Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлар / Амалиётдан вазиятлар /

Таътиллар учун ҳақ тўлаш бўйича вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ходим таътил олиш учун ариза ёзди, директор унга имзо қўйди. Буйруқ расмийлаштирилди. Таътил бошланишига бир неча кун қолганда ходим меҳнат интизомини қўпол равишда бузди ва раҳбарият Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 4-бандига кўра у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Мазкур ҳолатда таътил пули тўланиши лозимми? (6.2 KB)
Асосий ходим болани парваришлаш таътилидан қайтгунига қадар ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилди. Асосий ходим 23 санада ишга чиқди. Унинг ўрнига қабул қилинган ходим тўлиқ бўлмаган 7 ой ишлади. Таътил олмади. Корхонада иш йили учун 24 иш кунидан иборат асосий ва қўшимча таътил белгиланган. Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш учун қайси давр олинади: 6 ойми ёки 7 ойми? (6.2 KB)
Ташкилот у кўрсатаётган хизматларга талабнинг пасайиб кетиши сабабли ходимларни иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга жўнатишга мажбур бўлди. Шунингдек айрим ходимлар тўлиқсиз иш кунига ўтказилди. Мазкур ҳолатда иш берувчи навбатдаги меҳнат таътилларини қандай расмийлаштириши ва уларга ҳақ тўлаши керак? (29.1 KB)
Ходим йиллик меҳнат таътилида эди. Таътилнинг охирги куни жума кунига тўғри келди. Ходим ишга душанба куни чиқди, кейинчалик эса унга таътил тугаган кундан кейинги шанба куни учун ҳақ тўлашни талаб қилди. Ходимнинг талаби қонунийми? Иш берувчи уни бажариши керакми? (4.4 KB)
Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича 8-разряд белгиланган ходима раҳбарнинг буйруғи билан шу бўлимнинг ЯТС бўйича 9-разряд белгиланган бошқа ходимасининг лавозимига у болани парваришлаш таътилида бўлган даврга вақтинча ўтказилди. Ўтказилган ходима навбатдаги меҳнат таътилини расмийлаштирди, ундан 10 кун ўтгандан кейин болани парваришлаш таътилида бўлган ходима ишга чиқди. Унинг ўрнини эгаллаган ходима раҳбарнинг буйруғи билан автоматик равишда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича олдинги 8-разрядга ўтказилди. Мазкур ҳолатда илгари юқорироқ разрядга ўтказилган ходиманинг таътил пули суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш керакми? (12.5 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск