язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Адабиёт. Кутубхона иши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2012 й. 98-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2012 й.

N 98



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ - АХБОРОТ

РЕСУРС МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2012 ЙИЛ 20

МАРТДАГИ ПҚ-1729-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон қарори амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси (А.Н. Арипов) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари, таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг намунавий штатлари лавозимлар ва касбларнинг янги классификаторига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


3. "Маърифат маркази" биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция" давлат муассасаси директорига:

"Маърифат маркази" биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция"нинг мураккаб муҳандислик-технология, сервер ва компьютер асбоб-ускуналаридан фойдаланишни ва уларни бошқаришни таъминловчи айрим раҳбарлари ва мутахассисларига 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб лавозим маошларининг 100 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар ойлик устама белгилаш;

ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида дирекциянинг амалдаги тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ташкил этиш ва "Маърифат маркази" биносидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида" 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 88-модда) 10-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиси, қарорга 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев

      

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 157-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 22-модда