язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар/ ЎзР ОМ 12.05.2001 й. 222-II-сон Қарори билан тасдиқланган Рўйхатнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ОМ 12.05.2001 й. 222-II-сон

Қарори билан тасдиқланган Рўйхатнинг

олдинги таҳрири




ЎзР 03.10.2018 й. ЎРҚ-494-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Қарорга 1-илова Рўйхат йигирманчи-олтмишинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.


Қаранг: ВМ 2003 йил 21 августдаги 360-сон Қарори билан тасдиқланган “Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.


Қаранг: ВМ 2006 йил 14 июлдаги 138-сон Қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш.


Қаранг: ВМ 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон Қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Телекоммуникациялар тармоқларини қуриш.


Қаранг: ВМ 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон Қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш.


Қаранг: ВМ 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон Қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш.


Қаранг: ВМ 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон Қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш.


Қаранг: ВМ 2003 йил 9 июлдаги 310-сон Қарори билан тасдиқланган “Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш.


Қаранг: ВМ 2004 йил 9 мартдаги 112-сон Қарори билан тасдиқланган “Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно.


Қаранг: ВМ 2003 йил 28 июндаги Қарори билан тасдиқланган “Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом ҳамда “Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.


Қаранг: ВМ 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон Қарори билан тасдиқланган “Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Банк фаолияти.


Қаранг: АВ томонидан 2009 йил 8 октябрда 2014-сон билан рўйхатга олинган МБ Қарори билан тасдиқланган “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 46-банди


Банклар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 1998 йил 3 августда 463-сон билан рўйхатга олинган МБ томонидан тасдиқланган “Тижорат банкларига чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун лицеязиялар бериш Қоидалари" (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.


Қаранг: ВМ 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон Қарори билан тасдиқланган “Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият.


Қаранг: ВМ 2003 йил 9 июлдаги 308-сон Қарори билан тасдиқланган “Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Баҳолаш фаолияти.


Қаранг: ВМ 2003 йил 8 майдаги 210-сон Қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.


Қаранг: ВМ 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон Қарори билан тасдиқланган “Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Аудиторлик фаолияти.


Қаранг: ВМ 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон Қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисида”ги Низом


Ломбардлар фаолияти.


Қаранг: ВМ 2003 йил 17 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида”ги 402-сон Қарори; АВ томонидан 2003 йил 10 декабрда 1291-сон билан рўйхатга олинган, МБ бошқаруви томонидан тасдиқланган “Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Лотереялар ташкил этиш.


Қаранг: ВМ 2003 йил 16 июлдаги 314-сон Қарори билан тасдиқланган “Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Адвокатлик фаолияти.


Қаранг: ВМ 2009 йил 9 мартдаги 60-сон Қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Божхона омборини таъсис этиш.


Қаранг: ВМ 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон Қарори билан тасдиқланган “Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.


Қаранг: ВМ 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон Қарори билан тасдиқланган “Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Божхона режимида омборхона таъсис этиш - "эркин омборхона".


Қаранг: ВМ 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон Қарори билан тасдиқланган “Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Геодезия ва картография фаолияти.


Қаранг: ВМ 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон Қарори билан тасдиқланган “Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Ноширлик фаолияти.


Қаранг: ВМ 2004 йил 11 июндаги 275-сон Қарори билан тасдиқланган “Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ВМ 2004 йил 1 мартдаги 100-сон Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Диний таълим муассасаларининг фаолияти.


Қаранг: ВМ 2004 йил 1 мартдаги 99-сон Қарори билан тасдиқланган “Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш.


Қаранг: ВМ 2012 йил 15 мартдаги 72-сон Қарори билан тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, реализация қилиш, прокатга бериш.


Қаранг: ВМ 2012 йил 15 мартдаги 72-сон Қарори билан тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Фонограммаларни тайёрлаш.


Қаранг: ВМ 2012 йил 15 мартдаги 72-сон Қарори билан тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш. (ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ВМнинг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган “Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом


ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунига мувофиқ эллик биринчи хатбоши чиқариб ташланган


Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш.


ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунига мувофиқ эллик иккинчи-эллик тў??изинчи хатбошилар эллик биринчи-эллик саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


Биржа фаолияти.


Қаранг: ВМ 2003 йил 4 февралдаги 66-сон Қарори билан тасдиқланган "Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги Низом; АВ томонидан 2016 йил 18 майда 2788-сон билан рўйхатга олинган МБ Қарори билан тасдиқланган "Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги Низом

Туризм фаолияти.


Қаранг: ВМ 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон Қарори билан тасдиқланган “Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом


Улгуржи савдо.


Қаранг: ВМ 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.


Қаранг: ВМ 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон Қарори билан тасдиқланган “Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Микрокредит ташкилотлари фаолияти.


Қаранг: АВ томонидан 2010 йил 13 апрелда 2093-сон билан рўйхатга олинган МБ Қарори билан тасдиқланган “Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом


Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.


Қаранг: ВМ 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон Қарори билан тасдиқланган "Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги Низом


Риэлторлик фаолияти.


Қаранг: ВМ 2012 йил 10 майдаги 129-сон Қарори билан тасдиқланган “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом


Кредит бюролари фаолияти.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият. (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Қарорга 1-илова Рўйхат қирқ бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти.




ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Қарорга 1-илова Рўйхат ўттиз биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.



Қарорга 1-илова Рўйхат эллигинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Қарорга 1-илованинг олдинги таҳрири



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2001 йил 12 майдаги

222-II-сон Қарорига

1-ИЛОВА



Мазкур Рўйхатга Тузатиш киритилган



Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб

қилинадиган фаолият турларининг

РЎЙХАТИ


Мазкур Рўйхатга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни,

ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни,

ЎзР 17.07.2007 й. ЎРҚ-102-сон Қонуни,

ЎзР 14.09.2007 й. ЎРҚ-109-сон Қонуни,

ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни,

ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонуни,

ЎзР 22.09.2010 й. ЎРҚ-261-сон Қонуни,

ЎзР 22.12.2010 й. ЎРҚ-270-сон Қонуни,

ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни,

ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни,

ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни



Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шуниндек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.


Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.


Жанговар заҳарловчи моддалардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.


Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.


Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.


Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ён-ғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.


Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлинадиган соҳалардаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналар, радиациядан ҳимояланиш воситаларини ясаш ва тайёрлаш.


Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш ҳамда зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш.


Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш. (ЎзР 17.07.2007 й. ЎРҚ-102-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)


Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.


Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш.


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш.


Ветеринария фаолияти.


Тиббий фаолият.


Фармацевтика фаолияти.


Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.


Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.


Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш.


Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш.


Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.


Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.


Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темирйўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.


Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.


Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.


Авиация ишларини бажариш.


Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.


Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш.


Телекоммуникацияларнинг маҳаллий тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Телекоммуникацияларнинг шаҳарлараро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Кўчма радиотелефон алоқаси тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Шахсий радиочақирув тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (узатиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.


Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.


Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно.


Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.


Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш.


Банк фаолияти.


Банклар томонидан, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.


Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш. (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият. (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Баҳолаш фаолияти.


Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.


Аудиторлик фаолияти.


Ломбардлар фаолияти. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунига мувофиқ қирқ тў??изинчи хатбоши чиқариб ташланган


Кредит уюшмалари фаолияти.


ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунига мувофиқ эллигинчи-етмиш бешинчи хатбошилари қирқ тў??изинчи-етмиш тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


Лотереялар ташкил этиш. (ЎзР 14.09.2007 й. ЎРҚ-109-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)


Адвокатлик фаолияти.


ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунига мувофиқ эллик иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


Нотариат фаолияти.


ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунига мувофиқ эллик учинчи-етмиш учинчи хатбошилари тегишинча эллик иккинчи-етмиш иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


Божхона омбори таъсис этиш.


Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.


Божхона режимида омборхона таъсис этиш - “эркин омборхона”.


Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш.


Геодезия ва картография фаолияти.


Таркибида қимматбаҳо ва рангли металлар, қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш.


Энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш.


Ноширлик фаолияти.


Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти.


Диний таълим муассасаларининг фаолияти.


Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Фонограммаларни тайёрлаш. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.


Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш.


Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар учун моддий жисмларни ишлаб чиқариш. (ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Биржа фаолияти.


Туризм фаолияти.


Улгуржи савдо. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)


Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш. (ЎзР 17.07.2007 й. ЎРҚ-102-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)


Микрокредит ташкилотлари фаолияти. (ЎзР 17.07.2007 й. ЎРҚ-102-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)


Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш. (ЎзР 22.09.2010 й. ЎРҚ-261-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


Риэлторлик фаолияти. (ЎзР 22.12.2010 й. ЎРҚ-270-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


Кредит бюролари фаолияти. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Қирқ саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Гаровхоналар фаолияти.




ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Олтмиш иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш.



Олтмиш учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва реализация қилиш.



Олтмиш тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Киновидео маҳсулотлар прокати.



Олтмиш еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни яратиш, ишлаб чиқариш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва реализация қилиш.




ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Қирқ тўртинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


Қимматбаҳо қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш (қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги инвестиция институтларининг фаолияти).




ЎзР 17.07.2007 й. ЎРҚ-102-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Тў??изинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Шифрловчи техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланиш.



ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



Ўн иккинчи хат бошисининг олдинги таҳрири


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш (бериш, тақсимлаш), ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш (тайёрлаш), йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш.