язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 215-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 215-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-иловадаги Низом 2-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


радиочастота органи функцияларини бажариш, шу жумладан радиочастоталардан фойдаланишга рухсатномалар бериш, электромагнит мослашувни ва радиочастота спектри мониторингини таъминлаш бўйича - Электромагнит мослашув маркази; (ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 23.12.2010 й. 306-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-иловадаги Низом 16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бош директорнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосарлари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. (ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 4-иловадаги Низом 16-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бош директор мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари - тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади.




ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-иловадаги Низом 16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бош директорнинг ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади, уларнинг сонини белгилаш ва уларни лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.



Қарорга 4-иловадаги Низом 19-банднинг олдинги таҳрири


19. Агентликда таркибига бош директор - (раис), бош директор ўринбосарлари (лавозимига кўра) ҳамда Агентлик тизимидаги бошқа раҳбар ходимлар кирадиган 11 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг шахсий таркиби бош директор тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Агентлик ҳайъати Агентлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Агентлик бўлимлари, ҳудудий бошқармалар, Агентликка қарашли ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, Агентликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш, илмий-техника ютуқларидан кенг кўламда фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари бош директор буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чи??ан тақдирда бош директор ўз қарорини ҳаётга жорий этади. Бош директор келиб чи??ан келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.




ЎзР ВМ 22.08.2009 й. 244-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-иловадаги Низом 9 банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта тўловининг давлат белгилари намуналарини тасдиқлайди ва уларни нашр этиш, жорий қилиш ва муомаладан олиб қўйиш тартибини белгилайди;




ЎзР ВМ 02.04.2007 й. 69-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-иловадаги Низом 2 банди тў??изинчи хат бошининг олдинги таҳрири


телекоммуникация тармоқларининг самарали фаолиятини мувофиқлаштириш ва таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш учун турли операторлар тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлик манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланиш бўйича - Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази;



Қарорга 4-иловадаги Низом 13-банди бешинчи хат бошининг олдинги таҳрири


фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқини, ёнғин, эпидемияларда ва бошқаларда) почта алоқаси, телекоммуникациялар ва ахборот тизимларининг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, шунингдек уларнинг фаолият кўрсатишини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш;




ЎзР ВМ 16.03.2006 й. 47-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-иловадаги Низом 1 банди биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда "Агентлик" деб юритилади) алоқа, ахборотлаштириш ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидага вазифаларни ҳал қилиш ва давлат сиёсатини ўтказиш учун ваколат берилган мувофиқлаштирувчи бошқарув органи шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади. (ЎзР ВМ 26.09.2005 й. 215-сон Қарори таҳриридаги хат боши)



Қарорга 4-иловадаги Низом 8 банди учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли орган функцияларини амалга ошириш; (ЎзР ВМ 26.09.2005 й. 215-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




ЎзР ВМ 26.09.2005 й. 215-сон Қароридан олдинги таҳрири


Қарорга 4-иловадаги Низом 9 банди учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш миллий ахборот макони мониторинги соҳасидаги фаолият масалалари юзасидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади; (ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-илова II бўлимидаги 14-банднинг олдинги таҳрири


14. "ЎзПАК" маълумотларни узатиш тармоғи корхонаси



Қарорга 4-илова 2-банди ўн биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


радиочастоталардан фойдаланишга рухсатномалар бериш, электромагнит мослашувни ва радиочастота спектри мониторингини таъминлаш юзасидан радиочастота органи функцияларини бажариш бўйича - Электромагнит мослашув маркази;



Қарорга 4-илова 2-банди ўн тўртинчи хат бошининг олдинги таҳрири


давлат ва жамоат органларининг, фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун маълумотлар узатиш, техник воситаларни жорий этиш, республика ягона ахборот маконининг коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахборот маконига кириши имкониятларини кенгайтириш бўйича - "ЎзПАК" маълумотларни узатиш тармоғи корхонаси;