язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2014 й. 279-сон "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2014 й.

N 279



ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиботлари самарадорлигини ошириш, шунингдек давлат мулки объектлари билан битишувларни амалга оширишда оммавийлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат корхоналари ва муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда):


а) 1-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "тўртинчи" сўзи "учинчи" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "мажбурий тарзда сотилади ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарори)" 2007 йил 12 сентябрдаги 192-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 9-сон, 52-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбоши ҳамда 1 - 3-иловалар, шунингдек қарорга 6-илованинг 2, 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)" 2012 йил 30 майдаги 149-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони)" 2012 йил 20 июндаги 177-сон қарорига илова 2-бандининг "а" ва "г" кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 45-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)" 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 92-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 34-бандининг "б" кичик банди, 53-банди, 65-бандининг "а", "б" ва "в" кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда