язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Умумий қоидалар/ Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ягона буюртмачи хизмати тўғрисида Вақтинчалик Низом (ЎзР ВМ 24.01.2000 й. 22-сон қарорига 1-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 январдаги

22-сон қарорига

1-ИЛОВА


Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича

Ягона буюртмачи хизмати тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом (бундан кейин "Низом" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизматининг (бундан кейин "Ягона буюртмачи хизмати" деб аталади) асосий вазифалари ҳамда функцияларини, унинг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолият кўрсатиши ва тугатилишини белгилаб беради.


2. Ягона буюртмачи хизмати уй-жой фондини, турар-жой бўлмаган бинолар ва иморатларни, муҳандислик асбоб-ускуналарини, уйларга ёндош ҳудудларни зарур даражада сақлаш ва тузатишни, барча тўловларни ҳисоб-китоб қилиш ва йиқғшни, пудрат ташкилотлари ва хизмат кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоб қилишни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган уй-жой фондини бошқаришни амалга оширишга ваколатли ташкилот ҳисобланади.


3. Ягона буюртмачи хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларига, ушбу Низомга ва ўз уставига амал қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси Ягона буюртмачи хизматига услубий, техникавий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатади, уни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайди.

4. Ягона буюртмачи хизмати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.

5. Мулкдорлар, шунингдек, уй-жой ижарачилари ва арендачилари уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан пудратчилар билан ўз муносабатларини ҳам Ягона буюртмачи хизмати орқали, ҳам бевосита йўлга қўйишлари мумкин.

6. Ягона буюртмачи хизмати фаолиятини маблағ билан таъминлаш маҳаллий бюджет маблағлари, аҳоли ва корхоналарнинг уй-жой-коммунал хизматлар учун тўловлари, шунингдек, марказлаштирилган давлат субсидиялари ҳисобига амалга оширилади.



II. ЯГОНА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Ягона буюртмачи хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан пудратчилар олдида уй-жой ва уй-жой бўлмаган бинолар мулкдорлари (ижарачилар ва арендачилар) манфаатларини ифодалаш;

уй-жой мулкдорлари (ижарачилари ва арендачилари)нинг уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатишни ҳамда таъмирлаш ишларини пудратчилар билан танлов асосида ўтказишни ташкил этиш юзасидан буюртмачиларни шакллантириш ва умумлаштириш;

аҳолидан тушадиган молиявий маблағларни, шунингдек, пудратчи томонидан бажарилган ишларга ва кўрсатилган хизматларга, уларнинг сифатига қараб ҳамда шартномага мувофиқ, тўлаш учун давлат томонидан марказлаштирилган тартибда ва маҳаллий даражада ажратиладиган субсидияларни жамлаш ва тасарруф этиш.

Уй-жойлар мулкдорлари, ижарачилари ва арендачиларининг ихтиёрий бирлашмалари, шу жумладан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳам уй-жойларни сақлаш бўйича давлат томонидан ажратиладиган субсидияларнинг мустақил олувчилари бўлиши мумкин.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари умумий мулкни бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек, коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар билан мустақил равишда шартномалар тузишлари мумкин.

Ягона буюртмачи хизмати фойдаланувчиларга марказлаштирилган тартибда иссиқлик, газ, электр энергияси етказиб бериш бўйича туман ва шаҳар коммуникацияларини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш юзасидан, шунингдек, жамоат ҳудудлари ва коммуникацияларида коммунал хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан пудратчилар билан устувор тартибда шартномалар тузади.

8. Шаҳар (туман) ҳокимлиги давлат уй-жой фондини (уй-жойларни  уларга ёндош ҳудудлар, ички мухандислик коммуникациялари  сув, иссиқлик, канализация, газ, электр энергияси билан бирга, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига берилган давлат уй-жой фонди бундан мустасно) жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан хўжалик юритиш ва бошқариш учун Ягона буюртмачи хизмати балансига беради. Ягона буюртмачи хизматига, шунингдек, ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат уй-жой фондини бошқариш бўйича функциялари ҳам берилади.

Хусусий мулк бўлган кўп квартирали уй-жойлар, уларга ёндош ҳудудлар ва ички мухандислик коммуникациялари (сув, иссиқлик, канализация, газ, электр энергияси) кўчмас мулк бутун комплексидан шартнома бўйича фойдаланишни таъминлаш учун мулкдорлар томонидан Ягона буюртмачи хизмати боишқарувига берилиши мумкин (1-илова).


9. Ягона буюртмачи хизматига уй-жой мулкдорлари билан шартномавий шартларда қуйидаги асосий функцияларни бажариш юкланади:

уй-жой фондини ва муҳандислик инфратузилмаси объектларини (сув оқизиш-канализация хўжалиги, иссиқлик, электр энергияси, газ таъминоти, ташқи ободонлаштириш объектлари ҳамда фойдаланувчиларга коммунал хизматлар кўрсатишни бевосита амалга оширувчи бошқа объектларни) сақлаш ва таъмирлаш юзасидан пудрат корхоналари билан танлов асосида шартномалар тузиш (2-илова);

аҳоли ва бошқа фойдаланувчиларнинг уй-жойни сақлаш ва таъмирлаш ҳамда уй-жой-коммунал хизматлар учун тўлов сифатида тушадиган маблағларини, шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларни тўплаш;

уй-жой фонди мулкдорлари билан биргаликда ишлар пудратчисини, уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатувчини танлаш, шу жумладан, тўлиқ таъмирлаш ва реконструкция қилишни амалга ошириш юзасидан танловлар ўтказишни ташкил этиш, улар тугаллангач, ишларни қабул қилиб олишда қатнашиш;

бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ва пухталигини назорат қилиш ҳамда тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилган ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш;

квартиралар ичидаги асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш, мухандислик тармоғларидаги ҳалокатли ҳолатларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан уй-жой фонди мулкдорларидан, шу жумладан, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан тушадиган буюртманомаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

пудрат ташкилотлари томонидан Ягона буюртмачи хизмати мижозларининг тезкор буюртмалари бўйича хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари, шунингдек коммунал хизматларнинг ўз вақтида амалга оширилишини, шу жумладан, тушаётган шикоятларни рўйхатдан ўтказиш ва пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этиш йўли билан, доимий назорат қилиш;

шартнома шартларини бажаришмаган тақдирда уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича пудрат корхоналарини алмаштириш, танлов асосида янги корхоналарни танлаш;

уй-жой фондининг, мухандислик инфратузилмаси ва ташқи ободонлаштириш объектларининг техник ҳолатини режали назорат қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тавсиялар ва техник ечимлар ишлаб чиқиш;

Ягона буюртмачи хизматига қарашли ҳудудда фойдаланувчиларга уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатишни яхшилаш учун зарур бўлган янги пудрат корхоналари ташкил этишда қатнашиш;

янги ишга туширилган уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини қабул қилиб олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

пудратчининг уй-жойни, ертўлаларда, шахталарда жойлашган муҳандислик тармоғларини, биттадан кўп квартирани бирлаштирувчи тармоғларни, техника асбоб-ускуналарини, ёндош ҳудудни зарур даражада сақлаш ҳамда унда яшовчи аҳолига шартномада назарда тутилган қақ тўланадиган иш ва хизматлар турлари рўйхатига мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, тушаётган буюртманомалар бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш ишларини тезкорлик билан ташкил этиш.


10. Ягона буюртмачи хизмати:

пудрат корхоналари томонидан хизмат кўрсатиш юзасидан шартномалар шартлари бузилган тақдирда улардан назарда тутилган иқтисодий жарималар тарзидаги маблағларни ундириш мақсадида суд органларига мурожаат қилиш;

кўрсатилган уй-жой-коммунал хизматлар учун маблағлартўланмаган тақдирда уларни ўз мижозларидан ундириш мақсадида суд органларига мурожаат қилиш.


11. Ягона буюртмачи хизмати уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан буюртмани шакллантириш учун:

таъмирлаш-қуриш ишлари ва уй-жой-коммунал хўжалиги хизматлари кўрсатиш бўйича бозорлар конъюнктурасини;

уй-жой-коммунал хизматлар ҳажмлари ҳамда хизматлар қийматининг мумкин бўлган ўзгаришлар прогнозини ва пудрат шартномалари тузишда инфляция омилларини ҳисобга олишни;

шартнома асосида уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига танловлар ташкил этишни ўрганиш бўйича ишларни амалга оширади.


12. Уставга кўра Ягона буюртмачи хизматига унинг асосий вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа функциялар ва ҳуқуқларни амалга ошириш юкланиши мумкин.



III. ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ-ФОНДИНИ

ЯГОНА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИГА БЕРИШ

ТАРТИБИ ВА ТОМОНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


13. Шаҳар (туман) ҳокимлиги қабул қилиш-бериш махсус далолатномасида санаб ўтилган ва беришнинг ҳақиқий санасидаги ҳолатига кўра мулкдор балансида акс эттирилган кўчар ва кўчмас мулкни (асосий ва айланма маблағлар ҳамда уларнинг манбаларини) тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан Ягона буюртмачи хизматига бириктириб қўяди.

Ягона буюртмачи хизмати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ унга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бириктирилган давлат мулкига эга бўлади ва ундан фойдаланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг II бўлими.


14. Ягона буюртмачи хизматига тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бириктирилган давлат мулки, шунингдек, у яратган ва сотиб олган мулк шаҳар (туман) мулки ҳисобланади.


15. Ягона буюртмачи хизмати, асосий фаолият турларига зарар етказмаган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган қўшимча ўзаро боғлиқ хизматлар кўрсатганлик учун даромадлар олиш ҳуқуқига эга.

Уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларининг 12-иловасида келтирилган рўйхатда кўрсатилган ишларни қўшимча ўзаро боғлиқ хизматларга киритиш мумкин.


16. Ягона буюртмачи хизматига тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан берилган кўчмас мулк, машина ва асбоб-ускуналар:

а) фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ мулкдорнинг қарорига кўра сотилиши ёки бошқа усулда бегоналаштирилиши;

б) мулкдорнинг розилиги билан ва унинг билан келишилган шартларда гаровга берилиши;

в) фақат мулкдорнинг қарорига кўра ижарага топширилиши мумкин.


17. Ягона буюртмачи хизмати берилган давлат уй-жой фондига нисбатан:

а) тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан ўзига бириктирилган давлат мулкидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўймаслик ва унинг сақланишини таъминлаш ҳамдауни ўз маблағлари, шу жумладан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисобланадиган амортизация ажратмалари ҳисобига тиклаш;

б) тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан ўзига бириктирилган давлат мулкини ўз маблағлари ҳисобига капитал ва жорий таъмирлаш;

в) ўз ихтиёрига топширилган уй-жой фондини бинолар конструкцияси бардошлилигини сақлаш жиҳатдан мунтазам назорат килиш;

г) бино конструкцияларининг шикастлангани аниқланган тақдирда шаҳар(туман) ҳокимлигини хабардор қилиш, конструкцияларнинг фуқаролар яшашига ва уй-жой фондининг бундан кейинги сақланишига хавф солувчи шикастланишлари даражасини тезкорлик билан аниқлаш учун лойиҳалаш институтлари мутахассисларини жалб этиш;

д) шаҳар(туман) ҳокимлигига уй-жой фондини сақлаш чора-тадбирлари кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;

е) ҳар йили фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда ўзига бириктирилган давлат уй-жой фонди квартираларини текшириб чиқиш;

ж) ўзбошимчалик билан хоналар жойлашиши ўзгартирилганда, тўсиқлар олиб ташланганда, ўйилганда, конструкция элементлари, конструкциялар қисман ёки тўлиқ кўчирилганда ва фойдаланишнинг техник нормаларига мувофиқ бўлмаган мухандислик коммуникациялари ўрни ўзгартирилганда ҳамда фуқаролар томонидан уйдаги бошқа яшовчилар яшашига хавф туғдирувчи бошқа барча хатти-ҳаракатлар содир этилганда кўрсатиб ўтилган бузилишлар тўғрисида дарҳол далолатнома тузиш ва конструкцияларни айбдор ҳисобига тиклаш чора-тадбирларини кўриш учун материалларни шаҳар(туман) ҳокимлигига ёки суд органларига бериш;

Уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларининг 6-бўлимида уй-жойларни жойлашишини ўзгартириш масалалари тартибга солинган (рўйхат рақами 616, 1 феврал 1999 й.).

з) белгиланган солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш мажбуриятларини олади.


18. Хўжалик юритиш ҳуқуқи билан Ягона буюртмачи хизматига бириктирилган давлат мулки:

а) мулкдорнинг қарорига кўра:

Ягона буюртмачи хизмати қайта ташкил этилганда;

белгиланган мақсадга эга бўлган, ўзининг ва маҳаллий бюджет ҳисобига барпо этилган ёки сотиб олинган бинолар, иншоотлар ва бошқа мулклар белгиланган мақсад билан бошқа юридик шахсга берилганда;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган шартлар бузилганда;

б) суд қарорига кўра:

мулкдор Ягона буюртмачи хизматидан мулкни ундириш тўғрисида мурожаат қилганда тўлиқ ёки қисман олиб қўйилиши мумкин.



IV. ЯГОНА БУЮРТМАЧИ

ХИЗМАТИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


19. Ягона буюртмачи хизматига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳарҳокимликлари билан келишилган ҳолда шаҳар(туман) ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


20. Ягона буюртмачи хизмати бошлиғи:

Ягона буюртмачи хизмати фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ягона буюртмачи хизматининг штат жадвали юзасидан шаҳар (туман) ҳокимлигига таклифлар киритади;

барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда Ягона буюртмачи хизмати манфаатларини ифодалайди;

пудрат ташкилотлари, электр энергияси ва сув билан таъминловчи ҳамда ихтисослаштирилган бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузади, комиссиялар таркибини тасдиқлайди, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари очади;

ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, хизмат ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади;

ўз ваколати доирасида буйруғлар ва фармойишлар чиқаради.



V. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБОТ


21. Ягона буюртмачи хизмати фаолиятини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳарҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


22. Ягона буюртмачи хизмати белгиланган тартибда статистика ва бухгалтерия ҳисоботини юритади, белгиланган муддатларда тегишли органларга баланс ҳисоботлари топширади, солиқ солиш учун зарур бўлган ахборотларни ҳамда иқтисодий ахборотларни тўплаш ва ишлаб чиқиш умумдавлат тизими маълумотларини давлат статистика органларига тақдим этади.

Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидалар Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1117, 2002 йил 19 март).



VI. ЯГОНА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


23. Ягона буюртмачи хизмати амалдаги қонунчиликда назарда тутилган шартларда ва тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Уй-жой (квартира)ни бошқариш, унга хизмат

кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда унга

коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича

ШАРТНОМА


Устав асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда "Ижрочи" деб аталувчи Ягона буюртмачи хизмати _________________________ номидан директор __________________________бир томондан ва кейинги ўринларда "Мулкдор" деб аталувчи квартира (уй) мулкдори____________________иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:



1. ШАРТНОМАНИНГ МАҚСАДИ


"Мулкдор" ваннахонаси, ошхонаси, балкони, верандаси, шу жумладан, турар жой майдони ________ кв. м, умумий майдони ________ кв. м бўлган __________________ кўчаси, ______________ уйдаги ______ хонали ______ квартирани техник хизмат кўрсатиш далолатномаси бўйича беради, "Ижрочи" эса қабул қилиб олади.



2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. "Ижрочининг мажбуриятлари:

уй-жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда "Мулкдор"нинг квартирасига техник хизмат кўрсатишни таъминлаш, шу жумладан, уй-жойни, ертўлаларда, шахталарда жойлашган муҳандислик тармоғларини ва биттадан кўп квартирани бирлаштирувчи тармоғларни, техник асбоб-ускуналарни, уйга ёндош ҳудудни ишлар ва хизматларнинг ҳақ тўланадиган турлари рўйхатига мувофиқ зарур даражада сақлашни таъминловчи ишларни амалга ошириш;

пудратчилар ва уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчилар олдида "Мулкдор"нинг манфаатларини ифодалаш;

уй-жой фондининг "Мулкдори" билан биргаликда ишлар пудратчисини, уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатувчини, шу жумладан, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун пудратчини танлаш бўйича танловлар ташкил этиш, ишлар тамом бўлгандан сўнг уларни қабул қилиб олишда қатнашиш;

бажарилган ишлар ва хизматларнинг сифатини ва пухталигини назорат қилиш ва амалга оширилган ишлар ва хизматлар ҳақини тузилган шартномаларга мувофиқ тўлаш;

уй-жой фондини таъмирлаш ва квартира ичидаги ускуналарни алмаштириш, биноларнинг муҳандислик тармоғларидаги авария вазиятларини ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан "Мулкдор" тушадиган буюртманомаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

пудратчи корхоналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда, танлов асосида янги корхоналар танлаш асосида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича пудратчи корхоналарни алмаштириш;

уй-жой фондининг, муҳандислик инфратузилмалари ва ташқи ободонлаштириш объектлари техник ҳолатининг режали мониторингини ҳамда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун тавсияномалар ва техник ечимларни ишлаб чиқишни амалга ошириш;

сифат ва пухталикнинг кафолатли даражаси бузилганлиги сабабли "Ижрочи"нинг айби билан кўрилган зарарни "Мулкдор"га ундириб бериш.


2.2. "Мулкдорнинг мажбуриятлари:

уй (квартира)га техник хизмат кўрсатиш бўйича "Ижрочи" томонидан коммунал хизматлар ва уй-жойни таъмирлаш хизматлари учун белгиланган тарифларга мувофиқ ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ўз вақтида ҳақ тўлаш;

Тарифлар "1 кв. м. умумий майдондаги турар жойларни таъминлаш ва ишлатиш учун тўлов тарифларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамдарентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор" (рўйхат рақами 1068, 2001 йил 19 сентябрь) ва Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор"га (рўйхат рақами 1059, 2001 йил 4 август) асосан белгиланади.

квартирадан белгиланган мақсадда фойдаланиш, санитария-техника асбоб-ускуналарига, уй-жойнинг ташқи ободонлаштириш объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш.



3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3.1. "Ижрочи":

"Мулкдор" квартирасидаги ички тармоғлар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини мунтазам равишда текшириб туриш;

муҳандислик тизимларини яхши сақламаганлик, уй-жойнинг тузилишини ўзбошимчалик билан ўзгартирганлик ёки лойиҳа ечимларини коммуникацияларни ёхуд уй-жойни аварияга олиб келган ёки авария ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган даражада ўзгартирганлик учун "Мулкдор"дан кўрилган зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


3.2. "Мулкдор":

белгиланган миқдорда, ўзининг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мол-мулкига зарар етказмайдиган сифатда хизматлар олиш;

хизматлар кўрсатишдаги камчиликлар оқибатида ҳаётига, саломатлиги ва молмулкига етказилган зарарлар ва шикастлар учун тўловларни "Ижрочи"дан тўла ҳажмда талаб қилиш;

хизматлар кўрсатишдаги танаффуслар вақти учун ҳақ тўламаслик ҳуқуқига эга.



4. ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


4.1 Уй-жой (квартира)ни сақлаганлик, хизмат кўрсатганлик ва таъмирлаганлик, коммунал хизматлар кўрсатганлик учун "Мулкдор" томонидан ҳар ойда хисоб-китоб қилинади. Тўловлар ўтган ойдан кейинги ойнинг 10 кунигача тўланади. Коммунал хизматлар ҳақи белгиланган шаклдаги тўлов ҳужжати бўйича "Ижрочи" орқали тўланади.


4.2. Уй-жой (квартира)ни сақлаганлик, хизмат кўрсатганлик ва таъмирлаганлик, коммунал хизматлар учун ҳақ амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, маҳаллий ҳокимият органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар, туман ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича тўланади.


4.3. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда "Мулкдор" "Ижрочига" муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлайди, муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда.

4.4. "Ижрочи" томонидан квартирага техник хизмат, коммунал хизматлар ўз вақтида кўрсатилмаган ҳолларда "Ижрочи" "Мулкдор"га ўз вақтида бажарилмаган хизматлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.



5. ШАРТНОМА МУДДАТИ


5.1. Мазкур Шартнома 1 йилга, 200__ йил 200__ йил ________гача бўлган даврга ва бир хил кучга эга бўлган 2 нусхада тузилди. Улардан бири "Мулкдор"да, иккинчиси "Ижрочи"да туради. Агар томонлардан бири шартнома муддати тугашидан 2 ой олдин уни тўхтатиш тўғрисида истак билдирмаса, у келгуси даврга узайтирилган ҳисобланади.


5.2. Шартномани муддати тугагунга қадар бекор қилиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.



6. АЛОҲИДА ШАРТЛАР


6.1. Мазкур шартномани бажариш, бекор қилиш ва унинг муддатини узайтириш билан боғлиқ равишда пайдо бўлган барча низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


6.2. Аварияни бартараф этиш бўйича шартнома мажбуриятлари "Ижрочи" томонидан бузилган ҳолларда "Мулкдор" шартномада назарда тутилган ишларни "Ижрочи" маблағлари ҳисобига бажаришга ёхуд зарарларни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.

"Мулкдор"нинг ўз шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги туфайли ишларнинг тўхтатиб қолганлиги учун "Ижрочи" жавоб бермайди.


6.3. Жарима ва пеняларни тўлаш шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.



7. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

МУЛКДОР

Манзил: ____________________

________________________________

________________________________





____________

(имзо)



ИЖРОЧИ

Манзил: ____________________

________________________________

________________________________


Банк реквизитлари:

________________________________

________________________________

________________________________

(имзо)

М.Ў.





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Ягона буюртмачи хизмати томонидан хизмат

кўрсатиш учун мол-мулкни "Пудратчи" (уй-жой

фондини сақлаш ва уни таъмирлаш бўйича хизмат

кўрсатувчи ва таъмирлаш ташкилотларига бериш тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА


Ягона буюртмачи хизмати (кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб

Аталади)

          

(корхона номи)

Номидан

           

бир томондан

        

(лавозими)

         

ва 200 __ йил "___"_________да

                                            

(муассис номи)

Томонидан тасдиқланган устав асосида фаолият кўрсатувчи "Пудратчи" (уй-жой фондини сақлаш ва уни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш ташкилотлари)


          

(корхона номи)

номидан

(лавозими, Ф. И. О.)

иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:


I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ


1. "Буюртмачи" хизмати хизмат кўрсатиш учун "Пудратчи"га қуйидаги мол-мулкларни беради:


Т/р

Объект номи, уиинг жойлашган ўрни

Дастлабки баланс бақоси

Эскириш даражаси

қолдиқ баҳоси, минг сўм

(З-устун 4-устун)




Минг сўм

%


2. Хизмат кўрсатиш учун берилган мол-мулкнинг


(мулк эгасининг номи)

мулки ҳисобланади ва шартнома (II бўлим)га мувофиқ корхонага тўлиқ Хўжалик юритиш учун берилган асосий фондлар билан биргаликда

(бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар номи)

нинг

ягона технология жараёнини таъминлашга хизмат қилади.


II ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3. "Пудратчи":

мазкур шартномага мувофиқ хизмат кўрсатиш учун ўзига берилган асосий фондлардан мустақил равишда фойдаланади;

хизмат кўрсатиш учун ўзига берилган мулкка мустақил равишда эгалик қилиш (сотиш ёки бошқа усул билан бошқаларга бериш, гаровга бериш, ижарага топшириш)га ҳақли эмас.


4. "Буюртмачи" хизмати:

бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ва пухталигини назорат қилади ҳамдатузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлайди;

квартиралар ичидаги асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш, муҳандислик тармоқларидаги ҳалокатли вазиятларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан уй-жой фонди мулкдорларидан, шу жумладан, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан тушадиган буюртманомаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни йиғади ва таҳлил қилади;

пудрат ташкилотлари томонидан Ягона буюртмачи хизмати мижозларининг тезкор буюртманомалари бўйича хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш ишларининг ўз вақтида амалга оширилишини, шу жумладан, тушаётган шикоятларни рўйхатдан ўтказиш ва пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш йўли билан, доимий назорат қилади;

уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича пудратчи корхоналар шартнома шартларини бажармаган тақдирда уларни танлов асосида янги корхоналар билан алмаштиради;

"Пудратчи" билан биргаликда уй-жой фондининг муҳандислик инфратузилмаси ва ташқи ободонлаштириш объектлари техник ҳолатининг режали назоратини амалга оширади ҳамда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун тавсиялар ва техник ечимларни ишлаб чиқади;

ягона буюртмачи хизматига қарашли ҳудудда фойдаланувчиларга уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатишни яхшилаш учун зарур бўлган янги пудратчи корхоналар ташкил этишда қатнашади;

"Пудратчининг уй-жойни, ертўлаларда, шахталардаги мухандислик тармоғларини ҳамдабиттадан кўп квартирани бирлаштирувчи тармоғларни, техник асбоб-ускуналарни, уй ён-атрофини зарур даражада сақлаш ва унда яшовчи аҳолига шартномада назарда тутилган ҳақ тўланадиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар турлари рўйҳатига мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини назорат қилади, шунингдек, тушаётган буюртманомалар бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш ишларини тезкорлик билан ташкил этади.



III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. "Пудратчи" қуйидаги мажбуриятларни олади:

қуйидаги рўйхат бўйича бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни амалга оширади:


ишларнинг бошқа турлари:

амалга оширади;

мазкур шартномага мувофиқ уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлашни ўз вақтида ва сифатли амалга оширади ҳамда уй-жой мулкдорлари ва "Буюртмачи"нинг хабарларига тезкорлик билан ўз муносабатини билдиради;

хизмат кўрсатиш учун ўзига берилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлайди;

хизмат кўрсатиш учун "Пудратчи"га берилган мол-мулкнинг техник ҳолати ёмонлашувига йўл қўймайди, ушбу мол-мулкнинг фойдаланиш жараёнида эскириши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;

хизмат кўрсатиш учун ўзига берилган мол-мулк бузилган тақдирда зарарни қоплайди.


6. "Буюртмачи" қуйидаги мажбуриятларни олади:

"Пудратчи"нинг жорий хўжалик фаолиятига аралашмаслик, амалдаги қонун ҳужжатлари ва мазкур шартнома билан назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Шартнома шартлари ва Фуқаролик кодексининг 642-моддасида белгиланган тартиб ва шартларда, буюртмачи исталган вақтда ишнинг боришини ва сифатини текширишга ҳақли.

"Пудратчи" томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш.



VI. ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


7. Мазкур шартноманинг 5-бандига мувофиқ "Пудратчи" томонидан кўрсатиладиган хизматларининг қиймати ҳар ойда сўмни ташкил этади.


8. Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан "Буюртмачи" томонидан ҳақ тўланади.


9. Мазкур шартноманинг 5-бандида қайд этилгандан ортиқча қўшимча хизматлар кўрсатилган тақдирда иккала томон имзолаган "қўшимча хизматлар тўғрисида далолатнома" асосида қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.



V. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ УЧУН "ПУДРАТЧИ"ГА

БЕРИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ

ВА МАЖБУРАН ЎЗГАЛАРГА БЕРИШ


10. Хизмат кўрсатиш учун "Пудратчи"га берилган мол-мулк "Буюртмачи" хизмати қарорига биноан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман олиб қўйилиши мумкин:

а) "Пудратчи" қайта ташкил этилганда;

б) 5-бандда назарда тутилган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги муносабати билан шартнома бекор қилинганда;

в) мазкур шартноманинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган шартлар бузилганда.



VI. БОШҚА ШАРТЛАР


11. Пудратчи корхона раҳбари мазкур шартнома шартларини бажаришга мажбурдир.

Ушбу шартларнинг бажарилмаганлиги учун, шунингдек, хизмат кўрсатиш учун "Пудратчи"га берилган мол-мулкка унинг ҳаракатлари билан етказилган зарарлар учун раҳбар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мулкий ва бошқача тартибда жавоб беради.

Зарар етказишдан келиб чиқадиган мулкий жавобгарлик Фуқаролик кодексининг 985-1004 моддаларига асосан белгиланади.


12. Асосий шартлар:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


13. Мазкур шартнома имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.


14. Шартнома _________________ муддатга тузилган.


15. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада (томонларнинг ҳар бири учун биттадан) тузилган.

Шартнома "Буюртмачи" хизматида ва "Пудратчи" раҳбар органлари жойлашган жойда доимий сақланиши керак.


Томонларнинг имзолари

"Буюртмачи" хизмати

"Пудратчи"

(Ф.И.О., лавозими)

(Ф.И.О., лавозими)

Юридик манзили:

Юридик манзили:


Банк реквизитлари


Банк реквизитлари