язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Радиациявий хавфсизлик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2012 й. 358-сон "Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2012 й.

N 358



РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯЛАРНИ

ПРОГНОЗЛАШТИРИШ, БАРВАҚТ АНИҚЛАШ

ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЯГОНА ДАВЛАТ ТИЗИМИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг "Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 3 апрелдаги 98-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорларининг талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жойларда Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими кучлари ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши масалаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги мавзули тактик-махсус машқларни ўтказсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар уч ой муддатда Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ҳудудий ҳамда функционал ёрдамчи тизимлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 20 декабрдаги

358-сон қарорига

2-ИЛОВА



Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт

аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



















































РАПБАХҚ раҳбар органлари




РАПБАХҚ кундалик бошқарув органлари




Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, улардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш кучлари ва воситалари




РАПБАХҚ ахборот-таҳлил ёрдамчи тизими
























































































































Респуб-

лика

дара-

жасида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси




Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ЎзР ФА, ДБҚ, "Ўзгидромет", Давлат геология қўмитаси




Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, "Ўзгидромет", Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, ДБҚ, Сув хўжалиги вазирлиги, ЎзР ФАнинг идоравий ихтисослаштирилган тузилмалари (бўлинмалари)




ФВВ КВБМ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзгидромет", Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, ДБҚ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ЎзР ФА навбатчи-диспетчерлик хизматлари











































































































Маҳал-

лий

дара-

жада



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари




Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ДБҚ, "Ўзгидромет" ҳудудий бўлинмалари




Тегишли вазирликлар ва идоралар ҳудудий бўлинмаларининг ихтисослаштирилган идоравий ҳудудий тузилмалари; махсус ҳимоя йиғма мобил отрядлари




Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг ахборот-таҳлил хизматлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ДТМҚҚ, ДБҚ, "Ўзгидромет" ҳудудий бўлинмаларининг навбатчи-диспетчерлик хизматлари











































































































Объект-

лар

даража-

сида



Радиациявий хавфли объект маъмурияти (раҳбарияти)




Радиациявий-хавфли объектларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бўлимлари (мутахассислар)




Радиациявий-хавфли объектлар / ИНМ мавжуд бўлган объектларнинг авария-техника командалари (гуруҳлари), радиациявий разведка, махсус ишлаш гуруҳлари ва бошқа тузилмалари




Радиациявий-хавфли объект / ИНМ мавжуд бўлган объектнинг навбатчи-диспетчерлик хизмати (диспетчер)






























































     

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 51-сон, 579-модда