Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат интизоми / Амалиётдан вазиятлар /

Интизомий жазоларни қўллаш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Корхонадаги авария сабабли бир нечта ходимлар-чилангарлар таътилдан шошилинч тартибда чақириб олинди. Ходимлардан бири мазкур фармойишни бажаришдан бош тортди. Ходимнинг ишга киришда ички меҳнат тартиби қоидаларига ва директорнинг буйруқларига риоя қилиш тўғрисидаги мажбуриятни имзолаганлиги фактини ҳисобга олиб, иш берувчи уни интизомий жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эгами? Корхонада амалда бўлган қоидаларда назарда тутилишича, ходимлар фавқулодда вазиятларда ва бошқа шу каби ҳолатларда раҳбар буйруғи билан йиллик меҳнат таътилидан чақириб олиниши мумкин. (7.2 KB)
Ташкилотга контрагентдан талабнома келиб тушди. Директор юридик ва бухгалтерия хизматлари иштирокида мажлис чақириш тўғрисида фармойиш берди. Бош бухгалтер таътилда эди ва даволанаётганлигини важ қилиб, ишга чиқишдан бош тортди. Маъмурият топшириғини бажаришдан бош тортганлик учун директор бош бухгалтерни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Иш берувчининг мазкур ҳаракатлари қонунийми? (8 KB)
Ишга кеч қолганлиги учун ходим жаримага тортилди. Жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқ бўлим бошлиғининг билдиришномасига асосан чиқарилди. Ходимдан ёзма тушунтириш талаб қилиб олинмади. Шунингдек ходим буйруқ билан таништирилмади. Жарима бухгалтерия томонидан мажбурий тартибда иш ҳақидан ушлаб қолинди. Ходим чорак учун иш якунлари бўйича мукофотдан ҳам маҳрум қилинди. Иш берувчининг ҳаракатлари қанчалик қонуний? (7.9 KB)
Ходим кадрлар бўлимига 25 сентябрдан муддати 24 иш кунидан иборат таътил бериш тўғрисида ариза берди. Ходим ариза берган вақтда у ишлаётган бўлимда кадрлар етишмаслиги (ходимлар тўплаш жараёни кетаётган эди) ва ходимга тўлиқ таътил беришнинг имкони йўқлиги (акс ҳолда компаниянинг буюртмаларни бажаришида тўхталишлар вужудга келиши мумкин эди) туфайли ходимга дастлаб 12 кун олиб, таътилнинг қолган қисмини ноябрга ўтказиш таклиф этилди. Ходим рад жавобини берди ва буйруқ рамийлаштирилмади. Бироқ, 25 санада ходим ишга чиқмади. Кадрлар бўйича инспекторнинг қўнғироғига жавобан у берилган аризага кўра ўзини таътилда, деб ҳисоблашини айтди. Ходимнинг ҳаракатлари қонунийми? Ходим фақат берилган ариза асосида, иш берувчининг буйруғисиз таътилга кетиши мумкинми? (5.9 KB)
Ташкилотда саккиз соатлик иш куни белгиланган. Ички меҳнат тартиби қоидаларида иш кунининг бошланиш ва тугаш вақти (9.00 дан 18.00 гача), шунингдек тушлик учун танаффус вақти (13.00 дан 14.00 гача) белгилаб қўйилган. Ходим корхона ҳудудини 13.00 да тарк этди, аммо қайтиб келмади. Кейинги куни ишга келгач, кадрлар бўйича инспектор ходимдан тушунтириш хати ёзишни талаб қилди. Ходим прогул сабабини айтишдан бош тортди. Мазкур ходимни прогул учун ишдан бўшатиш мумкинми? (5 KB)
Ходим жамоат транспорти ишидаги тўхталишларни (бузилишлар, йўлдаги тирбандлик, ёмон об-ҳаво ва ҳ.к.) важ қилиб, вақти-вақти билан ишга кеч қолмоқда. Бунда у гоҳ 5 дақиқага, гоҳ ярим соатга, гоҳида эса бир соатга ва кўпроқ кеч қолади. Иш берувчи мазкур ҳолатда интизомий жазо қўллашга ҳақлими ёки ходим томонидан кўрсатилаётган сабаблар узрли ҳисобланадими ва интизомий жазо чораларини қўллашга сабаб бўлмайдими? (5.9 KB)
Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Иш берувчи унга белгиланган тартибда икки ҳафта ишлаб бериш мажбуриятини юклади. Бироқ, ходим шу давр мобайнида мунтазам равишда ишга кеч қолади, раҳбарият билан келишмасдан иш жойини иш вақти тугамай туриб тарк этади, баъзида сабабларини тушунтирмасдан ишга чиқмайди. Иш берувчи мазкур ходимни жазолашга ёки огоҳлантириш муддати тугашидан олдин ишдан бўшатишга ҳақлими? (5.9 KB)
Ходим номаълум сабабларга кўра ишга чиқмай қўйди. Иш берувчи уни қидириш бўйича тадбирларни олиб бормоқда, аммо у қўнғироқларга ва электрон почта орқали сўровларга жавоб бермаяпти. Мазкур ҳолатда қандай чоралар кўриш зарур? Қанча вақтдан кейин ҳамда ишга чиқмаслик сабабларини ва ходимнинг аҳволини аниқлаш бўйича қандай тартиботлардан сўнг у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин? Йўқ бўлган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилмасдан у эгаллаб турган лавозимга бошқа ходимни қабул қилиш мумкинми? (26.3 KB)
Иш якунланишига бир соат қолганда кадрлар бўйича инспектор ходим алкоголли ичимликдан маст ҳолда эканлигини аниқлади ва уни ишдан четлаштирди. Иш берувчи бу кунга ҳақ тўлаши керакми ёки буни прогул деб ҳисоблаш лозимми? (9 KB)
Жабрланувчи ходимдан бахтсиз ҳодиса тўғрисида ариза келиб тушди. Н-1 шаклидаги далолатнома 10 кундан сўнг тузилди. Хавфсизлик техникаси бўлими ва кадрлар бўлими орасида интизомий жавобгарликка тортиш учун ножўя ҳаракат аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддатни ҳисоблаш юзасидан низо келиб чиқди. Хавфсизлик техникаси бўлими мазкур муддатни ҳисоблаш Н-1 шаклидаги далолатнома тузилган кундан бошланади деб ҳисоблайди, кадрлар бўлими эса жабрланувчи ариза берган пайтдан бошланади деб ҳисоблайди. Ким ҳақ? (10.3 KB)
Ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилишича, иш берувчининг фармойишларини бажармаслик меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Ходим таътилда бўлган вақтда иш берувчидан муддатидан олдин ишга чиқиш тўғрисида фармойиш олди, лекин буни бажаришдан бош тортди. Иш берувчи ушбу вазиятда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлими? (5.6 KB)
Йиғилишда иш берувчи ходимга оғзаки огоҳлантириш эълон қилди. Кейинчалик "оғзаки огоҳлантирилсин" деган таъриф билан буйруқ чиқарилди. Бундай огоҳлантириш қандай ҳуқуқий оқибатларга эга? (9.5 KB)
Ходим интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир этди, бунинг учун иш берувчи унга ҳайфсан қўллади. Бироқ, мазкур ходим ишлайдиган таркибий бўлинма раҳбарининг илтимосномасига биноан икки ой ўтгач жазони олиб ташлади. Шундан сўнг ходим меҳнат интизомини яна бузди. Иш берувчи меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлик учун у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлими? Иш берувчи ходим учун илтимоснома киритган таркибий бўлинма раҳбарини интизомий жавобгарликка тортишга ҳақлими? (7.1 KB)
Иш берувчи ходим томонидан меҳнат интизоми бузилганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо қўллаш тўғрисида буйруқ расмийлаштирди. Бироқ, у 7 ойдан кейингина ижро этилди. Бу қонунийми? Бу иш берувчи учун қандай салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин? (5.5 KB)
Иш берувчи содир этилган ножўя ҳаракат учун ходимга нисбатан жарима қўллаш тўғрисида буйруқ расмийлаштирди, бироқ уни мазкур ҳужжат билан таништирмай, унинг иш ҳақидан жарима суммасини ушлаб қолиш билан буйруқни ижро қилди. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? Бу унинг учун қандай оқибатларга сабаб бўлиши мумкин? (6.1 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск