ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /ЎзР 20.08.1999 й. 822-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири
ЎзР 20.08.1999 й. 822-I-сон Қонунининг
олдинги таҳрири
ЎзР 03.11.2022 й. ЎРҚ-800-сон Қонунидан олдинги таҳрири
2-модда ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш - телекоммуникациялар тармоқлари ҳимояланганлик ҳолатининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат стандартлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуи. (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-314-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)
ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунидан олдинги таҳрири
5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Телекоммуникация иншоотлари ва объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун операторларга доимий фойдаланишга бериб қўйилган ерлар телекоммуникация тармоқларининг ерлари ҳисобланади.
ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири
10-модда матнининг олдинги таҳрири
Телекоммуникацияларнинг техник воситалари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидаги телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган охирги (терминал) асбоб-ускуналар белгиланган стандартларга, техник шартларга ва қонун ҳужжатларига биноан бошқа нормаларга мувофиқлиги юзасидан сертификатланиши лозим. (ЎзР 06.04.2006 й. ЎРҚ-31-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, инсофсиз рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолларига барҳам бериш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни кўради. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
12-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Инсофсиз рақобат, фойдаланувчиларнинг манфаатларини камситиш, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлик учун операторлар ва провайдерлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
14-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Фавқулодда тезкор хизматларни (ёнғинга қарши, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати ва бошқа хизматларни) чақириш барча фойдаланувчилар томонидан бепул амалга оширилади. Фавқулодда тезкор хизматларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
16-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи юридик шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соли??а оид ва бошқа имтиёзлар берилиши мумкин. (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-314-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири
9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Телекоммуникациялар қуйидаги турларининг, яъни:
маҳаллий тармоқлар;
шаҳарлараро тармоқлар;
халқаро тармоқлар;
кўчма радиотелефон алоқа тармоқлари;
шахсий радиочақирув тармоқлари;
маълумотлар узатиш тармоқлари;
телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиши лицензияланиши шарт.
ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунидан олдинги таҳрири
12-модда номининг олдинги таҳрири
12-модда. Рақобат ва монополия фаолиятини чеклаш
ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-314-сон Қонунидан олдинги таҳрири
2-модда олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
охирги (терминал) асбоб-ускуналар - телекоммуникациялар тармоқлари билан ҳамкорлик қилувчи ҳамда телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлашга мўлжалланган фойдаланувчиларнинг техник воситалари (телефон, факсимиль, радио-телеприёмниклар ва бошқа қурилмалар);
8-модда ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил маконидан ҳамда домен номидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
11-модда. Телекоммуникация тармоқларини
рақамлаш тизими ва режаси
Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Рақамлаш ресурсларини ҳисобга олиш, тартибга солиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Рақамлаш ресурсларидан операторлар ва провайдерларнинг фойдаланиши пуллидир. Рақамлаш ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақларнинг миқдорлари ва уларни тўлаш тартиби, шунингдек уларга доир имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Операторлар ва провайдерлар амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ қабул қилинадиган, улаётган телекоммуникация тармоғи операторининг техник шартларига кўра тармоқлараро уланишни таъминлашлари шарт.
ЎзР 05.09.2007 й. ЎРҚ-107-сон Қонунидан олдинги таҳрири
19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникацияларнинг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, шунингдек уларнинг ишлашини. чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.