ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2026 й. / Банк қонунчилиги /Марказий банк Бошқарувининг 14.08.2026 й. 22/3-сон "Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.09.2026 й. 3937-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.09.2026 й.
N 3937
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
14.08.2026 й.
N 22/3
ҚАРОРИ
Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва
активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш
учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Т.А. Ишметов
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/6-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2696-1, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/2696-1/0091-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2696-2, 2018 йил 27 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/7-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2696-3, 2021 йил 10 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 10/21/2696-3/1152-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 апрелдаги 11/2-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2696-4, 2024 йил 20 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 10/24/2696-4/0354-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/10-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2696-5, 2025 йил 23 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 10/25/2696-5/1198-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 295-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 майдаги 14/10-сон қарори (рўйхат рақами 3442, 2023 йил 9 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 3-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 12 сентябрь