ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /ЎзР ВМ 11.06.2004 й. 274-сон Қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 11.06.2004 й. 274-сон Қарорининг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири
Қарорга 3-иловадаги Низом 13-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Бош директорнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. (ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Қарорга 3-иловадаги Низом 15-банднинг олдинги таҳрири
15. Агентликда таркибига Бош директор (ҳайъат раиси) ва Бош директорнинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), оммавий ахборот воситалари ва оммавий коммуникациялар, матбуот, нашриётлар ва матбаа соҳасидаги бошқа раҳбар ходимлар, шунингдек Бош директорнинг тавсияси бўйича бошқа шахслар кирадиган 7 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъат Агентлик фаолиятини прогнозлаш билан боғлиқ асосий масалаларни кўриб чиқади.
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Бош директор буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик келиб чи??ан тақдирда бош директор узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қароридан олдинги таҳрири
Қарорга 3-иловадаги Низом 8 банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ноширлик фаолиятини лицензиялашни ташкил этади;