснифлаш ва эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар шакллантириш бўйича ички ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ҳамда жорий этиши лозим. Бунда:
объектив мезонлар ҳамда тўлов эҳтимоли пастлиги мезонларининг амалиётда қўлланиши, шу жумладан активлар сифати ўз вақтида ва тўғри таснифланиши ҳамда улар бўйича етарли захиралар шакллантирилишини таъминлаш учун қўлланилувчи автоматлаштирилган ва инсон аралашувига асосланган жараёнлар ҳужжатлаштирилиши;
актив сифатининг ёмонлашуви натижасида мазкур Низом талабларига мувофиқ уни ёмонроқ тоифага таснифлаш ҳамда захираларни шакллантиришда кечикишларга йўл қўйилмаслиги;
активлар сифатини таснифлашда қўлланилувчи мезонлар банк бошқаруви ва ходимлари учун тушунарли бўлиши ҳамда камида мазкур Низомда белгиланган мезонлар инобатга олиниши;
банкнинг ички рейтинглари, 9-сон МҲХС ва мазкур Низом талабларига мувофиқ активлар сифатининг таснифи ўртасида имкон қадар изчиллик ва ўзаро мувофиқлик таъминланиши;
қарз олувчилар тўғрисидаги маълумотлар уларга берилган актив миқдори ва риск-профилига, шу жумладан актив сифатининг таснифига мутаносиб даврийликда ва актив сифатига таъсир қилиши мумкин бўлган воқеалар юз берганда янгиланиши;
банкнинг ахборот тизимлари мазкур Низом талаблари кечикишларсиз ва тўғри бажарилишини таъминлаши лозим.
ТАСНИФЛАШ ТИЗИМИ
1-§. Активлар сифатини таснифлаш тизимига
доир умумий талаблар
16. Активлар сифатини таснифлаш қуйидаги жадвалга мувофиқ объектив мезонлар ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида амалга оширилади, бундан мазкур Низомда белгиланган алоҳида ҳолатлар мустасно:
Тасниф гуруҳи |
Объектив мезонлар |
Тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари
|
Стандарт |
Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 30 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса |
Мазкур Низомнинг 17-бандида кельтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса |
Субстандарт |
Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 31 кун ва ундан ортиқ, бироқ 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса |
Мазкур Низомнинг 18-бандида кельтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса |
Қониқарсиз |
Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 91 кун ва ундан ортиқ, бироқ 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса |
Мазкур Низомнинг 20-бандида кельтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса |
Шубҳали |
Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 181 кун ва ундан ортиқ, бироқ 365 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса |
Мазкур Низомнинг 22-бандида кельтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса |
Умидсиз |
Асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 366 кун ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса |
Мазкур Низомнинг 24-бандида кельтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса |
2-§. Сифати "стандарт" деб таснифланган активлар
17. Асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар ўз муддатида ва тўлиқ тўланишига шубҳа туғдирмайдиган активлар сифати "стандарт" деб таснифланади. Бунда:
қарз олувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳамда молиявий кўрсаткичлари банк ички ҳужжатларига мувофиқ қониқарли бўлиши, қарзнинг (мажбуриятларнинг) қарз олувчи активлари, капитали ва даромадига нисбати банк ички ҳужжатларига мувофиқ паст бўлиши, қарзни (мажбуриятни) ўз муддатида ва тўлиқ, шу жумладан у ифодаланган валютада қайтариш учун етарли бўлган пул оқимларига эга бўлиши;
қарз олувчи жисмоний шахснинг, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳамда биргаликда қарз олувчининг қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) кўрсаткичи банк ички ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлиши ҳамда даромадлари барча мавжуд мажбуриятларни ўз муддатида ва тўлиқ қайтариш учун барқарор ва етарли бўлиши;
қарз олувчининг кредит тарихи банк ички ҳужжатларига мувофиқ ижобий бўлиши;
актив таъминланган бўлса, таъминот, шу жумладан гаров ва кафолатга (кафилликка) доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, таъминот сифати ва қиймати қарзни қоплаш учун етарли бўлиши, таъминот тақдим этувчи шахснинг, шу жумладан кафилнинг молиявий ҳолати барқарор бўлиши, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатда банкнинг гаровни сўзсиз назорат қилиш ва тасарруф эта олиш ҳуқуқи ва (ёки) банкда кафилдан кафолат (кафиллик) бўйича тўловни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ активнинг кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) ёки қадрсизланган (3-босқич) бўлмаслиги лозим.
3-§. Сифати "субстандарт" деб таснифланган активлар
18. Қарз олувчининг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланса, бироқ унинг фаолиятида юзага келган айрим заифликлар, салбий ҳолатлар ёки тенденциялар ўз вақтида бартараф этилмаслиги келгусида мазкур қарз олувчининг активни ўз муддатида ва тўлиқ тўлаш қобилиятига салбий таъсир этса, мазкур қарз олувчига тақдим этилган актив сифати "субстандарт" деб таснифланади.
Қуйида кельтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "субстандарт" деб таснифланади:
қарз олувчининг молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида шубҳалар бўлса;
кредит (молиялаштириш) ҳужжатлари лозим даражада расмийлаштирилмаса ва бунинг оқибатида банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқларини амалга ошириш имконияти чекланиши мумкин бўлса;
қарз олувчининг пул оқимлари секинлашуви ва (ёки) қарз олувчи фаолият юритувчи тармоқ ёки бозор шароитларида кузатилаётган салбий тенденциялар унинг молиявий ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин бўлса, бунда қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ва кутилаётган пул оқимлари активни ўз муддатида ва тўлиқ қайтариш учун етарли деб баҳоланса;
актив таъминланган бўлса, гаров ликвидлилиги ва (ёки) қийматининг пасайишига ёки кафилнинг молиявий ҳолати ёмонлашувига оид салбий тенденциялар пайдо бўлиши ёки банкнинг гаровни мониторинг қилиш имконияти чекланган бўлиши натижасида активнинг тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши борасида шубҳалар бўлса;
қарз олувчининг "Standard & Poor?s", "Fitch Ratings", "Moody?s Investors Service" ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компаниялари томонидан берилган рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) унга актив тақдим этилган санадаги рейтинг баҳоларидан мос равишда икки ёки ундан ортиқ даражага пасайтирилган бўлса;
қарз олувчи актив бўйича шартнома шартларида назарда тутилган шартларни (ковенантларни) бузган бўлса, бироқ мазкур ҳолат ушбу қарз олувчининг актив бўйича тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш қобилиятига салбий таъсир этмаса;
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив бўйича кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) бўлса.
19. "Субстандарт" деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг 3 ойдан кам бўлмаган муддат ўтиши ва мазкур муддат давомида қайтариш жадвалига асосан:
1 ойда камида бир маротаба тўланадиган активлар бўйича камида кетма-кет 3 та тўлов;
1 ойдан узоқроқ даврийликда тўланадиган активлар бўйича камида 1 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда ҳамда мазкур Низомга мувофиқ сифати "стандарт" деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса, ушбу активнинг сифати "стандарт" деб қайта таснифланиши мумкин (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно).
4-§. Сифати "қониқарсиз" деб таснифланган активлар
20. Қуйида кельтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "қониқарсиз" деб таснифланади:
асосий тўлов манбалари қарзни тўлаш учун етарли бўлмаса, бунда қарзни тўлаш учун актив бўйича таъминотга қўйилган мулкни ва (ёки) қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш ёхуд қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;
қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;
қарз олувчи жисмоний шахснинг, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахснинг қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) кўрсаткичи банк ички ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса;
қарз олувчининг капитали банк ички ҳужжатларида белгиланган талабдан паст даражада бўлса;
қарз олувчининг молиявий ҳолатини тўлиқ баҳолаш учун етарли, ишончли ва охирги маълумот мунтазам тарзда мавжуд бўлмаса ва бунинг оқибатида банк актив бўйича кредит таваккалчилигини лозим даражада баҳолай олмаса;
актив таъминланган бўлса, таъминот, шу жумладан гаров ва кафолатга (кафилликка) доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаса, таъминот сифати ва қиймати қарзни қоплаш учун етарли бўлмаса, гаров қиймати ёки ликвидлилигининг пасайиши ёки кафолат (кафиллик) тақдим этувчи шахснинг молиявий ҳолатининг ёмонлашуви қарз олувчининг активни тўлиқ ва ўз вақтида қайтариш қобилиятига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатса;
қарз олувчи юридик шахс давлат солиқ хизмати органларига ходимлар сони бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топширган бўлса, бундан ташкил этилганига 15 ойдан ошмаган юридик шахслар мустасно;
қарз олувчига тақдим этилган активлардан бири бошқа кредиторга сезиларли иқтисодий йўқотишлар билан сотилган ёки ҳисобдан чиқарилган бўлса.
21. Активнинг сифати "қониқарсиз" деб таснифлангандан сўнг (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно) қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда, ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ "субстандарт" деб қайта таснифланиши мумкин:
активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг 3 ойдан кам бўлмаган муддат ўтиши ва мазкур муддат давомида активни қайтариш жадвалига асосан 1 ойда камида бир маротаба тўланадиган активлар бўйича камида кетма-кет 3 та тўлов ёки 1 ойдан узоқроқ даврийликда тўланадиган активлар бўйича камида 1 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланса;
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланмаса;
қарз олувчининг молиявий аҳволи актив бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун барқарор даражада яхшиланган бўлса;
актив сифати "қониқарсиз" деб таснифланишига сабаб бўлган омиллар бартараф этилган бўлса;
актив сифати "стандарт" ёки "субстандарт" деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса.
5-§. Сифати "шубҳали" деб таснифланган активлар
22. Сифати "қониқарсиз" деб таснифланган активларга хос барча хусусиятларга эга бўлиб, мавжуд шароитда тўлиқ қайтарилишининг эҳтимоли сезиларли даражада пасайган активларнинг сифати "шубҳали" деб таснифланади. Бунда йўқотишлар кўриш эҳтимоли юқори бўлган, лекин айрим ижобий омиллар мавжуд бўлган активлар сифати шароит ойдинлашгунча "умидсиз" деб таснифланмайди.
Қуйида кельтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "шубҳали" деб таснифланади:
қарз олувчининг молиявий ҳолати сезиларли даражада ёмонлашиб, мавжуд пул оқимлари актив бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун етарли бўлмаса;
қарз олувчининг тўловга қобилиятсизликка учраш эҳтимоли юқори бўлса ёки тўловга қобилиятсизлиги ҳақида ариза берилган бўлса ёхуд қарз олувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритилаётган бўлса;
қарздорлик бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинса ва (ёки) ижрога қаратилган бўлса;
актив таъминланган бўлса, гаров қиймати ёки ликвидлилигининг пасайиши ёхуд кафилнинг молиявий ҳолати ёмонлашуви активнинг тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши эҳтимолини сезиларли даражада пасайтирган бўлса;
активни қайтариш учун гаровни мусодара қилиш (сотиш) зарурияти вужудга келса;
қарз олувчининг рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) "CCC+"дан "C"гача "Standard & Poor?s", "Fitch Ratings") ва (ёки) "Caa1"дан "Cа"гача ("Moody?s Investors Service") ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса.
23. Активнинг сифати "шубҳали" деб таснифлангандан сўнг (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ:
"қониқарсиз" деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса, мазкур актив сифати "қониқарсиз";
мазкур Низомнинг 21-банди талабларига мос бўлса, мазкур актив сифати "субстандарт" деб қайта таснифланиши мумкин.
6-§. Сифати "умидсиз" деб таснифланган активлар
24. Қуйида кельтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "умидсиз" деб таснифланади:
қарз олувчи томонидан қарзни тўлиқ ёки қисман қайтарилиши бўйича банкнинг асосли кутилмалари мавжуд бўлмаса ёки актив қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар мавжуд бўлса;
қарз олувчининг фаолияти тугатилган (тугатилаётган) бўлса ва (ёки) қарз олувчи суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган бўлса;
қарз олувчига онлайн кредит фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилиши оқибатида мазкур қарз олувчи жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушса. Бунда суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда онлайн кредит сифатининг таснифи мазкур Низом талабларига мувофиқ яхшироқ тоифага ўзгартирилиши мумкин;
қарз олувчининг рейтинг баҳоси (агар мавжуд бўлса) "Д"Standard & Poor?s", "Fitch Ratings") ва (ёки) "C" ("Moody?s Investors Service") ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса.
25. Активнинг сифати "умидсиз" деб таснифлангандан сўнг (бундан реструктуризация қилинган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ:
сифати "шубҳали" деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса - актив сифати "шубҳали";
сифати "қониқарсиз" деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса - актив сифати "қониқарсиз";
мазкур Низомнинг 21-банди талабларига мос бўлса, мазкур актив сифати "субстандарт" деб қайта таснифланиши мумкин.
26. 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) активларнинг сифати мазкур Низом талабларига мувофиқ "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" тоифаларидан бирида таснифланади.
ТАШКИЛОТЛАРИ, СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИ
ВА ЛИЗИНГ ТАШКИЛОТЛАРИГА ТАҚДИМ
ЭТИЛГАН АКТИВЛАРНИ ТАСНИФЛАШ
27. Банк томонидан бошқа банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотларига тақдим этилган активлар, шу жумладан вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар, кредитлар ва бошқа талабларнинг сифати мазкур Низомнинг 28-бандида белгиланган:
объектив мезонлар асосида таснифланиши лозим;
тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида (объектив мезонларга қўшимча равишда) таснифланиши мумкин.
28. Бошқа банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотларига тақдим этилган активлар сифатининг таснифини баҳолашда инобатга олинувчи мезонлар қуйидаги жадвалда белгиланган:
Тасниф гуруҳи |
Объектив мезонлар
|
Тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари |
Стандарт |
асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаса; 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) ёки қадрсизланган (3-босқич) актив бўлмаса. |
ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи ижобий бўлса; ваколатли назорат органи томонидан белгиланган пруденсиал талабларга мувофиқ бўлса; молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгиларни кўрсатмаса; аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлмаса ёки салбий фикр билдирилмаган бўлса. |
Субстандарт |
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 3 кундан ошмаган муддатга кечиктирилса; контрагентнинг "Standard & Poor?s", "Fitch Ratings", "Moody?s Investors Service" ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компаниялари томонидан берилган рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) унга актив тақдим этилган санадаги рейтинг баҳоларидан мос равишда икки ёки ундан ортиқ даражага пасайтирилган бўлса; 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив бўйича кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) бўлса. |
ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи ижобий бўлса; ваколатли назорат органи томонидан белгиланган пруденсиал талабларга мувофиқ бўлса; молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгиларни кўрсатмаса; аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлмаса ёки салбий фикр билдирилмаган бўлса. |
Қониқарсиз |
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 4 кун ва ундан ортиқ, лекин 10 кундан ошмаган муддатга кечиктирилса; 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланган актив бўлса. |
ваколатли назорат органи томонидан белгиланган капитал монандлиги ва ликвидлилик коэффициентларига доир талабларга мувофиқ бўлса, бироқ бошқа пруденсиал талаб(лар)га мувофиқ бўлмаса; молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси баъзи огоҳлантирувчи белгиларни кўрсатса; аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлса ёки салбий фикр билдирилган бўлса. |
Шубҳали |
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 11 кун ва ундан ортиқ, лекин 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилса; 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланган актив бўлса; контрагентнинг рейтинг баҳолари (агар мавжуд бўлса) "CCC+"дан "C"гача ("Standard & Poor?s", "Fitch Ratings") ва (ёки) "Cаа1"дан "Cа"гача ("Moody?s Investors Service") ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса. |
ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи салбий бўлса; ваколатли назорат органи томонидан белгиланган капитал монандлиги коэффициентларига доир талабларга мувофиқ бўлса, бироқ ликвидлилик коэффициентлари ва бошқа пруденсиал талаб(лар)га мувофиқ бўлмаса; молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси қарз олувчининг молиявий ҳолати яққол ёмонлашганини кўрсатса; аудиторлик хулосасида изоҳлар мавжуд бўлса ёки салбий фикр билдирилган бўлса. |
Умидсиз |
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилса ва (ёки) банк, нобанк кредит ташкилоти, суғурта ташкилоти ва лизинг ташкилотининг лицензияси бекор қилинган ёки бошқа тартибда тугатиш бўйича ишлар бошланган бўлса; 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланган актив бўлса; контрагентнинг рейтинг баҳоси (агар мавжуд бўлса) "Д" ("Standard & Poor?s", "Fitch Ratings") ва (ёки) "C" ("Moody?s Investors Service") ва (ёки) Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасида бўлса. |
ўтган молиявий йил учун рентабеллик кўрсаткичи салбий бўлса; ваколатли назорат органи томонидан белгиланган капитал монандлиги ва ликвидлилик коэффициентларига доир талабларга мувофиқ бўлмаса; молиявий ҳисобот (мутлақ ва нисбий) кўрсаткичлари динамикаси қарздорнинг молиявий ҳолати яққол ёмонлашганини кўрсатса; аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини беришдан бош тортса. |
29. Банк активлари жойлаштирилган банклар, нобанк кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари ва лизинг ташкилотлари "Standard & Poor?s", "Fitch Ratings", "Moody?s Investors Service" ҳамда Марказий банк томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган:
иккита рейтинг баҳосига эга бўлганда мазкур рейтинг баҳоларининг пастроғи;
учта ёки ундан ортиқ рейтинг баҳосига эга бўлганда - иккита энг юқори рейтинг баҳосидан пастроғи ушбу Низом ҳисоб-китобларида ҳисобга олинади.
4-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ТАСНИФЛАШ
30. Қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар сифатининг таснифи ушбу қимматли қоғозлар:
банк, нобанк кредит ташкилоти, суғурта ташкилоти ва лизинг ташкилоти бўлмаган юридик шахслар томонидан чиқарилган бўлса - мазкур Низомнинг 2-бобига;
банк, нобанк кредит ташкилоти, суғурта ташкилоти ва лизинг ташкилоти томонидан чиқарилган бўлса - мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ белгиланади.
31. "Standard & Poor?s", "Fitch Ratings", "Moody?s Investors Service" ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компаниялари томонидан берилган рейтинг баҳосига эга бўлган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозларнинг рейтинг баҳоси икки ёки ундан ортиқ даражага пасайтирилган бўлса, мазкур қимматли қоғозлар сифатининг таснифи камида "субстандарт" деб таснифланиши лозим.
32. Банк ўзида мавжуд қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар эмитентининг молиявий ҳолатини ҳар чоракда камида бир маротаба, шунингдек эмитентнинг молиявий ҳолатига таъсир қилувчи муҳим ҳодисалар юзага келганда қайта баҳолаши лозим.
МАВЖУД БЎЛГАН БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ
ҲИСОБВАРАҚЛАРНИ ТАСНИФЛАШ
33. Кредит таваккалчилиги мавжуд балансдан ташқари ҳисобварақлар банк томонидан чақириб олинадиган мажбуриятлар ҳисобланса, мазкур ҳисобварақлар сифатининг тоифаси "стандарт" деб таснифланади.
34. Кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган, бироқ чақириб олинадиган мажбурият ҳисобланмайдиган балансдан ташқари ҳисобварақлар сифатининг таснифи мазкур Низомга мувофиқ объектив ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари асосида белгиланади.
35. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда банк кафолати ва аккредитивнинг сифати "умидсиз" деб таснифланади:
берилган кафолат ва (ёки) аккредитив бўйича мажбуриятни банк томонидан бажариш ҳолатларининг юзага келиши;
принципиалнинг кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги;
принципиалда тўловга қобилиятсизлик аломатларининг мавжудлиги.
6-БОБ. РЕСТРУКТУРИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАН
АКТИВЛАР СИФАТИНИ ТАСНИФЛАШ
1-§. Активларни реструктуризация қилиш
36. Банк томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган қарз олувчига берилган актив бўйича мазкур Низомда назарда тутилган енгиллик тақдим этилса, бундай актив реструктуризация қилинган актив ҳисобланади.
37. Молиявий қийинчиликларга дуч келмаган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлмаган қарз олувчига берилган актив бўйича енгиллик тақдим этилиши (бундан мазкур Низомнинг 43-банди тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган енгилликлар мустасно), шу жумладан бундай қарз олувчига берилган актив қайта молиялаштирилиши реструктуризация чораси ҳисобланмайди.
38. Актив бўйича шартнома шартларига мазкур Низомнинг 43-банди тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган ўзгартиришлар киритилса, бундай қарз олувчилар молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган деб ҳисобланади.
39. Актив бўйича реструктуризация чоралари:
актив сифатининг ҳақиқий таснифини яшириш ҳамда ушбу актив бўйича зарарлар тан олинишини кечиктириш мақсадида қўлланилмаслиги;
қарз олувчининг реструктуризациядан сўнг активни тўлиқ ва ўз вақтида қайтариш қобилияти молиявий таҳлил, пул оқимлари прогнози ва тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланган ҳолларда қўлланилиши лозим.
40. Активни (активларни) реструктуризация қилиш тўғрисидаги қарор банкнинг тегишли ваколатли органи томонидан лозим даражадаги таҳлил асосида қабул қилиниши, ушбу қарор банк ички ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда ушбу қарорга тасдиқловчи ҳужжатлар ва таҳлилий маълумотлар илова қилиниши лозим.
Қарз олувчига берилган ҳамда жами қолдиқ суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган активни (активларни) реструктуризация қилиш тўғрисидаги қарор банк кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади. Бунда қуйида кельтирилган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган маълумотлар мавжуд бўлиши керак:
активни реструктуризация қилишнинг асослари (сабаблари), шу жумладан қарз олувчининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар;
қарз олувчи молиявий ҳолатининг батафсил таҳлили, шу жумладан реструктуризациядан сўнг янги шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги, шунингдек иқтисодий ҳолат, тармоқ тенденцияси ва истиқболини инобатга олган ҳолда қарз олувчининг молиявий ҳолати прогнози;
хорижий валютада берилган актив бўлса, валюта курсининг эҳтимолий сезиларли қадрсизланиши ҳолатида реструктуризация қилинган активни сўндириш учун қарз олувчи пул оқимларининг етарлилиги ва барқарорлиги таҳлили;
актив бўйича аввал тақдим этилган енгилликларнинг мавжудлиги;
янги шартнома шартларининг дастлабки шартнома шартларидан асосий фарқлари.
қийинчиликларини аниқлаш
41. Қуйида кельтирилган ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарз олувчи молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган деб ҳисобланади:
енгиллик тақдим этиш санасида қарз олувчида банк ва (ёки) бошқа кредит ташкилоти томонидан берилган актив (активлар) бўйича 30 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги, бундан муддати ўтган қарздорлик миқдори кичик миқдорга тенг ёки ундан кам бўлган ҳолатлар мустасно;
банк томонидан қарз олувчига берилган актив сифати енгиллик тақдим этиш санасида ушбу Низомга мувофиқ "субстандарт" ёки ундан ёмонроқ тоифада ёхуд 9-сон МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган (2-босқич) ёки қадрсизланган (3-босқич) актив сифатида таснифланиши;
қарз олувчида сўнгги 6 ой ичида умумий ҳисобда 60 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;
банк томонидан енгиллик тақдим этилмаган тақдирда қарз олувчи кейинги 6 ой ичида ўзининг молиявий мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажара олмаслиги эҳтимолининг мавжудлиги;
банкнинг ички кредит рейтинг тизимига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) сўнгги 6 ой ичида қарз олувчининг тўловга лаёқатсизликка учраш эҳтимоли ошганлиги;
қарз олувчи томонидан банк билан тузилган шартномада белгиланган шартларга (ковенантларга) риоя этилмаслиги натижасида банкда қарз олувчидан активни муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги;
қарз олувчининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи муҳим ҳодисалар юз берган бўлса, шу жумладан қарз олувчининг қимматли қоғозлари хорижий ва (ёки) маҳаллий уюшган (тартибга солинадиган) молия бозорида савдо қилишга рухсат этилган листинг рўйхатидан листинг талабларига номувофиқлик ёки молиявий сабаблар туфайли чиқарилиши ёки чиқарилиш жараёнида бўлиши;
банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ қарз олувчи молиявий қийинчиликларга дуч келганлигини ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд эканлигини ифодаловчи бошқа ҳолатлар.
3-§. Енгиллик ва унинг турлари
42. Ўзгартириш киритилганидан кейинги (янги) шартнома шартлари ҳамда ўзгартириш киритилгунига қадар (аввалги) шартнома шартлари ўртасида фарқ(лар) мавжуд бўлиб, у(лар) актив қарз олувчига қулай шартлар асосида тақдим этилишини назарда тутса, бундай ҳолатлар енгиллик сифатида баҳоланади.
43. Актив бўйича шартнома шартларига киритилган қуйидаги ўзгартиришлар енгиллик сифатида баҳоланади:
актив бўйича тўловлар, жумладан асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловларни тўлаш муддати узайтирилиши;
асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича имтиёзли давр тақдим этилиши ва (ёки) узайтирилиши, шу жумладан актив бўйича асосий қарз ва фоизлар тўлови маълум муддат оралиғида фақат фоиз тўланадиган шаклга ўзгартирилиши;
фоиз ставкасининг пасайтирилиши, бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши мустасно;
актив валютаси ўзгартирилиши, бундан кредит валютаси хорижийдан миллий валютага ўзгартирилганда кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси + 2 фоиз банддан кам бўлмаган ҳолатлар мустасно;
гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши ёки таъминот даражасининг пасайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 44-банди учинчи хатбошисида кельтирилган ҳолатлар мустасно;
активнинг қарз олувчи акцияларига (улушларига) конвертация қилиниши;
активнинг қайта молиялаштирилиши. Бунда қайта молиялаштирилган актив деб қайта молиялаштириш доирасида қарз олувчига берилган янги актив ҳамда мазкур актив ҳисобидан қисман сўндирилган амалдаги актив ҳисобланади;
тўланиши лозим бўлган фоиз ва (ёки) бошқа тўловларнинг капитализация қилиниши;
асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши, бундан активнинг фойдаланилмаган қисми камайтирилиши мустасно;
гаровга қўйилган мол-мулкни банк балансига қабул қилиш эвазига актив бўйича тўловлардан қисман воз кечилиши;
қарз олувчининг бошқа қарз олувчига ўзгартирилиши, бундан вафот этган қарз олувчининг мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига ўтиши мустасно.
4-§. Реструктуризация сифатида
баҳоланмайдиган ҳолатлар
44. Қарз олувчининг молиявий аҳволидан қатъи назар, актив бўйича шартнома шартларига киритилган қуйидаги ўзгартиришлар реструктуризация сифатида баҳоланмайди:
активни қайтариш жадвалида асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши;
таъминот турининг ўша сифатдаги (ликвидлилик, қиймат) ёки юқорироқ сифатдаги таъминот турига ўзгартирилиши, гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши ёхуд кредитнинг таъминланганлик даражасининг пасайтирилиши, бунда кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган чегарага тенг ва (ёки) ундан юқори бўлиши лозим.
5-§. Реструктуризация қилинган
активларни таснифлаш
45. Банк реструктуризация қилинган активларни сифатига кўра таснифлашда мазкур Низомга мувофиқ тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари ҳамда ушбу Низомнинг 54-бандида белгиланган объектив мезонлардан фойдаланади. Бунда мазкур параграфда реструктуризация қилинган активларни сифатига кўра таснифлашга оид алоҳида тартиб белгиланган бўлса, мазкур тартиб қўлланилади.
Актив бўйича реструктуризация чораси қўлланилган пайтда ушбу актив сифати:
яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас;
ёмонроқ тоифада таснифланмаслиги мумкин (бундан реструктуризацияга қадар сифати "стандарт" деб таснифланган активлар мустасно), башарти ушбу актив сифати мазкур Низомга мувофиқ ёмонроқ тоифага мос бўлмаса.
46. Сифати "стандарт" деб таснифланган актив бўйича реструктуризация чораси қўлланилса, ушбу активнинг тоифаси камида "субстандарт" деб таснифланиши лозим. Бунда мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари инобатга олинмайди.
47. Сифати "субстандарт", "қониқарсиз" ва "шубҳали" деб таснифланган актив бўйича реструктуризация чораси қўлланилса, банк реструктуризация қилинган актив сифатини мазкур Низомда белгиланган мезонлар асосида қайта баҳолаши ҳамда унинг сифати ёмонроқ тоифага мос келса, мазкур актив сифатининг тоифасини ёмонроқ тоифага ўзгартириши лозим. Бунда мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари инобатга олинмайди.
48. Реструктуризация қилинган актив тоифаси қуйидаги ҳолатларда камида "қониқарсиз" деб таснифланиши лозим:
актив бўйича шартнома шартларига мазкур Низомнинг 43-банди тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган ўзгартиришлар киритилса;
асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича қўшимча ёки янги имтиёзли давр 24 ойдан ошган муддатга тақдим этилган бўлса.
49. Актив бўйича реструктуризация чораси (бундан мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари мустасно) қўлланилгандан сўнг қуйидаги барча шартлар бажарилганда мазкур активнинг сифати яхшилаб борилиши мумкин:
синов даври давомида реструктуризация қилинган актив бўйича асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида, тўлиқ ва камида кетма-кет 3 маротаба тўланса;
асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ тўланса;
реструктуризация қилинган актив сифати мазкур Низомга мувофиқ яхшироқ актив талабларига мувофиқ бўлса.
Реструктуризация қилинган актив сифати "қониқарсиз" деб таснифлангандан сўнг қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда, ушбу актив сифати "субстандарт" деб таснифланиши мумкин:
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қадрсизланган (3-босқич) деб таснифланмаса;
қарз олувчининг молиявий аҳволи актив бўйича асосий қарз, фоизлар ва (ёки) бошқа тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун етарли даражада яхшиланган бўлса;
актив сифати "қониқарсиз" деб таснифланишига сабаб бўлган омиллар бартараф этилган бўлса;
сифати "стандарт" ёки "субстандарт" деб таснифланган активларга доир талабларга мос бўлса.
Синов даври янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига асосан имтиёзли давр тугаганидан сўнг (агар мавжуд бўлса) биринчи тўловни амалга ошириш кунидан бошланади ҳамда реструктуризация чорасини қўллаш пайтида сифати "субстандарт" деб таснифланган активлар бўйича камида 6 ойни ҳамда "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" деб таснифланган активлар бўйича камида 12 ойни ташкил қилади.
Бунда реструктуризация қилинган актив бўйича синов даври ушбу актив бўйича қўшимча реструктуризация чораси қўлланилган санадан бошлаб қайта бошланади.
50. Синов даври мазкур Низомнинг 49-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, реструктуризация қилинган актив сифатининг таснифи яхшиланмайди ҳамда мазкур актив реструктуризация қилинган актив тоифасидан чиқарилмайди.
51. Реструктуризация қилинган актив сифатининг тоифаси бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ тоифага яхшиланиши мумкин эмас.
52. Актив бўйича:
сўнгги 12 ой давомида икки маротаба реструктуризация чоралари қўлланилган бўлса, ушбу актив сифатининг таснифи камида бир тоифага пасайтирилиши;
сўнгги 36 ой давомида камида уч маротаба реструктуризация чоралари қўлланилган бўлса, ушбу активнинг сифати "умидсиз" деб таснифланиши лозим.
Бунда мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ актив бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш ҳолатлари инобатга олинмайди.
53. Синов даври мобайнида реструктуризация қилинган актив бўйича янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига мувофиқ 31 кун ёки ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келган тақдирда, синов даври ушбу қарздорлик юзага келган санадан бошлаб тўхтатилади. Қарз олувчи мазкур қайтариш жадвалига мувофиқ асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишни бошлаганидан сўнг янги синов даври (бошидан) бошланади. Бунда ушбу актив бўйича аввалги синов даврида ўтган вақт янги синов даврида ҳисобга олинмайди.
54. Реструктуризация қилинган активлар объектив мезонлар асосида қуйидаги жадвалга мувофиқ таснифланади, бундан ушбу Низомга мувофиқ реструктуризация қилинган актив сифати ёмонроқ тоифада таснифланиши лозим бўлган ҳолатлар мустасно:
Реструктуризация чораси қўлланилгандан сўнг муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган кунлар сони
|
||||
Реструктуризация чораси қўлланилган санада актив сифатининг тоифаси
|
31-90 кун |
91-180 кун |
181-365 кун |
366 кун ва ундан ортиқ
|
Субстандарт |
Субстандарт |
Қониқарсиз |
Шубҳали |
Умидсиз |
Қониқарсиз |
Қониқарсиз |
Шубҳали |
Умидсиз |
Умидсиз |
Шубҳали |
Шубҳали |
Умидсиз |
Умидсиз |
Умидсиз |
Умидсиз |
Умидсиз |
Умидсиз |
Умидсиз |
Умидсиз |
55. Мазкур Низомнинг 54-бандида белгиланган объектив мезонлар ушбу Низомнинг 58-бандига мувофиқ тўловлар муддати кечиктирилган ёки узайтирилган активларга нисбатан қўлланилганда муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган кунлар сонининг ҳисоби кечиктирилган ёки узайтирилган муддат тугаган санадан бошланади.
56. Реструктуризация қилинган актив қуйидаги барча шартларга мувофиқ бўлса, бундай актив реструктуризация қилинган актив деб ҳисобланиши тўхтатилади:
синов даври давомида асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар янгиланган (ўзгартирилган) қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ тўланса;
қарз олувчининг молиявий ҳолати таҳлилига асосан унинг молиявий қийинчиликлари бартараф этилган ҳамда мазкур таҳлил ҳужжатлаштирилган бўлса;
қарз олувчининг банк ёки бошқа кредит ташкилоти олдида 30 кундан ошган, миқдори кичик миқдордан катта бўлган муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаса.
57. Актив ушбу Низомнинг 39 ва 40-бандлари талабларига риоя қилинмасдан реструктуризация қилинган бўлса, шу жумладан қарз олувчининг янги (ўзгартирилган) шартнома шартларига мувофиқ тўловларни амалга ошира олиш қобилиятини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаса ва (ёки) реструктуризация чораси актив сифатини ёмонроқ тоифада таснифламаслик учун амалга оширилган бўлса, Марказий банк банкдан ушбу актив сифатини реструктуризация чорасига қадар тузилган аввалги қайтариш жадвалига асосан қайта таснифлашни талаб қилиши мумкин.
6-§. Муайян ҳолларда тўловлар муддати
кечиктирилган ёки узайтирилган активлар
сифатини таснифлаш
58. Жисмоний шахс бўлган қарз олувчининг мурожаатига кўра банк томонидан актив шартномаси муддати мобайнида тўловлар муддати биринчи маротаба қуйидаги ҳолатлар натижасида кечиктирилганда ёки узайтирилганда актив таснифи ёмонроқ тоифага ўзгартирилмаслиги, мазкур чора реструктуризация чораси сифатида баҳоланмаслиги ҳамда ушбу Низомга мувофиқ реструктуризация қилинган активларни таснифлашга оид қоидалар қўлланилмаслиги мумкин:
қарз олувчининг 2 ойдан ортиқ давр мобайнида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши;
қарз олувчининг меҳнат шартномаси бекор қилиниши ва иш қидираётган шахс сифатида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида рўйхатга олиниши;
қарз олувчининг биргаликда қарз олувчиси ва (ёки) кафили бўлган турмуш ўртоғи вафот этиши;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қарз олувчининг қарамоғига олиниши ёки унинг қарамоғидаги I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сонининг ортиши;
қарз олувчига нисбатан ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланиши;
жисмоний шахс бўлган қарз олувчининг соғлиғига зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда унинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши;
қарз олувчининг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши.
Бунда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзасидан қарз олувчи томонидан актив шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш тўғрисида банкка мурожаат қилинганда мазкур мурожаат санасидан олдинги 2 ой давомида қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари сўнгги 12 ой ичидаги ўртача ойлик даромадларига нисбатан камида 30 фоизга камайган бўлиши лозим.
Мазкур банднинг иккинчи - еттинчи хатбошиларида белгиланган ҳолатлар қарз олувчи актив шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш юзасидан банкка мурожаат қилган санадан олдинги 4 ой ичида рўй берган бўлиши лозим.
Актив таснифи ўзгартирилмаслиги учун актив шартномаси бўйича тўловлар мазкур банднинг:
иккинчи - еттинчи хатбошиларида белгиланган ҳолатларда 6 ойдан;
саккизинчи хатбошисида белгиланган ҳолатда 10 ойдан кўп бўлмаган муддатга кечиктирилган ёки узайтирилган бўлиши лозим.
Банк қарз олувчининг мурожаатига кўра актив шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтиришда қарз олувчи томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлардан ёки бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Бунда банк мазкур маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш чораларини кўриши лозим.
59. Реструктуризация қилинган активлар ҳамда мазкур Низомнинг 58-бандида белгиланган тўловлар муддати биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган активлар ҳисоби алоҳида юритилиши лозим.
60. Қонунчилик ҳужжатлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи тадбирлар (карантин) белгиланиши натижасида қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда, активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва реструктуризация қилинган актив деб ҳисобламаслик Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.
7-БОБ. "ФОИЗЛАРНИ ЎСТИРМАСЛИК"
МАҚОМИДАГИ АКТИВНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
61. 2028 йил 1 январдан бошлаб муаммоли деб таснифланган активларга мазкур Низом мақсадларида "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилади.
Активга "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилганидан сўнг барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли ва бошқа даромадлар тескари бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилган ҳолда, балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилади. Фоизли ва бошқа даромадлар балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилганидан сўнг кейинги фоизлар (даромадлар) ҳисобланиши фақат мазкур ҳисобварақларда кредит шартномасида белгиланган муддат давомида амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар мустасно.
62. Активга "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилиши қарз олувчини ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни, шу жумладан банкнинг балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисобга олинган фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
63. Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 141-моддасига мувофиқ суд томонидан қарз олувчини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарз олувчининг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Банк фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилган қарз олувчининг жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушган кундан бошлаб мазкур онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни тўхтатади. Бунда суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда банк онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни давом эттиради.
64. Судгача санация даврида банклар қарз олувчи билан тузилган келишувга асосан келишувда белгиланган муддатга ва фаолиятини тиклашга қаратилган санация режасини бажариш шарти билан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлашни тўхтатиб туриши, кейинчалик санация режасига мувофиқ реструктуризация қилиши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чораларини кўриши мумкин.
Суд санацияси даврида санация режасига мувофиқ ва кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан суд ажрими асосида қарз олувчининг кредитлар бўйича фоизларини ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш тўхтатиб турилиши, кейинчалик санация режасида белгиланган тартибда реструктуризация қилиниши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чоралари кўрилиши мумкин.
65. Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобланган фоизли ва бошқа даромадлар банкка ҳақиқатда кирим қилинган санада, шу жумладан банк айланма кассасига ва (ёки) мижознинг тегишли банк ҳисобварағига маблағ келиб тушганда, банк даромади сифатида тан олинади.
66. Актив мазкур Низом талабларига мувофиқ "стандарт" ёки "субстандарт" деб қайта таснифланганидан сўнг, унинг "фоизларни ўстирмаслик" мақоми бекор қилинади.
8-БОБ. АКТИВЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ
ЙЎҚОТИШЛАРГА ДОИР ЗАХИРАЛАРНИ
ЯРАТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР
67. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захираларни яратиш мақсадида актив сифатининг тоифасидан келиб чиқиб, активнинг жами қийматига қуйидаги жадвалда белгиланган захира меъёри кўпайтирилган миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантирилиши лозим:
Захира турлари |
Актив сифатининг тоифаси
|
Захира меъёри |
Стандарт активларга яратиладиган захиралар |
Стандарт |
1 фоиз |
Махсус захиралар |
Субстандарт |
10 фоиз |
Қониқарсиз |
25 фоиз |
|
Шубҳали |
50 фоиз |
|
Умидсиз |
100 фоиз |
68. Банк махсус захираларни активларни таснифлаш учун мазкур Низомда назарда тутилган асослар вужудга келган санадан бошлаб шакллантириши ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга ошириши лозим.
Балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захираларни яратиш мақсадида балансдан ташқари ҳисобварақ номинал қийматининг (фойдаланилмаган қисми) капитал монандлиги ҳисоб-китобларидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан баланс эквиваленти тегишлилиги бўйича захира меъёрига кўпайтирилади.
69. Актив қайси валютада вужудга келган бўлса махсус захира ҳам ушбу актив валютасида ҳар бир актив учун алоҳида шакллантирилиши лозим.
Стандарт активларга яратиладиган захиралар сифати стандарт деб таснифланган жами активлар қолдиғига нисбатан ҳар ойнинг якунига қадар актив қайси валютада вужудга келган бўлса, ушбу валютада ёки миллий валютада шакллантирилиши лозим.
70. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш ва ундан фойдаланишга оид бухгалтерия ўтказмалари Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябр) мувофиқ амалга оширилади.
71. Активлар мақбул таъминот билан таъминланганда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
Z - шакллантирилиши лозим бўлган захира миқдори;
AJM - активнинг жами қиймати суммаси (балансдан ташқари ҳисобварақ номинал қийматининг (фойдаланилмаган қисми) капитал монандлиги ҳисоб-китобларидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланилгандан сўнг чиққан баланс эквиваленти);
TQ - мазкур Низомнинг 80-бандида белгиланган мақбул таъминот қиймати;
Ch - чегирма омилининг мазкур Низомнинг 80-бандида белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган миқдори;
х - валютадаги тафовутни ҳисобга олиш омили. Мазкур омил актив ифодаланган валюта у бўйича қабул қилинган таъминот валютасидан фарқ қилмаса 0 га, фарқ қилса 0,1 га тенг бўлади;
m - актив таснифи бўйича шакллантирилиши лозим бўлган захира яратиш меъёри.
Бунда активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдори 0 ёки ундан кичик (манфий) бўлса:
мазкур актив бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира шакллантирилмайди;
мазкур актив капитал монандлиги ҳисоб-китобларида эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира шакллантирилмаган актив сифатида баҳоланади.
72. Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захиралар миқдори ойига камида бир маротаба қайта кўриб чиқилиши (тузатилиши) лозим. Бунда банк ички ҳужжатларига мувофиқ активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захиралар миқдори ҳисобот санасидан бошқа кунларда қўшимча равишда қайта кўриб чиқилиши (тузатилиши) мумкин.
73. Захиралар етарли бўлмаган ҳолларда банк томонидан захираларга қўшимча ажратмалар захираларнинг етишмовчилиги аниқланган даврда амалга оширилиши зарур.
74. Қуйидаги ҳолларда актив у бўйича шакллантирилган захира ҳисобига балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилиши лозим:
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қайтарилиши бўйича асосли кутилмалар мавжуд бўлмаса;
активнинг сифати "умидсиз" деб таснифланган санадан бошлаб беш йил ўтган бўлса;
қарз олувчига онлайн кредит фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилиши оқибатида мазкур қарз олувчи жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушганда.
75. Белгиланган меъёрларга мувофиқ яратилган захирага нисбатан актив бўйича эҳтимолий йўқотишлар миқдорининг ошиб кетиши мумкинлигидан далолат берувчи омиллар ва шароитлар аниқланганда, мазкур актив бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун қўшимча захира яратилиши керак.
76. "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизимидаги маълумотларга мувофиқ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд қарз олувчиларга тақдим этилган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захиралар қўшимча захираларни инобатга олган ҳолда активнинг жами қийматига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ жами захира меъёри кўпайтирилган миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантирилиши лозим.
Бунда қўшимча захираларни шакллантириш мақсадларида дебитор қарздорлиги улуши қарз олувчининг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги суммасининг мазкур қарз олувчининг ташқи савдо операциялари бўйича жами дебитор қарздорлиги суммасига нисбати асосида қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
77. Мазкур Низомнинг 76-бандига мувофиқ қарз олувчиларга банк томонидан тақдим этилган активлар бўйича қўшимча захира меъёрлари қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади:
Тоифалар |
Дебитор қарздорлиги улуши |
Қўшимча захира меъёри
|
1-тоифа |
0 фоиздан - 25 фоизгача |
0 фоиз |
2-тоифа |
26 фоиздан - 50 фоизгача |
1 фоиз |
3-тоифа |
51 фоиздан - 75 фоизгача |
2 фоиз |
4-тоифа |
76 фоиздан - 100 фоизгача |
3 фоиз |
78. Активнинг балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилиши унинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
79. Таъминот банк томонидан тақдим этилган активни тўлашнинг иккиламчи манбайи ҳисобланади. Банк томонидан таъминотга активни қоплашнинг асосий манбайи сифатида қаралмаслиги лозим.
80. Мазкур Низом мақсадларида мақбул таъминот ва мазкур таъминот турлари бўйича чегирма миқдори қуйидаги жадвалда белгиланган:
Таъминот тури |
Чегирма омилининг минимал миқдори
|
|||
Сифатининг тоифаси "стандарт" ва "субстандарт" деб таснифланган активлар
|
Сифатининг тоифаси "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" деб таснифланган активлар
|
|||
Актив сифати муаммоли деб таснифланган санадан ўтган муддат
|
||||
24 ойгача |
25 ойдан 36 ойгача
|
36 ойдан кўп |
||
1-даражали юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови |
0 |
0 |
0,5 |
1 |
2-А даражали юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови |
0,15 |
0,15 |
0,5 |
1 |
2-Б даражали юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови |
0,5 |
0,5 |
0,8 |
1 |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк томонидан таъминланган ёки кафолатланган активлар |
0 |
0 |
0,5 |
1 |
Банк капитали монандлиги ҳисоб-китобларида таваккалчилик даражаси 0 фоиз боълган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банкларининг кафолати |
0 |
0 |
0,5 |
1 |
Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банклари кафолати |
0 |
0 |
0,5 |
1 |
Кредитор банкдаги депозитлар ёки депозит сертификатлари гарови |
0 |
0 |
0,5 |
1 |
"Standard & Poor?s", "Fitch Ratings" ва "Moody?s Investors Service" компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банклар кафолати ва кафиллиги |
0,5 |
0,5 |
1 |
1 |
Таъминотдаги аффинланган (аффинаж қилинган) қимматбаҳо металлар |
0,5 |
0,6 |
0,7 |
1 |
Таъминот сифатида гаровга олинган қурилиши тугалланган кўчмас мулк (гаров қиймати) |
0,5 |
0,6 |
0,7 |
1 |
Таъминот сифатида гаровга олинган транспорт воситалари (гаров қиймати) |
0,7 |
0,8 |
1 |
1 |
81. Аффинланган (аффинаж қилинган) қимматбаҳо металлар, кўчмас мулк ҳамда транспорт воситалари мазкур Низом мақсадларида мақбул таъминот ҳисобланиши учун уларнинг бозор қиймати Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланиши ва (ёки) қайта баҳоланиши, шунингдек мазкур баҳолаш тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиши лозим.
82. Мазкур Низомга мувофиқ мақбул таъминотга қабул қилинувчи гаров турлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиши ва барча томонлар учун мажбурий ҳисобланиши;
қимматли қоғозлар, банкдаги депозитлар, депозит сертификатлари гаров сифатида қабул қилинган бўлса, уларнинг муддати тегишли активни сўндириш муддатидан кам бўлмаслиги;
кредитор банкдаги депозит гаров предмети бўлса, гаров шартномаси шартларига биноан қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳолатда банкнинг ушбу маблағларни сўзсиз назорат қилиш ва уларни тасарруф эта олиш ҳуқуқи бўлиши;
таъминот сифатида олинадиган мол-мулк гаровга берилмаган бўлиши;
кредит берган банк томонидан гаровга олинадиган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ ҳақидаги ёзув қонунчиликда белгиланган тартибда гаров реестрига киритилган бўлиши;
банк активи банкдаги депозитлар билан таъминланган бўлса, депозит активни таъминлаш учун тегишли ҳисобварақда юритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа шартномада қарз олувчи томонидан актив қайтарилмаган ёки мажбуриятлари бажарилмаган ҳолда банк акцептсиз тартибда депозитни тасарруф этиши, шунингдек қарз олувчи ихтиёрий равишда ушбу депозитни у билан таъминланган активни сўндириш учун йўналтириши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши лозим.
Бунда банк активни қайтариш муддати етиб келгунга қадар депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак.
83. Мазкур Низомга мувофиқ мақбул таъминотга қабул қилинувчи кафолат бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
кафолат муддати ва асосий мажбурият муддатлари мос бўлиши;
қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, шартнома ва (ёки) ўзаро келишувда кафолат шартларини бажариш муддатларига доир ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги;
кафил томонидан тақдим этилган кафолат ҳужжатлаштирилган мажбурият ҳисобланиши;
банкнинг мажбуриятни кафилдан тўғридан-тўғри талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;
қарз олувчининг банк олдидаги мажбурияти бўйича тақдим этилган кафолат миқдори аниқ белгиланган бўлиши;
кафолат чақириб олинмайдиган ва сўзсиз бўлиши, яъни бир томонлама тартибда кафил кафолатни бекор қилиши, кафолат қийматини ошириши, кафолат муддатини қисқартириши, шунингдек кафолат бўйича маблағларни тўлиқ ёки қисман тўламаслигига имкон яратувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги;
қарз олувчи кафолат билан таъминланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, банк кафилдан кафолат бўйича тўловни амалга оширишини талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши.
10-БОБ. БАНК МОЛ-МУЛКИГА НИСБАТАН
АЛОҲИДА ТАЛАБЛАР
84. Банкнинг қуйидаги мулклари бўйича 100 фоиз миқдорда банк харажати ҳисобидан захира шакллантирилиши лозим:
банк балансига қабул қилинган санадан бошлаб бир йил муддатда сотилмаган гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар;
банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) уч йил муддатда сотилмаган ёки фойдаланилмаган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
ҲИСОБВАРАҚЛАРДА АКТИВЛАРНИ
ҲИСОБГА ОЛИШ
85. Балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилган сифати "умидсиз" деб таснифланган активлар баланс ҳисобварақларига қайтарилмайди. Бунда ушбу активлар бўйича келгусида ундириб олинган ва (ёки) қайтарилган маблағ банк даромади сифатида тан олинади.
86. Баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилган сифати "умидсиз" деб таснифланган активлар ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва бошқа тўловлар балансдан ташқари ҳисобварақларда улар ушбу ҳисобварақларга ўтказилган пайтдан бошлаб 2 йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида акс эттирилиши лозим, бундан мазкур Низомнинг 90-бандида белгиланган ҳолатлар мустасно.
Бунда банк 1 ойда камида бир марта қарздорга балансдан ташқари ҳисобварақлардаги қолдиқларга мос келадиган асосий қарз, ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлигини маълум қилган ҳолда актив бўйича қарздорликни қоплаш ва у бўйича ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш талаб қилинган даъво хатини, балансдан ташқари ҳисобварақлардан кўчирма илова қилинган ҳолда, қарз олувчи ёки унинг ҳуқуқий ворисига (тугатилиш жараёнида бўлса, тугатиш комиссиясига) юбориши лозим, бундан фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган қарз олувчи жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушганлиги ҳолатлари мустасно.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган даъво хатларини олмаслик қарз олувчини қарзини қайтариш мажбуриятидан озод этмайди. Даъво хати ва ҳисобварақдан кўчирма банкнинг муддати ўтган асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни ундириб олиш бўйича судга мурожаат этиши учун асос бўлади.
87. Банкнинг ички аудит хизмати ва банк бошқаруви ҳар чоракда балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилган сифати "умидсиз" деб таснифланган активларни ундириш бўйича қўлланаётган чора-тадбирлар ҳақида банк кузатув кенгашига ёзма равишда маълумот беришлари шарт.
Банк кузатув кенгаши молиявий йил якуни бўйича банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига банкнинг "умидсиз" активларини ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақидаги масалани киритади.
88. Банк балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинган активлар бўйича асосий қарз суммаси, фоизлар ва бошқа тўловларни ундириш юзасидан барча чора-тадбирларни қўллаши зарур.
89. Активнинг балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилиши ушбу актив бўйича қарзлар ҳамда ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларнинг ҳамда банкнинг мазкур активни молиялаштириш учун жалб қилинган маблағлар бўйича кредиторлар олдидаги мажбуриятларининг бекор қилинишини англатмайди.
90. Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинган активлар қуйидаги ҳолатларда банк кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин:
банк активдан воз кечса;
9-сон МҲХС талабларига мувофиқ актив қайтарилиши бўйича асосли кутилмалар мавжуд бўлмаса;
актив балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин 2 йил давомида тўланмаса;
қарз олувчи вафот этса ва унинг қарзини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бошқа шахс мавжуд бўлмаса;
суднинг қарз олувчини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори бўлса;
юридик шахс бўлган қарз олувчи тугатилган бўлса.
91. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
Тўлов эҳтимоли пастлигини аниқлашда
фойдаланиладиган мезонлар
Т/р |
Мезонлар
|
Қониқарсиз |
Шубҳали |
Умидсиз |
1. |
|
(0,05; 0,1] |
(0,01; 0,05] |
0,01 ва ундан паст |
2. |
(EBITDA: соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши + валюта курси фарқларидан зарарлар + тўланган дивидендлар + узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар + молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар)
|
[6; 7) |
[7; 10) |
10 ва ундан баланд |
3. |
(EBITD: соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + валюта курси фарқларидан зарарлар + тўланган дивидендлар + узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар + молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар)
|
(1; 1,5] |
(0,5; 1] |
0,5 ва ундан паст |
4. |
|
(0,7; 0,9] |
(0,4; 0,7] |
0,4 ва ундан паст |
5. |
(Қарз тўловлари: фоизлар шаклидаги қарз харажатлари + қарзнинг асосий тўлови)
|
(0,8; 0,9] |
(0,7; 0,8] |
0,7 ва ундан паст |
6. |
9-сонли Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари мезонлари |
Актив 9-сонли МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган сифатида (2-босқич тоифаси) таснифланиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 12 фоизидан юқори, бироқ 25 фоизидан ошмаслиги; Актив қадрсизланган тоифасига (3-босқич) киритилиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги. |
Актив 9-сонли МҲХС талабларига мувофиқ кредит таваккалчилиги сезиларли даражада ошган сифатида (2-босқич тоифаси) таснифланиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 25 фоизидан ошиши; Актив қадрсизланган тоифасига (3-босқич) киритилиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 25 фоизидан юқори, бироқ 50 фоизидан ошмаслиги. |
Актив қадрсизланган тоифасига (3-босқич) киритилиши ҳамда унинг бутун муддати давомидаги кутилаётган кредит йўқотишлари миқдори актив қийматининг 50 фоизидан ошиши |
2-ИЛОВА
Ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд
қарз олувчиларга банк томонидан тақдим
этилган активлар учун захира меъёрлари
Актив сифатининг тоифаси |
Захира меъёри (қўшимча захирасиз)
|
Жами захира меъёри (захира меъёри + қўшимча захира меъёри)
|
|||
Тоифа 1
|
Тоифа 2 |
Тоифа 3 |
Тоифа 4 |
||
Стандарт |
1 фоиз |
1 фоиз |
2 фоиз |
3 фоиз |
4 фоиз |
Субстандарт |
10 фоиз |
10 фоиз |
11 фоиз |
12 фоиз |
13 фоиз |
Қониқарсиз |
25 фоиз |
25 фоиз |
26 фоиз |
27 фоиз |
28 фоиз |
Шубҳали |
50 фоиз |
50 фоиз |
51 фоиз |
52 фоиз |
53 фоиз |
Умидсиз |
100 фоиз |
100 фоиз |
100 фоиз |
100 фоиз |
100 фоиз |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 12 сентябрь