язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Аҳоли бандлиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2007 й. 95-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2007 й.

N 95



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ

ОШИРИШ   ҲАМДА   МЕҲНАТ   ВА   АҲОЛИНИ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ    ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2007 ЙИЛ

6   АПРЕЛДАГИ   ПҚ-616-СОН   ҚАРОРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази тўғрисидаги намунавий низомни белгиланган тартибда тасдиқласин;

қишлоқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда йирик қишлоқ фуқаролари йиғинларида (маҳаллаларда) аҳолини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича турғун пунктларнинг жойлаштирилишини белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Меҳнатни нормалаштириш ва муҳофаза қилиш маркази ҳамда Ўзбекистон меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази негизида Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказини ташкил этсин ва унинг тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Белгилансинки, Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларининг ходимларига ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг ногиронларга, кексаларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига , 10а, 11а ва 12а-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:

бир ой муддатда иш ўринлари ташкил этиш дастурлари параметрларига ўзгартиришлар киритсинлар, уларда саноат ва иқтсодиётнинг бошқа тармоқлари, биринчи навбатда, транспорт, алоқа, қурилиш ва қурилиш индустрияси йирик корхоналарида, шунингдек кичик саноат корхоналарида касаначиликни ривожлантиришни назарда тутсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли бандлигини кенгайтириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури топшириқларининг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 8 майдаги

95-сон қарорига

2-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартибининг 13-банди чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда):

а) 10-банддаги ва 16-банднинг иккинчи хатбошидаги "меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 12-банднинг учинчи хатбошидаги "меҳнат бўлимлари" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда):

а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги, 7-банддаги "меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банд чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг Туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари бўлимида "меҳнат бўлимлари" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда):

а) 2-банддаги "меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар ва туман бўлимлари" сўзлари "шаҳар ва туман Бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандда:

бешинчи-олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади;

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ва Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказида доимий равишда бўладиган шаҳар (туман) ички ишлар бўлими масъул ҳодими меҳнатига ҳақ тўлаш тегишли равишда шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази ва ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилади";

в) 1-иловада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасида шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш марказида фуқароларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида ташкил этилади";

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади.

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори меҳнатига ҳақ тўлаш шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади";

г) 2-иловада:

"Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар (туман) бўлими" сўзлари "Шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар (туман) бўлими бошлиғининг ўринбосари" сўзлари "Шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомнинг 6-банди биринчи хатбошидаги "меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман бўлимлари" сўзлари "туман Бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида" 2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарорининг 1-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 19-модда) "меҳнат бўлимларида" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "2006-2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда):

а) 1-иловада:

3-банднинг биринчи хатбошидаги "меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда меҳнат органи деб аталади)" сўзлари "туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

102740 - bm_31 31-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 35 ва 36-бандлардаги, 38-банднинг биринчи хатбошидаги "меҳнат органида", "меҳнат органи", "меҳнат органининг", "меҳнат органлари" сўзлари тегишли равишда "Бандликка кўмаклашиш марказида", "Бандликка кўмаклашиш маркази", "Бандликка кўмаклашиш марказининг", "Бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 4-иловада:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"__________ вилояти, __________ тумани (шаҳри) Бандликка кўмаклашиш маркази номидан директор ____________________ (кейинги ўринларда "Бандликка кўмаклашиш маркази" деб юритилади";

2.2.-банддаги "Меҳнат бўлими" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

томонларнинг имзолари қисмида "Меҳнат бўлими" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 5-иловада:

"Меҳнат бўлими" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 6-иловада:

"меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 8-банди тўртинчи хатбошидаги "меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1 - 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 21-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 195-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 25-модда.