ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари / Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норматив ҳужжатлари рўйхати / Адлия вазирлигининг ҳар ойда рўйхатга олиши ҳақида маълумот / 2010 йил /

Давлат реестридан чиқарилган

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

умуммажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларини

давлат рўйхатидан чиқариш ҳолати

тўғрисида 2010 йил учун

РЎЙХАТИ

Рус тилидаги матнига қаранг

ЯНВАРЬ



1. Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида буйруқ, 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1730, 2007 йил 20 октябрь) (рўйхат рақами 1730-1, 2008 йил 9 сентябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 13 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1603, 2006 йил 24 июль).

Адлия вазирининг 2010 йил 14 январдаги 6-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Тарқатиш ведомостлари ва лимит дафтарчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва табиий газни бериш тартиби. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 613, 1999 йил 30 январь).

Адлия вазирининг 2010 йил 23 январдаги 21-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1912, 2009 йил 25 февраль).

Адлия вазирининг 2010 йил 23 январдаги 22-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




МАРТ



1. Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1586, 2006 йил 23 июнь).

Адлия вазирининг 2010 йил 1 мартдаги 50-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқиш ва "Ўзвиносаноат" Холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор, 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1526, 2005 йил 30 ноябрь) (рўйхат рақами 1526-1, 2006 йил 23 май).

Адлия вазирининг 2010 йил 25 мартдаги 61-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. "Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларининг нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида қўлланма. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 1997 йил 28 апрелдаги 33/1-сонли қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




АПРЕЛЬ



1. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом, 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1635, 2006 йил 31 октябрь), (рўйхат рақами 1635-1, 2009 йил 14 сентябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 13 апрелдаги 70-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича 2004 йил 16 июндаги маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидалари. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1468, 2005 йил 14 апрель).


3. Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1674, 2007 йил 14 апрель).


4. Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимни бажариш доирасида қазиб олинган нефть ва газ хом ашёсини олиб чиқишнинг божхона расмийлаштируви қоидалари. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1805, 2008 йил 5 май).

Адлия вазирининг 2010 йил 19 апрелдаги 78-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2002, 2009 йил 30 август).

Адлия вазирининг 2010 йил 21 апрелдаги 80-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




МАЙ



1. Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1664, 2007 йил 20 март).

Адлия вазирининг 2010 йил 17 майдаги 87-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 997, 2000 йил 29 декабрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 25 майдаги 95-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ИЮНЬ



1. Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2098, 2010 йил 19 апрель).

Адлия вазирининг 2010 йил 4 июндаги 108-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Тижорат банкларининг ночор хўжалик юритувчи субъектлар (банкротлар) билан ишлаш қоидалари. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 158, 1995 йил 14 июнь).

Адлия вазирининг 2010 йил 15 июндаги 112-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ИЮЛЬ



1. Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази томонидан тасдиқланган. (рўйхат рақами 1964, 2009 йил 11 июнь).

Адлия вазирининг 2010 йил 5 июлдаги 130-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 2049, 2009 йил 26 ноябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 20 июлдаги 149-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низом, 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1369, 2004 йил 14 июнь), (рўйхат рақами 1369-1, 2007 йил 19 май).

Адлия вазирининг 2010 йил 26 июлдаги 156-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш тўғрисида йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 629, 1999 йил 11 февраль).

Адлия вазирининг 2010 йил 31 июлдаги 160-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




АВГУСТ



1. Товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидалари, 1-сон қўшимча. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 787, 1999 йил 30 июль) (рўйхат рақами 787-1, 2000 йил 17 январь).

Адлия вазирининг 2010 йил 13 августдаги 169-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом, 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 945, 2000 йил 13 июль) (рўйхат рақами 945-1, 2005 йил 1 июнь).

Адлия вазирининг 2010 йил 13 августдаги 169-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Маиший абонентлар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш қоидалари. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 298, 1997 йил 16 январь).

Адлия вазирининг 2010 йил 18 августдаги 175-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида қарор. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 2057, 2009 йил 22 декабрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 27 августдаги 182-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




СЕНТЯБРЬ



1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи ставкасини тасдиқлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1447, 2005 йил 31 январь).

Адлия вазирининг 2010 йил 2 сентябрдаги 184-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Таксофонлардан телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш ва улардан фойдаланиш қоидалари. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 445, 1998 йил 11 июнь).

Адлия вазирининг 2010 йил 6 сентябрдаги 187-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1637, 2006 йил 8 ноябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 196-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби, 1-сон қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 890, 2000 йил 7 февраль), (рўйхат рақами 890-1, 2006 йил 25 август).

Адлия вазирининг 2010 йил 24 сентябрдаги 202-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ОКТЯБРЬ



1. 2004 - 2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини молиялаш учун йўналтирилаётган маблағларни солиқ солиш базасидан камайтириш юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар учун даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1387, 2004 йил 21 июль).

Адлия вазирининг 2010 йил 11 октябрдаги 213-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1930, 2009 йил 30 март).

Адлия вазирининг 2010 йил 11 октябрдаги 214-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган операцияларни солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги тушунтириш (рўйхат рақами 449, 1998 йил 30 июнь).


4. Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1701, 2007 йил 9 август).

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2010 йил 13 октябрдаги 215-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. Қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан оқилона фойдаланилмаганлиги учун моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 161, 1995 йил 20 июль).

Адлия вазирининг 2010 йил 13 октябрдаги 216-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат мулки объектларидан фойдаланганликлари учун даромад (фойда) солиғи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, 1 ва 2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 471, 1998 йил 10 август), (рўйхат рақами 471-1, 2000 йил 23 февраль), (рўйхат рақами 471-2, 2000 йил 13 апрелъ).

Адлия вазирининг 2010 йил 14 октябрдаги 217-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


7. Юридик шахс мақоми бериладиган бюджет ташкилотлари тўғрисидаги буйруқ. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 861, 1999 йил 28 декабрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 14 октябрдаги 218-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


8. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низом, 1-сон ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодпёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона кўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1311, 2004 йил 16 февраль), (рўйхат рақами 1311-1, 2006 йил 26 июль).

Адлия вазирининг 2010 йил 18 октябрдаги 219-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Фармони асосида Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг 1997 йил 20 июндаги 110-сонли буйруғини бекор қилиш ҳақида буйруқ. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 651, 1999 йил 26 февраль).

Адлия вазирининг 2010 йил 18 октябрдаги 220-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


10. Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом, 1-сон ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1638, 2006 йил 8 ноябрь), (рўйхат рақами 1638-1, 2010 йил 18 июнь).

Адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


11. Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1758, 2008 йил 10 январь).

Адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 225-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


12. 2007 йилда етиштирилган пахта хом ашёсини охиригача тўлиқ йиғиб-териб олишни қўшимча рағбатлантириш тўғрисидаги Вақтинчалик низом. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1720, 2007 йил 25 сентябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 226-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




НОЯБРЬ



1. Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом, 1 - 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 806, 1999 йил 26 август), (рўйхат рақами 806-1, 1999 йил 14 сентябрь), (рўйхат рақами 806-2, 2000 йил 20 январь), (рўйхат рақами 806-3, 2001 йил 12 сентябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 6 ноябрдаги 240-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 2103, 2010 йил 17 май).

Адлия вазирининг 2010 йил 12 ноябрдаги 257-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Ҳисоб-китобларни "Банк-Мижоз" дастурий мажмуаси орқали амалга ошириш тўғрисидаги низом, 1-сон ўзгартириш. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 497, 1998 йил 8 октябрь), (рўйхат рақами 497-1, 2007 йил 17 май).

Адлия вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 273-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1430, 2004 йил 14 декабрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 274-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. Бюджетга қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва мансаб жадвалларини Молия вазирлигида ва молия органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби, 1 ва 2-сон қўшимча ва ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 849, 1999 йил 13 декабрь), (рўйхат рақами 849-1, 2000 йил 7 март), (рўйхат рақами 849-2, 2000 йил 18 ноябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 275-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


6. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети қарамоғида бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳар ва туманларининг маҳаллий бюджети қарамоғида бўлган муассасаларнинг харажатлар сметасини тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 888, 2000 йил 3 февраль).

Адлия вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 275-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


7. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 2123, 2010 йил 20 июль).

Адлия вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 276-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


8. Монополист корхоналар томонидан декларация қилинадиган нархларни қўллаш тўғрисидаги қоидалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1359, 2004 йил 20 май).

Адлия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 277-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ДЕКАБРЬ



1. Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1415, 2004 йил 29 сентябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 6 декабрдаги 283-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақида йўриқнома, 1-сон ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 330, 1997 йил 17 апрель), (рўйхат рақами 330-1, 2008 йил 13 декабрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 10 декабрдаги 292-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. "2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 2055, 2009 йил 17 декабрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 16 декабрдаги 295-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, 1, 2 ва 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1521, 2005 йил 12 ноябрь), (рўйхат рақами 1521-1, 2010 йил 8 июнь), (рўйхат рақами 1521-2, 2010 йил 18 сентябрь), (рўйхат рақами 1521-3, 2010 йил 15 ноябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 302-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. "Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1214, 2003 йил 1 февраль).

Адлия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги 306-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


6. "Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 2137, 2010 йил 27 август).

Адлия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги 309-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


7. Инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига қўшиш шарти билан икки ва ундан ортиқ йил мобайнида сотилмаган корхона ва яхлит объектларнинг акцияларини, улушларини (пайларини) инвесторларга сотиш тўғрисидаги низом, 1-сон ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1153, 2002 йил 21 июнь), (рўйхат рақами 1153-1, 2002 йил 11 июль) .

Адлия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги 310-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


8. Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1616, 2006 йил 23 август).

Адлия вазирининг 2010 йил 29 декабрдаги 314-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


9. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида низом, 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1232, 2003 йил 15 апрель), (рўйхат рақами 1232-1, 2003 йил 10 июнь), (рўйхат рақами 1232-2, 2005 йил 10 июнь), (рўйхат рақами 1232-3, 2005 йил 18 октябрь).

Адлия вазирининг 2010 йил 30 декабрдаги 318-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.



Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.







































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск