язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2014 й. 138-сон 'Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2014 й.

N 138



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан

ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"

2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 3 июндаги

138-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг биринчи ва иккинчи жумлаларидаги "техник рўйхатга олиш кадастр бюроси хизмати томонидан" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "хатлов" сўзлари "кадастр" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан бериладиган турар жойнинг бегоналаштириш вақтидаги техникавий ҳолати ва қиймати тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотномани";


в) 10-банддаги "хатлов бюросида рўйхатдан ўтказилган" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбоши ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банддаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига" сўзлари "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш идоралари" сўзлари "туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:


1-банднинг иккинчи хатбошидаги "(кейинги ўринларда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш деб аталади)" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банддаги "Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказганлар ҳамда уни амалга оширишда қонун бузилишларини аниқлаганлар" сўзлари "бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритувчилар ҳамда бунда қонун бузилишларини аниқлаганлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошидаги "уларга тегишли бўлган бинолар ва иншоотларни" сўзлари "уларга тегишли бўлган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган шахслар ёки улар томонидан ваколат берилган шахслар бино ёки иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан, ўзгаргандан ва тўхтагандан ёхуд ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин бино ва иншоотга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт.

9. Туманлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар бўйича бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарига юкланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича кадастр маълумотларини умумлаштириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан амалга оширилади.

Умуман республика бўйича кадастр маълумотларини умумлаштириш, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш, шу жумладан, уларни методик жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади";


10-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Бинолар ва иншоотларга ҳуқуқларни давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар ушбу бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.

Давлат мулки бўлган объектлар бўйича бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади";


III боб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"III Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш


16. Бинолар ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди маълумотлари бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларининг асосини ташкил қилади.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрида маълумотлар белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида уларнинг қурилиши тугаллангандан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда улар бўйича битимлар тузилгандан кейин ҳисобга олинади.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда кадастр дафтарида бинолар ва иншоотга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) тўғрисидаги, шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.

Маҳфийлик режимига эга бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар махсус кадастр дафтарида қайд этилади, ушбу дафтарни юритиш хусусиятлари ва мазкур объектларни рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлардан фойдаланиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

17. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура, қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар кадастр дафтарига иловага мувофиқ киритилади.

Бинолар ва иншоотлар жойлашган жой, уларнинг мулкий ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар билан юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги, ушбу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиш асослари ва муддатлари, уларнинг тўхтатилиш муддатлари, мулкий ҳуқуқларни ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни чеклаш шартлари, ушбу объектларга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади.

Бинолар ва иншоотларнинг қиймати, улардан фойдаланиш хусусиятлари, ушбу объектларнинг ишлаб чиқаришдаги мақсадлари, улардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ва бошқа маълумотлар бинолар ва иншоотлар хўжалик мақомининг асосини ташкил этади.

Бинолар ва иншоотларнинг ер тузиш схемаларига, шаҳарларнинг бош режаларига, аҳоли яшаш пунктларини жойлаштириш лойиҳаларига, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги, бинолар параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари), эгаллаб турган ер участкаси, қурилган санаси, муҳандислик-техник коммуникацияларнинг мавжудлиги, сейсмик чидамлилиги тўғрисидаги ва бошқа техник маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш мақоми ҳисобланади.

18. Кадастр маълумотлари асл ҳужжатлар ёки давлат органлари қарорларининг, шартномаларнинг (олди-сотди, ҳадя қилиш, алмаштириш, ижарага олиш, рента ва бошқалар), бино ва иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг, илгари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг тегишли равишда расмийлаштирилган нусхалари асосида тузилади.

19. Ҳар бир бино ва иншоот кадастр дафтарига муайян кадастр рақами остида ёзиб қўйилади.

20. Кадастр дафтаридаги ёзувларни тузатишга ёки тўлдиришга йўл қўйилмайди. Агар кадастр дафтарига ёзилган маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдириш зарурияти пайдо бўлса, у ҳолда илгариги ёзувлар бекор қилинади ва объект тўғрисидаги янги маълумотлар билан айнан шу кадастр рақами остида тўлдирилади";


23 - 26-бандлар тегишли равишда 21 - 24-бандлар деб ҳисоблансин;


23-банднинг биринчи хатбошидаги "реестр" сўзи чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши ва 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банддаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига" сўзлари "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни ижарага ёки мулк этиб олиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек сервитутларни ва ушбу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни ҳисобга олиш";


10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун ер-кадастр ахборотининг таркиби ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади";


12-банддаги "шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ҳисобига" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, ушбу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади";


16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


21-банднинг биринчи хатбошидаги "ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда йўл қўйилган нобудгарчилик ва кўрилган зарарларни қоплаш" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 22-1-банд қўшилсин:

"22-1. Туман (шаҳар)нинг навбатчи ер-кадастр харитасини юритиш давлат ер кадастрининг таркибий қисми ҳисобланади.

Навбатчи ер-кадастр харитаси барча ер участкалари чегараларини етарли даражада аниқ кўрсатиш имконини берадиган масштабда, электрон ва қоғоз шаклида тайёрланади.

Навбатчи ер-кадастр хариталарида барча ер участкаларининг чегаралари кўрсатилади. Кейинчалик харитага ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари таркибида, шунингдек чегараларда бўлган ўзгаришлар мунтазам равишда киритиб борилади.

Навбатчи ер-кадастр харитасини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади";


25-банддаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари" сўзлари "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "давлат ер кадастрини юритиш зиммасига юкланган тегишли хизматларга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ер-кадастр дафтарини ва навбатчи ер-кадастр харитасини ташкил қиладилар ва юритадилар, туман (шаҳар) ер ресурсларининг мавжудлиги ва сифат бўйича ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базасини доимий равишда янгилаб борадилар";


28-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбошидаги "кейинчалик уларни техник рўйхатдан ўтказиш бюроси органларида давлат рўйхатидан ўтказиш" сўзлари "кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "техник рўйхатдан ўтказиш бюроси органлари томонидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда):


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари фаолиятига методик раҳбарликни, шунингдек уй-жой фонди ҳисоби юритилишини таъминласин";


б) 1-иловада:


4-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида" сўзлари "Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "туманлар ва шаҳарлар техник инвентаризация кадастр бюроларига" сўзлари "туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5, 7, 10, 11, 13, 14 ва 15-бандлардаги "туманлар, шаҳарлар техник инвентаризация кадастр бюролари", "техник инвентаризация бюроси томонидан", "техник инвентаризация кадастр бюросининг" сўзлари тегишли равишда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари", "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан", "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


7-банддаги "туман ва шаҳар техник рўйхатга олиш кадастр бюроси" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Мулкдор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси турар жойга ёки квартирага мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда бино ва иншоотга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани беради, у турар жой ёки квартиранинг уй-жой фондига киритилганлигининг тасдиғи ҳисобланади.

10. Турар жойларга ва квартираларга ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади";


г) 3-иловада:


6-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг вакили";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан бошқа мақсадларда турар жойлар ва квартираларни бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки бузиб ташлаш учун қайта ускуналаш туфайли уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги муносабати билан турар жойлар ва квартираларнинг мақсади ва параметрларига ўзгартиришлар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан рўйхатдан ўтказилади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга, биноларнинг, иншоотларнинг бир қисмига кадастр рақамлари бериш туман (шаҳар) ер-кадастр дафтарини тўлдиришда ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан амалга оширилади".

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомда:


а) II бўлимнинг номидаги "(реализация қилиш)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 8-банддаги "2008 йил 1 январгача" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун 0,04 гектаргача ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда кимошди савдосида сотилади";


г) III бўлимнинг номидаги "(реализация қилишда)" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги "ер участкасини" сўзлари "ер участкасига мерос қилиб қолдирадиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди асосида сотилганда туман (шаҳар) ҳокими кимошди ғолибига ушбу ҳуқуқ сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордерини беради";


ж) 15-банднинг биринчи хатбошида:

"ҳудудий органлари" сўзлари "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ажратиш ва унинг" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 28-банднинг учинчи хатбошидаги "ҳудудий органи" сўзлари "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 31-банддаги "ҳудудий органлари" сўзлари "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 32-бандда:

иккинчи хатбошидан "(реализация қилинган)" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"берилган ер участкасини берилган кундан бошлаб икки йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга ва қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан кейин икки ой мобайнида уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига мурожаат қилишга мажбурдир".

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди 4-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (йўқлиги) ҳақидаги маълумотномаси".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 62-модда):


а) 1-илованинг 13-банди олтинчи хатбошидаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 13-банди олтинчи хатбошидаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди биринчи хатбошида ва 20-банддаги "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматлари" сўзлари "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) билан тасдиқланган "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомнинг 15-банди олтинчи хатбошидаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низомнинг 22-банди олтинчи хатбошидаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги низомга 1-илованинг 10-бандидаги "ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "таркибига кирувчи хўжалик ҳисобидаги давлат корхоналари" сўзлари "туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


38-банднинг биринчи хатбошидаги "туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банддан "хўжалик ҳисобидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


40-бандда:

биринчи хатбошидаги "Туман (шаҳар) хўжалик ҳисобидаги давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) хўжалик ҳисобидаги давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасининг" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


66-бандда:

биринчи хатбошидаги "туман (шаҳар) хўжалик ҳисобидаги давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида объектни" сўзлари "объектга бўлган ҳуқуқни "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан етти кун мобайнида белгиланган тартибда амалга оширилади";


1 ва 2-иловалардаги "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-иловадаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий хизматлари" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Қурилиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва уларни ваколатли органлар билан келишиш "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (кейинги ўринларда давлат корхоналари деб аталади) томонидан "бир ойна" тамойили бўйича амалга оширилади";


6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 9-банднинг биринчи хатбошидаги, 16-банддаги, 19-банднинг биринчи хатбошидаги, 20-банднинг иккинчи хатбошидаги, 21-банднинг биринчи хатбошидаги, 22-банддаги, 29-банднинг саккизинчи хатбошидаги ва 31-банднинг ўнинчи хатбошидаги "хўжалик ҳисобидаги корхоналар", "хўжалик ҳисобидаги корхона", "хўжалик ҳисобидаги корхонага", "хўжалик ҳисобидаги корхонанинг" сўзлари тегишли равишда "давлат корхоналари", "давлат корхонаси", "давлат корхонасига", "давлат корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг биринчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги, 14-банддаги, 17-банднинг биринчи хатбошидаги, 20-банднинг биринчи хатбошидаги, 34-банднинг биринчи хатбошидаги ва 35-банднинг биринчи хатбошидаги "Хўжалик ҳисобидаги корхона" ва "Хўжалик ҳисобидаги корхоналар" сўзлари тегишли равишда "Давлат корхонаси", "Давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 45-банддаги "хўжалик ҳисобидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 1 ва 2-иловалардаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг хўжалик ҳисобидаги давлат корхоналари" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банддаги ва 9-банднинг иккинчи хатбошидаги, 10-банддаги "хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати", 12-банднинг биринчи хатбошидаги "хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматлари", 15-банддаги "хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматига", 16, 18, 20 ва 22-бандлардаги "хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати" сўзлари тегишли равишда "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси", "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналари", ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасига", "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 21-банддаги "хўжалик ҳисобидаги хизматда" сўзлари "давлат корхонасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга иловадаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг вилоятлардаги хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматлари" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг вилоятлардаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон 1-модда), билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 42-бандига қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш фақат бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади, бинолар ва иншоотлар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилган ҳоллар бундан мустасно".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 269-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 56-модда