язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Радиациявий хавфсизлик/ ЎзР 31.08.2000 й. 120-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 31.08.2000 й. 120-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 29.08.2019 й. ЎРҚ-559-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоат назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модданинг олдинги таҳрири


10-модда. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини

ишлатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш


Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазалаш воситаларини яратиш ва тайёрлаш, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш белгиланган тартибда берилган лицензиялар асосида амалга оширилади.




ЎзР 13.04.2011 й. ЎРҚ-282-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модданинг олдинги таҳрири


8-модда. Радиациявий хавфсизликни

таъминлаш соҳасидаги назорат


Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш назоратини ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар амалга оширади.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоат назорати нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан амалга оширилади.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.



14-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиация-гигиена паспортига ҳар йили радиация хавфсизлигини баҳолаш натижалари киритиб борилади.



22-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси амалга оширади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни таҳриридаги қисм)