Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик / Амалиётдан вазиятлар /

Ходимларга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Моддий жавобгар ходим ўз ихтиёри билан ишдан бўшатилганда инвентарлаш ўтказишда иштирок этишдан бош тортди. Директор мазкур ходимнинг иштирокисиз инвентарлаш ўтказмоқчи. Агар унинг натижаларига кўра мазкур ходим жавобгар бўлган товар-моддий қимматликларда камомад аниқланса, иш берувчи зарар миқдорини у билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ундириши мумкинми? (3.1 KB)
Корхонанинг одамлар ишлайдиган хоналарида авария ҳолати вужудга келди. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф сақланиб қолган бўлса-да, иш берувчи улардан ишни давом эттиришни талаб қилди. Маъмуриятнинг талаблари қонунийми? Директор бунинг учун жавобгар бўладими? Иш берувчи кўрсатилган талабларни бажармаганлик учун ходимларни жавобгарликка тортиши мумкинми? (6.5 KB)
Корхонада инвентарлаш ўтказилди. Уни ўтказиш жараёнида кассадаги пул маблағлари камомади аниқланди. Комиссия бунда кассирнинг айбдор эканлигини белгилади. Уни қандай жавобгарликка тортиш мумкин? (5.2 KB)
Хусусий корхона ходимларидан бирининг (тизим маъмури) омборда сақланаётган компьютер техникаси учун сарфлаш материалларини ўғирлаганлиги фош этилди. Иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Мазкур факт ҳақида милицияга арз қилиш зарурми? (8.3 KB)
Офис хоналарини тозалаш вақтида фаррош бехосдан стол устида турган мониторга тегиб кетди, у ерга тушди ва синди. Унинг қиймати 1 000 000 сўмни ташкил этади. Ходимнинг ўртача иш ҳақи – ойига 800 000 сўм. Агар фаррош билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилмаган бўлса, ундан мониторнинг тўлиқ қийматини ундириш мумкинми? (6.6 KB)
Ходим йиллик меҳнат таътилида. Ниҳоятда зарур эканлиги сабабли иш берувчи уни таътил тугагунга қадар ишга чақириб олди. Бироқ ходим бу фармойишни бажаришдан бош тортди. Натижада иш берувчи зарар кўрди. Ходим бунинг учун айбдор бўладими ва иш берувчи ходимни ишга чиқиш тўғрисидаги фармойишни бажармаганлик учун жавобгарликка тортиши мумкинми? (4.8 KB)
Мажбуриятларига товар-моддий қимматликларни қўриқлаш кирувчи ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш ҳақида ариза ёзди. Шартнома бекор қилингач, корхонада тафтиш ўтказилди, тафтиш жараёнида камомад аниқланди. Иш берувчи мазкур собиқ ходимни моддий жавобгарликка тортиши мумкинми? (4.3 KB)
Бош бухгалтер билан унинг аризасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинди. Директор дарҳол аудиторлик текширувини ўтказиб ўтирмади, буни йилнинг охирида амалга оширди. Аудиторлик текшируви натижаларига кўра камомад аниқланди. Раҳбарият айбни бўшаб кетган бош бухгалтерга юкламоқда. Иш берувчи мазкур шахсни жавобгарликка тортиши мумкинми? (5.1 KB)
Ходим билан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинди. Суднинг қарори билан у аввалги ишига тикланди. Суд ҳужжатига асосан иш берувчи ходимга мажбурий прогул вақти учун олинмаган иш ҳақини тўлади. Юридик шахс-иш берувчи меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилган раҳбардан кўрсатилган суммани ундиришга ҳақлими? (9.4 KB)
Компания ходими хизмат мақсадларида фойдаланиладиган Интернетдан шахсий эхтиёжлари учун фойдаланди. Директор бунинг учун уни мукофотдан маҳрум қилиши ҳақида огоҳлантирди. Ходим тармоқдан тушлик вақтида фойдаланганлигини ва бунинг учун иш вақтини сарф қилмаганлигини кўрсатиб, бунга рози бўлмади. Ходимга нисбатан бирон-бир таъсир чорасини қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарилмади. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? (9.3 KB)
Кадрлар бўлими ходими ишдан бўшаган ходимга меҳнат дафтарчасини бермади. Ходим меҳнат дафтарчаси ўз вақтида берилмаганлиги сабабли мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлашни талаб қилди. Директор бунда компаниянинг айби йўқлигини важ қилиб, буни амалга оширишни рад этди. Ходим судга мурожаат қилди, унинг қарорига асосан иш берувчи мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлашга мажбур бўлди. Иш берувчи кадрлар бўлими ходимидан мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлашга сарф қилинган суммани қоплашни талаб қилишга ҳақлими? (6.1 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск