язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.02.1999 й. 77-сон "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1999 й.

N 77



ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК

КОДЕКСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОИДАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Хўжалик судлари томонидан низоларни ҳал этишда қонунчиликнинг мулкий жавобгарликни белгиловчи шаклларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қуйидаги тавсияларни беришга қарор қилди.


1. Судлар шартномаларни тузиш, ўзгартириш, бекор қилиш юзасидан келиб чиқувчи низоларни ҳал этишда ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллашларида Фуқаролик ва хўжалик процессуал қонунчилигининг умумий қоидалари билан бир қаторда, "Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий  ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонун, Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари, шу билан бирга бу масалаларни махсус тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларга қатъий амал қилишлари лозим.

Хўжалик низоларини ҳал этишдаги барча фаолиятларида шартномавий ва тўлов интизомини мустаҳкамлашга, тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқий маданиятни оширишга, шартнома иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ифода этувчи ва мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб қолишига ҳар томонлама кўмаклашишлари лозим.

Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик чораларини қўллашда хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тегишинча ҳимоя этиш, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни таъминлашлари лозим.


2. Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, шуни эътиборга олиш керакки, мавжуд зарар таркибига фақатгина тегишли шахс томонидан аниқ етказилган зарарларгина эмас, балки шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаши учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар ҳам киради. (ФК 14-моддаси, 2-қисми) Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори жавобгарлик миқдорини белгиловчи товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этишга кетадиган смета (калькуляция) сифатидаги ва мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома, асослантирилган ҳисоб-китоб каби бошқа далиллар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Олинмай қолинган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агарда мажбурият бажарилган бўлганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатлар ҳисобга олиниб аниқланади. Чунончи, хомашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида олинмай қолган фойда тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай фойданинг миқдори бу товарларни ҳаридор билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда етказиб берилмаган хомашё ёки бутланиши лозим бўлган буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларнинг киймати чегириб ташланади.


3. Агарда битта мажбурият бузилган бўлиб бунинг учун шартномада ҳам жарима шаклида, ҳам пеня шаклида неустойка тўлаш назарда тутилган ҳолларда, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, агарда қонунчиликда бошқача назарда тутилмаган бўлса, кредитор фақатгина бир шаклдаги неустойка қўлланилишини талаб қилишга ҳақли


4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги аниқ кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.

Мазкур қоидани амалиётда қўллашда судлар қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим.

Агар талаб қилинган неустойканинг миқдори асосий қарз миқдоридан ошиб кетмаган тақдирда суд томонидан зарар ҳажмини аниқламасдан талаб қилинган суммада ундирилиши мумкин. Агарда неустойканинг суммаси асосий қарз суммасидан ортиқ бўлса, суд даъвогардан зарарнинг асосли равишда зарар ва неустойкага мутаносиблигини аниқлаш учун асослантирилган ҳисобни талаб қилиши лозим. Улар мутаносиб бўлмаганида суд, суд амалиётидан келиб чиқиб, карздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятларда қатнашувчи тарафларнинг мулкий ҳолатини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, неустойканинг миқдорини асосий қарз миқдоригача камайтиришга ҳақлидир.

Бунда суд айрим ўта зарурий ҳолларда қарздорнинг ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтиришга ҳақлидир дейилади. (ушбу модданинг 2-қисмида) Мазкур қоида амалиётда қуйидаги йўсинда қўлланилиши лозим. Агар неустойка ҳатто асосий қарз суммасидан ошиб кетмаганида ҳам лекин уни қарздор томонидан тўланиши унинг фаолиятини ёмон оқибатларга ҳатто иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга олиб келиши мумкинлиги ҳолатларида неустойка камайтирилиши мумкин. Бундай ҳолатда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

Неустойкани камайтириш жавобгарнинг илтимосномаси бўлиш, бўлмаслигидан қатъий назар, хўжалик суди томонидан ҳамма суд инстанцияларида амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддаси 2-қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга сабаб бўлмайди.


5. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган фоизлар фақат тегишли пул маблағлари суммасида тўланиши лозим ва ўзга пул маблағларидан фойдаланганлик учун белгиланган фоизлар қисмига башарти, қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қўшиб ҳисобланмаслиги лозим.

Фоизлар ўзгаларнинг маблағларидан фойдаланилган даврнинг барчаси учун бу маблағларни ҳақиқатда кредиторга қайтарган кунгача тўланиши лозим, башарти қонунда, бошқа ҳуқуқий актларда ёки шартномада бундан ҳам қисқароқ муддат белгиланмаган бўлса.


6. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига мувофиқ қарздор томонидан қарз суммаси суднинг ҳал қилув қарорига қадар кечиктириб тўланган ҳолларда, агарда шартномада фоиз ставкаси (миқдорини) белгилашнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, суд томонидан фоизларни ундириш пайтида пул мажбуриятларини ҳақиқатда бажариш кунига қадар бўлган банк фоизларининг ҳисоб ставкаси қўлланилади.

Агарда қарз суммаси суд тартибида ундириб олинганида суд ўз ихтиёрига қараб даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ставкасини қўллаши мумкин, агарда шартномада бошқача ҳолат белгиланган бўлмаса.


7. Қонунда ёки шартномада тўловни кечиктирганлик учун неустойка тўлаш кўрсатилган ҳолларда, суд Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўзда тутилган банк фоизларини қўллашда унинг компенсацион (қопловчи) характерини ҳисобга олиши керак, яъни неустойка ундирилганда, банк фоизлари ундирилмайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 334-моддасига мувофиқ бажарилиши юклатилган учинчи шахслар томонидан пул мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, зарар, неустойка шу билан биргаликда Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўзда тутилган фоизлар учинчи шахслардан эмас, балки қарздордан ундирилади, башарти қонунчиликда ёки шартномада бевосита ижро этувчи ҳисобланган учинчи шахснинг жавобгарлиги кўзда тутилмаган бўлса.


9. Пул мажбуриятлари бўйича талабларни навбати билан қаноатлантириш қоидалари қўлланилиб, тўлов амалга оширилаётганда маблағлар етарли бўлмаса, (ФК 248-модда) судлар шундан келиб чиқишлари лозимки, асосий қарз суммаларидан олдин тўланиши лозим бўлган фоизларни, пул мажбуриятлари бўйича тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар, шу жумладан қарз, кредит, аванс - бўнак, олдиндан ҳақ тўлаш ва ҳоказолардан фойдаланганлик учун фоизлар ва бошқаларни тушунишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган пул мажбуриятларини бажармаганлик ёки кечиктириб бажарганлик учун тўланадиган фоизлар асосий қарз суммаларидан сўнг қопланади.


10. Суд томонидан ҳал этилаётган низо солиқ ёхуд бошқа молиявий ва маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан ҳолларда, Фуқаролик қонунлари фақатгина қонунчиликда назарда тутилган холлардагина қўлланилиши мумкинлиги ҳисобга олиниши керак.

Мадомики, қонунчиликда солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари томонидан иқтисодий санкция сифатида ўзгаларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун асоссиз ундирилган суммалар учун фоиз ажратиш назарда тутилмаган экан, бу суммаларни тегишли бюджетдан қайтариш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришда пул мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликни тартибга солувчи қоидалар қўлланилмайди.

Бундай ҳолларда Фуқаролик кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ зарарни қоплаш ҳақида талабнома тақдим этилиши мумкин.


11. Карз ва кредит шартномаларини бажариш билан боғлиқ низолар ҳал этилаётганда, Фуқаролик кодексининг 734-моддаси 1-қисмида белгиланган миқдор ва тартибда қарз берувчига қарз суммаси учун тўланаётган фоизлар пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш бўлиб ҳисобланади ва асосий пул қарзга оид қоидалар бўйича қарздор томонидан тўланиши кераклиги ҳисобга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси 1-қисмига мувофиқ, агарда қарз олувчи вақтида қарз суммасини қайтармаса, бу сумма учун Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган тартиб ва миқдордаги фоизлар тўланиши керак, Фуқаролик кодексининг 734-моддаси 1-қисмида назарда тутилган фоизлар тўланишидан қатъи назар ўша кундан бошлаб у қарз берувчига қайтарилиши лозим.

Агарда қарз кечиктириб тўланганлиги муносабати билан тўланадиган фоизлар миқдорини ошириш шартномада белгиланган бўлса, қарз воситаларидан фойдаланганлик учун оширилган тўловнинг ставка миқдорини ФК 327-моддаси 2-қисмига мувофиқ шартнома билан белгилангандан ўзга фоизлар миқдори деб ҳисоблаш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси 1-қисмида назарда тутилган фоизлар Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси бўлиб ҳисобланади. Кўрсатилган қарз суммасини кечиктириб қайтарганлик муносабати билан ундирилиши кўрсатилган фоизлар, башарти шартнома ва қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни қайтаришда ҳар бир кун учун бу суммага қўшиб ҳисобланади.

Агарда шартномада қарзларни кечиктирганлик учун оширилган фоизлар қўллаш, шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик учун (жаримадан ташқари) неустойка ҳисоблаш ҳолатлари кўзда тутилган бўлса, кредитор қайд этилган жавобгарлик чораларидан бирини қўллашни талаб қилишга ҳақлидир.


12. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 748-моддасига мувофиқ, шартномада аванс - бўнак, олдиндан ҳақ тўлаш, товарларга, ишлар ёки хизматларга ҳақ тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш кўзда тутилган бўлса, бу холатлар тижорат кредити бериш деб ҳисобланади.

Тижорат кредитига нисбатан, башарти шартнома ҳақидаги қоидаларда бошқа ҳолатлар белгиланмаган бўлса ва бу ҳолат мажбуриятларнинг моҳиятига зид бўлмаса, қарз бериш шартномасининг қоидалари қўлланилади.

Тижорат кредитидан фойдаланганлик учун олинадиган фоизлар пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш деб ҳисобланади. Қонунда ёки шартнома шартларида тижорат кредитидан фойдаланганлик учун тўланадиган фоизлар миқдори ва тартиби белгиланмаган тақдирда, қарз берувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган молиялаштирилган ставка миқдорида фоизлар олиш ҳуқуқига эга эканлигини судлар ҳисобга олишлари лозим.

Тижорат кредитидан фойдаланганлик учун фоизлар қонунда ва шартномада белгиланган вақтдан бошлаб тўланиши лозим. Башарти қонун ва шартномада бундай вақт белгиланмаган бўлса, шундан келиб чиқиш лозимки, бундай мажбурият маҳсулот олинган, иш ёки хизмат кўрсатилган (тўлов кечиктирилган) вақтдан бошлаб, ёхуд пул маблағлари тақдим қилинган (аванс - бўнак ёки олдиндан тўлов) ва кредит олган тарафлар ўз мажбуриятларини бажариши билан тугатилган ёки тижорат кредити сифатида олинган қарз қайтарилган вақтдан бошлаб, агарда қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса вужудга келади.


13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддаси 2-қисмига мувофиқ кредит ёки қарз тўғрисидаги битимларни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатларини қўллашда, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қарз маблағларидан фойдаланган тараф кредитордан олган маблағларини қайтариши, шунингдек пул маблагларидан фойдаланган ҳамма вақти учун фоизлар тўлаши лозим.


14. Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуннинг 25, 32-моддаларида назарда тутилган хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари, қайд этилган Қонуннинг 24-моддаси 2-қисмига кўра, қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса қўлланилади.


15. Юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма (ваколатхона, филиал) фақатгина юридик шахс номидан даъво қилиши мумкин. Иш бўйича ҳужжатлар даъво аризасида кўрсатилган почта манзилига юборилади.

Низонинг судловга тегишлилиги юридик шахснинг эмас, балки алоҳида бўлинманинг жойлашган жойи орқали белгиланади.

Алоҳида бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган даъво аризасига унинг юридик шахс номидан даъво аризасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи юридик шахснинг ишончномаси илова қилиниши керак. Шундай ваколатнома бўлмаган тақдирда Хўжалик процессуал кодексининг 118-моддаси 2-қисмига биноан даъво аризаси кўрмасдан қайтарилади.

Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан сўнг, алоҳида бўлинма раҳбарининг юридик шахс номидан даъво аризасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи ишончноманинг борлиги хусусида хўжалик судида шубҳа туғилса, аризачига шундай ишончноманинг мавжудлигини исботловчи тегишли далилларни тақдим этиш таклиф қилинади.

Бундай далиллар тақдим этилмаган тақдирда даъво кўрмасдан қолдирилади. (ХПК 88-модда, 3-қисм)


16. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 157-моддасига кўра даъво муддатининг ўтиши, мажбуриятли шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Бундай ҳаракатлар қарздорнинг ёзма равишда фақат кредиторга эмас, балки учинчи шахсга ҳам мурожаат қилишида ифодаланади. Бундан ташқари, қарздорнинг қарзни тан олганлик ҳақидаги ҳаракатлари шу жумладан, солиштирма далолатноманинг тузилиши, кредиторга тўловни кечиктириб туриш ҳақидаги мурожаат, асосий суммага ҳисобланган фоизларни тўлаш ёки даъво муддати ўтишига қадар қарзнинг бир қисмини тўлаш ва ҳоказолар бўлиб ҳисобланади.

Даъво муддати ўтганидан сўнг қарзнинг тан олинганлиги тўғрисидаги ҳаракатлар Фуқаролик кодексининг 157-моддасини қўллашлик учун асос бўлиб ҳисобланмайди.

Даъво муддатининг узилишидан кейин унинг ўтиши янгидан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 159-моддасига мувофиқ, башарти суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши лозим. Бундан келиб чиқадики, агарда жавобгар даъво муддати ўтганлиги ҳамда қарзни даромадга ўтказилганлиги ва ундан солиқ тўланганлигини важ қилиб, даъвога эътироз билдирса, бу ҳолат даъвони рад этишлик учун асос бўла олмайди.