язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ АВ 18.04.2011 й. 2219-сон билан рўйхатга олинган ААА Буйруғи билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 18.04.2011 й. 2219-сон билан рўйхатга олинган

ААА Буйруғи билан тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




АВ 01.07.2019 й. 2219-11-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



100-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


100. Ички хатлар, посилкаларнинг эълон қилинган қийматининг суммаси чекланмайди ва жўнатувчи томонидан жойланманинг ҳақиқий қиймати бўйича тўлиқ сўмларда белгиланади. Эълон қилинган қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг уч баробаридан ошмайдиган жойланма бандероль қилиб жўнатилиши мумкин. Бунда қимматли қоғозлар, маълумотномалар, ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, ҳужжатлар бўлган хатнинг эълон қилинган қиймати йўқолган тақдирда бу ҳужжатларни тиклаш бўйича мумкин бўлган харажатлардан ошиб кетиши мумкин эмас. (АВ 20.05.2019 й. 2219-10-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



101-банднинг олдинги таҳрири


101. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан ўсимликлар ва ҳайвонлар карантини эълон қилинган жойларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчатлар ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари солинган посилкалар қабул қилинмайди. Бу ҳақдаги ахборот почта алоқаси объектларида жойлаштирилади. (АВ 14.12.2017 й. 2219-7-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қоидаларга 3-илова 3-банд в) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, ноу-хау, ихтиролар - Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан; (АВ 02.08.2011 й. 2219-1-сон билан рўйхатга олинган ААА Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



Қоидаларга 3-илова 3-банд в) кичик банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тиббиёт ёки илмий мақсадларда, уларни жўнатиш рухсат этиладиган мамлакатларга ва расмий келишувга мувофиқ - соғлиқни сақлаш органлари томонидан давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари билан келишилган ҳолда бериладиган сертификатлар асосида ва гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг тегишли рухсатномаси билан; (АВ 20.05.2019 й. 2219-10-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қоидаларга 3-илова 3-банд в) кичик банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


йиғиш ва ов қилиш чекланган ёки вақтинчалик тақиқланган ўсимликлар ва ҳайвонлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тегишли тақиқлар ва чекловлар амал қилиши даврида; (АВ 14.12.2017 й. 2219-7-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 20.05.2019 й. 2219-10-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



3-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Миллий оператор Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ почта алоқасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг тайинланган почта алоқаси оператори сифатида белгиланган. (АВ 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғига мувофиқ киритилган хатбоши)



83-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


83. Почта жўнатмаларида, посилкаларига илова қилинадиган бланкларда, шунингдек пул ўтказмаларининг бланкларида жўнатувчи ва адресат манзиллари жўнатувчи томонидан ёзилади. Манзилда қисқартирилган номлар, шунингдек манзилга тааллуқли бўлмаган белгилар бўлмаслиги керак.



90-банд м) кичик бандининг олдинги таҳрири


м) шахсан қўлга топшириладиган буюртма почта варақчаларида, хатларда, майда пакетларда, секограммаларда ва посилкаларда - "Expres" (Шахсан топширилсин);



91-банднинг олдинги таҳрири


91. Юридик шахслар халқаро ёзма хат-хабарларни адресатнинг жавоби учун олдиндан тўлаш билан жўнатишлари мумкин. Бундай хат-хабарлар жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар деб аталади, уларда фақат ёзма хабарлар ва босма нашрлар юборилиши мумкин. Бундай жўнатмаларнинг оғирлиги 50 г дан ортиқ бўлмаслиги керак.



92-банднинг олдинги таҳрири


92. Гуруҳлаштирилган "Консигнация" жўнатмалари ва жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар фақат икки томонлама битим тузилган мамлакатларгагина жўнатиш учун қабул қилинади.



93-банднинг олдинги таҳрири


93. Қиймати эълон қилинган посилкалар ва халқаро хатлар, майда пакетлар, мўрт ва катта посилкалар, "Exspres" (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, "Frans de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгили ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, шунингдек "A remettre en main propre" (Ўз қўлига топширилсин) белгили қиймати эълон қилинган буюртма жўнатмалари, хатлар ва посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат этилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади. Бу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар Умумжаҳон почта иттифоқининг халқаро бюроси томонидан хабар қилинади. (АВ 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

"Exspres" (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган посилкалар ва ёзма хат-хабарлар жўнатмалари жўнатувчиларнинг истагига кўра, жўнатмани махсус курьер томонидан адресат уйига, улар етказиб бериш муассасасига келган заҳотиёқ етказиб бериш учун қабул қилинади.

"Frans de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгиси бўлган ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар жўнатувчи бу жўнатмаларга улар берилаётганда ҳисобланадиган барча тарифлар ва йиғимлар тўловини ўз ҳисобига олиш хоҳишини билдирганда қабул қилинади. Жўнатувчи тарифлар ва йиғимлар ундирилмайдиган ёзма хат-хабарлар жўнатмаларини ёки посилкаларни бу жўнатмалар ҳали топширилмасдан туриб, қўшимча ҳақ эвазига топширилишини талаб қилиши мумкин.



100-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Халқаро почта жўнатмаларининг эълон қилинган қиймати жўнатувчи томонидан жойланманинг ҳақиқий қиймати бўйича белгиланади, бироқ эълон қилинган қийматнинг ҳар бир мамлакат алоҳида белгилайдиган энг катта суммасидан ошиб кетмаслиги керак. Бунда қимматли қоғозлар, маълумотномалар, ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, ҳужжатлар бўлган хатнинг эълон қилинган қиймати йўқолган тақдирда бу ҳужжатларни тиклаш бўйича мумкин бўлган харажатлардан ошиб кетиши мумкин эмас.



108-банднинг олдинги таҳрири


108. Жисмоний ёки юридик шахс томонидан топшириладиган беш дона ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги рўйхатга олинадиган ички почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари жўнатувчи томонидан белгиланган шаклдаги рўйхат расмийлаштириш шарти билан почта алоқаси объекти томонидан жўнатиш учун қабул қилинади. Жўнатувчи томонидан битта рўйхатга номма-ном бир турдаги 40 тадан кўп бўлмаган почта жўнатмалари, 20 тагача пул ўтказмалари ёзилади. (АВ 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги банд)



125-банд е) кичик бандининг олдинги таҳрири


е) қиймати эълон қилинган халқаро хатлар ва майда пакетлар ("Expres" ("С нарочным") белгиси бўлган почта жўнатмаларидан ташқари); (АВ 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)



127-банд б) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу Қоидаларнинг 189-бандида кўрсатилган сақлаш муддати тугагандан кейин, адресатлар томонидан олинмаган почта жўнатмалари жўнатувчининг ҳисобидан юборувчининг манзили бўйича қайтарилади, у бўлмаганда вақтинчалик сақлаш учун топширилади.



183-банднинг олдинги таҳрири


183. Фойдаланувчи томонидан кўрсатилган янги манзил бўйича рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмаларини қайтариш ёки жўнатиш учун фойдаланувчидан миқдори қайтариш (янги манзил бўйича жўнатиш) санасига амалда бўлган тарифлар бўйича белгиланадиган тўлов ундирилади.



Қоидаларга 3-илова 1-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир этадиган, радиоактив, портлайдиган, заҳарли, ўювчи, осон алангаланадиган ва бошқа хавфли моддалар (мазкур Рўйхатнинг 3-банди "в" ва "г" кичик бандларининг олтинчи хатбошисида санаб ўтилганлардан ташқари); (АВ 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)



Қоидаларга 3-илова 3-банд тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тиббиёт ёки илмий мақсадларда, уларни жўнатиш рухсат этиладиган мамлакатларга ва расмий келишувга мувофиқ - соғлиқни сақлаш органлари томонидан давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари билан келишилган ҳолда бериладиган сертификатлар асосида ва гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг тегишли рухсатномаси билан; (АВ 19.07.2018 й. 2219-9-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



Қоидаларга 3-илова 3-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, улар Ўзбекистон Республикасида таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган доривор воситаларни рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун намуналар сифатида юборилганда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментининг кўрсатилган юкларнинг гуманитар ёрдамга тегишлилиги тўғрисидаги хулосасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикасидаги муайян юридик шахсларга юборилаётганда, уларни гуманитар ёрдам кўринишида жўнатишга рухсат берилади. (АВ 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғига мувофиқ киритилган кичик банд)




АВ 07.05.2018 й. 2219-8-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



9-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Юридик шахслар аризада давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини (номи, серияси, рақами, рўйхатга олинганлик санаси ва ким томонидан берилганлиги), юридик манзилни, жойлашган ерни, телефон (факс) рақамини, банк реквизитларини кўрсатиши керак. Ариза бериш пайтида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.




АВ 14.12.2017 й. 2219-7-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



99-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси ёки пул ўтказмасини қабул қилишда жўнатувчига почта-касса аппарати квитанцияси ёки квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилади. Квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилганда, квитанциянинг орқа томонида тақвим штемпели изи қўйилади. Рўйхат бўйича юридик ва жисмоний шахслардан қабул қилинган почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларига битта квитанция берилади. Битта жўнатувчи томонидан жўнатиладиган, бир вақтда бир нечта рўйхат бўйича қабул қилинадиган почта жўнатмалари, пул ўтказмаларига битта умумий ёки ҳар бир рўйхатга алоҳида квитанциялар ёзилади.



101-банднинг олдинги таҳрири


101. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан ўсимликлар ва ҳайвонлар карантини эълон қилинган жойларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчатлар ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинмайди. Бу ҳақдаги ахборот почта алоқаси объектларида жойлаштирилади.



186-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларини хатлаб қўйиш фақат прокурорнинг санкцияси ёки суднинг ажримига мувофиқ амалга оширилади.



186-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта, курьерлик жўнатмаларини кўриб чиқиш ва очиш, улардаги жойланмаларни ва почта алоқаси объекти ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили томонидан почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) иштирокида, тегишли баённома тузилган ҳолда амалга оширилади. Хатлаб қўйиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим илова қилинган далолатноманинг бир нусхаси почта алоқаси объектида қолади.



Қоидаларга 3-илова 3-банд в) кичик банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ов қилиш чекланган ёки вақтинчалик тақиқланган ўсимликлар ва ҳайвонлар - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Давлат ветеринария бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тегишли тақиқлар ва чекловлар амал қилиши даврида;



Қоидаларга 3-илова 3-банд ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Маданий бойликлар бўлган почта, курьерлик жўнатмаларини жўнатишда, жўнатувчи почта алоқаси объектига Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий бойликларни чет эллардан олиб келиш ва чет элга олиб кетиш назорати бўйича бадиий экспертизалар бошқармасининг рухсатномасини тақдим этишлари керак, бу рухсатнома почта, курьерлик жўнатмасининг ичига қўйилади.




АВ 18.11.2016 й. 2219-6-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



13-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Махсус ҳисобдан чиқариш штемпели эсдалик махсус штемпель ҳисобланади ва давлат миқёсидаги муҳим воқеаларга, тарихий ва хотира жойларига ва саналарига, кўргазмаларга ва шу кабиларга бағишланган тадбирларни ўтказишда почта маркаларини ҳисобдан чиқариш учун қўлланилади.



17-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


17. Ички пул ўтказмалари жўнатиш усулига боғлиқ равишда оддий (почта алоқаси тармоғи орқали юбориладиган) ва тезкор (телекоммуникациялар тармоғи орқали юбориладиган - телеграф ва электрон пул ўтказмалари) пул ўтказмаларига бўлинади.



25-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


25. Халқаро почта жўнатмаларига Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнатиш учун қабул қилинадиган ва унинг ҳудудига бошқа давлатдан келадиган ёки транзит бўлиб ўтадиган почта жўнатмаларининг қуйидаги турлари киради:



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Халқаро пул ўтказмаларига оддий пул ўтказмалари ва тезкор (электрон) пул ўтказмалари киради.



27-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Халқаро пул ўтказмалари алмашинуви бўйича хизматларни тақдим этиш учун почта алоқаси операторлари ўз танловига кўра, бошқа мамлакатларнинг почта алоқаси операторлари билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлар тузади. Жўнатиш ва етказиб бериш (тўлаш) муддатлари битимларда белгиланади.



83-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


республика, вилоят номи;



90-банд з) кичик бандининг олдинги таҳрири


з) адресатга шахсан топшириш учун қабул қилинган посилкаларда ва буюртма почта варақчаларида, хатларда, майда пакетларда, секограммаларда, қиймати эълон қилинган хатларда - "A remettre en main propre" (Ўз қўлига топширилсин);



93-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


93. Қиймати эълон қилинган посилкалар ва халқаро хатлар, майда пакетлар, мўрт ва катта посилкалар, "Exspres" (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, "Frans de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгили ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва посилкалар, етказиб берилиши назорат қилинадиган ёзма хат-хабарлар жўнатмалари, шунингдек "A remettre en main propre" (Ўз қўлига топширилсин) белгили қиймати эълон қилинган буюртма жўнатмалари, етказиб берилиши назорат қилинадиган ёзма хат-хабарлар жўнатмалари, хатлар ва посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат этилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади. Бу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар Умумжаҳон почта иттифоқининг халқаро бюроси томонидан хабар қилинади.



112-банднинг олдинги таҳрири


112. Почта жўнатмалари, пул ўтказмалари уйга етказилади ёки почта алоқаси объектларида берилади.



118-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Буюртма хатлар, почта варақчалари, бандероллар, майда пакетлар, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги билдиришномалар ("O`z qo`liga topshirilsin. Вuyurtma bildirishnoma bilan" - "Вручить лично. С заказным уведомлением" белгиси бўлган хатлар ва почта варақчаларидан ташқари), тезкор пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги тезкор билдиришномалар, тезкор почта жўнатмалари оиланинг вояга етган аъзоларига ишончномасиз, ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бири ва уларнинг адресатга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинганда берилиши, адресатнинг ёзма мурожаати бўйича эса - уй бўйича қўшниларга берилиши ёки абонент почта жавони қутичаларига ёки абонент почта қутиларига ташланиши мумкин.



133-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


133. Устама тўлов билан жўнатилган почта жўнатмалари, адресатлар устама тўловнинг тўлиқ суммасини ва уни пул ўтказмаси билан жўнатиш учун тўловни тўлаганидан кейин адресатга берилади. Тўловни тўлагунга қадар адресат жўнатувчининг манзили тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлади. Устама тўлов билан юборилган почта жўнатмаси адресатга берилгандан сўнг кўрсатилган почта жўнатмаси қайтариб олинмайди, устама тўлов суммаси ва уни пул ўтказмаси билан жўнатиш учун тўлов қайтарилмайди.



133-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жойланмани текшириш пайтида унинг бутлиги аниқланса ёки рўйхатга мос келса, далолатнома тузилмайди. Адресат устама тўлов суммасини ва уни пул ўтказмаси билан жўнатиш учун ҳақ тўлайди, шундан кейин почта жўнатмаси белгиланган тартибда берилади.



135-банднинг олдинги таҳрири


135. Халқаро почта алмашинуви жойларида жойлашган божхона органлари томонидан божхона тўловлари ҳисобланган халқаро почта жўнатмалари адресатларга фақат почта алоқаси объектларида ҳисобланган божхона тўловлари тўланганда, уларни пул ўтказмаси билан жўнатиш учун тўлов ва божхона кўригига тақдим қилиш учун йиғимлар тўлангандан сўнг берилади.



148-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Келадиган, чиқадиган ва очиқ транзит билан жўнатиладиган халқаро тезкор почта жўнатмаларига тўлиқ ишлов бериш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиниши, шунингдек белгиланган жойга юбориш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.



168-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўз почта манзили бўйича, йўқлаб олиш тарзида ёки абонемент почта жавонининг қутичаларидан фойдаланган ҳолда почта, курьерлик жўнатмаларини ва пул ўтказмаларини олиш;



184-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


184. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари жойланмаси жўнатиш учун тақиқланган ички почта, курьерлик жўнатмаларини улар аниқланган жойда ушлаб қолади. Бундай почта, курьерлик жўнатмаларини вақтинчалик сақлаш уларнинг аниқ ҳисоби ва бут сақланиши таъминланган ҳолда, почта алоқаси объектида амалга оширилади. Улардан бегона шахсларнинг фойдаланиш имконияти бартараф қилинади.



203-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Даъволар ёзма равишда тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Аризачи даъвони беришда ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этиши керак. Даъвода тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотлар кўрсатилади. Даъво билан фойдаланувчининг ўзи эмас, балки у ишонч билдирган шахс мурожаат қилган ҳолда, даъвога ишончнома илова қилинади.



Қоидаларга 1-илова 1-позициясининг олдинги таҳрири

1.

Хат


2

229 х 324 мм; 162 х 229 мм;

110 х 220 мм; 114 х 162 мм


Қоидаларга 2-илова 1-позициясининг олдинги таҳрири

1.

Хат


2

229 х 324 мм; 162 х 229 мм;

110 х 220 мм; 114 х 162 мм


Қоидаларга 5-илова 3-позициясининг олдинги таҳрири

3.

Посилка:

а) бўлинадиган жойланма билан;

б) бўлинмайдиган жойланма билан


10


15

Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м.

Энг кам: 2 мм дан оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда).


АВ 08.04.2015 й. 2219-5-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта алоқаси операторлари ва провайдерлар учун мажбурий бўлган почта жўнатмалари ўтишининг назорат муддатлари Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади. Почта алоқаси бошқа хизматларини кўрсатиш муддатлари почта алоқаси операторлари томонидан мустақил белгиланади. (АВ 17.05.2013 й. 2219-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Қарори таҳриридаги хатбоши)



42-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Универсал хизматларни кўрсатишда ёзма хат-хабарлар ўтишининг назорат муддатлари, шунингдек почта қутиларидан оддий хатлар ва почта варақачаларини олиб кетиш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ўрнатилади. (АВ 17.05.2013 й. 2219-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Қарори таҳриридаги хатбоши)



43-банднинг олдинги таҳрири


43. Универсал хизматлардан фойдаланувчилар фойдалана олишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан шаҳарларда ва қишлоқ жойларда миллий оператор почта алоқаси бўлимлари ва пунктларини жойлаштириш нормативлари тасдиқланади. (АВ 17.05.2013 й. 2219-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Қарори таҳриридаги банд)



49-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Универсал почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаш нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тарифлар асосида белгиланади. (АВ 17.05.2013 й. 2219-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Қарори таҳриридаги хатбоши)



53-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан белгиланади. (АВ 17.05.2013 й. 2219-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Қарори таҳриридаги хатбоши)




АВ 27.01.2015 й. 2219-4-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи актлари, Ўзбекистон Республикасининг "Алоқа тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1992 йил, 3-сон, 159-модда), "Почта алоқаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда), "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 59-модда), "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 2-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасида фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 29-сон, 331-модда) мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва ушбу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.




АВ 15.05.2014 й. 2219-3-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм Қароридан олдинги таҳрири



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Миллий оператор почта алоқасининг ҳар бир объекти ўзининг, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган техник шартларга мувофиқ, минтақавий почта алоқаси ташкилотларининг буюртмасига кўра тайёрланадиган номли буюмларига эга бўлиши керак. (АВ 17.05.2013 й. 2219-2-сон билан рўйхатга олинган ААА Буйруғи таҳриридаги банд)