язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Қурилиш. Архитектура. Ёнғин хавфсизлиги/ ЎзР ВМ 24.09.2003 й. 410-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 24.09.2003 й. 410-сон Қарорининг

олдинги таҳрири

ЎзР ВМ 14.06.2019 й. 498-сон Қароридан олдинги таҳрири

Қарорга 3-иловадаги Низом 2-бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда матнда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.

(ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 3-иловадаги Низом 9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Ҳужжатлар "Давархитектқурилиш" қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 3-иловадаги Низом 15-банднинг олдинги таҳрири

15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. "Давархитектқурилиш" қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Лицензиялар "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 3-иловадаги Низом 17-банднинг олдинги таҳрири

17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида "Давархитектқурилиш" қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, "Давархитектқурилиш" қўмитаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд)

Қарорга 3-иловадаги Низом 18-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек "Давархитектқурилиш" қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 3-иловадаги Низом 21-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 4-иловадаги Низом 2-бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Талабгорларнинг материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.

Қарорга 4-иловадаги Низом 7-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири

"Давархитектқурилиш" қўмитаси лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

Қарорга 4-иловадаги Низом 15-бандининг олдинги таҳрири

15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва "Давархитектқурилиш" қўмитасининг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. "Давархитектқурилиш" қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Қарорга 4-иловадаги Низом 21-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 4-иловадаги Низом 22-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Лицензияни қайта расмийлаштиришда "Давархитектқурилиш" қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 5-иловадаги Низом 2-бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Талабгорларнинг материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.

Қарорга 5-иловадаги Низом 15-бандининг олдинги таҳрири

15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва "Давархитектқурилиш" қўмитасининг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. "Давархитектқурилиш" қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Қарорга 5-иловадаги Низом 21-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 5-иловадаги Низом 22-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Лицензияни қайта расмийлаштиришда "Давархитектқурилиш" қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 6-иловадаги Низом 2-бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Талабгорларнинг материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда эксперт хулосалари тайёрлайди ва уларни "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади. (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 6-иловадаги Низом 15-бандининг олдинги таҳрири

15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. "Давархитектқурилиш" қўмитаси раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Қарорга 6-иловадаги Низом 21-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қароридан олдинги таҳрири

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Ишчи гуруҳ уч кун муддатда лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказиш учун "Саноатгеоконтехназорат" инспекциясига, "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига, Давлат экология қўмитасига юборади. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Давлат экология қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" инспекцияси, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда эксперт хулосалари тайёрлайди ва уларни "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Ишчи гуруҳ "Саноатгеоконтехназорат" инспекцияси, "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг хулосаси олинган кундан бошлаб етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда йиғма эксперт хулосаси тайёрлайди ҳамда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Комиссия ишчи гуруҳнинг Давлат экология қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" инспекцияси ва "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда таклифи олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарорга 6-иловадаги Низомга илова "2-босқич" блокининг "Тадбирлар" устуни 2-бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқади ва техник хавфсизлик жиҳатидан экспертизадан ўтказиш учун "Саноатконтехназорат" инспекциясига, энергетика хавфсизлиги жиҳатидан  "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш жиҳатидан экспертизадан ўтказиш учун Давлат экология қўмитасига юборади. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги банд)

Қарорга 6-иловадаги Низомга илова "3-босқич" блокининг "Субъектлар" устуни олдинги таҳрири

Давлат экология қўмитаси, "Саноатконтехназорат" ва "Ўздавэнергоназорат" инспекциялари (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги устун)

Қарорга 6-иловадаги Низомга илова "4-босқич" блокининг "Тадбирлар" устуни 1-бандининг олдинги таҳрири

1. Давлат экология қўмитаси, "Саноатконтехназорат" ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияларининг хулосасини кўриб чиқади ва улар юзасидан Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) мажлисида кўриб чиқиш учун йиғма эксперт хулосаси тайёрлайди. (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири

Қарорга 2-иловадаги Низом 21-бандининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)

Қарорга 3-иловадаги Низом 21-бандининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)

Қарорга 4-иловадаги Низом 21-бандининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)

Қарорга 5-иловадаги Низом 21-бандининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)

Қарорга 6-иловадаги Низом 21-бандининг олдинги таҳрири

21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Давархитектқурилиш" қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)

ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қароридан олдинги таҳрири

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Ишчи гуруҳ уч кун муддатда лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказиш учун "Саноатгеоконтехназорат" инспекциясига, "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" инспекцияси, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда эксперт хулосалари тайёрлайди ва уларни "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 6-иловадаги Низом 12-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Комиссия ишчи гуруҳнинг Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" инспекцияси ва "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда таклифи олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 6-иловадаги Низомга илова 4-босқич "Тадбирлар" устуни 1-бандининг олдинги таҳрири

1. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатконтехназорат" ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияларининг хулосасини кўриб чиқади ва улар юзасидан Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) мажлисида кўриб чиқиш учун йиғма эксперт хулосаси тайёрлайди. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги банд)

ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири

Қарорга 2-иловадаги Низом 5-бандининг олдинги таҳрири

5. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд)

Қарорга 2-иловадаги Низом V бўлим номининг олдинги таҳрири

V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ

Қарорга 2-иловадаги Низом 24-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этиши керак.

Қарорга 2-иловадаги Низом 31-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

Қарорга 2-иловадаги Низом 34-бандининг олдинги таҳрири

34. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири

Қарорга 2-иловадаги Низом 7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

Қарорга 2-иловадаги Низом 32-бандининг олдинги таҳрири

32. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар "Давархитектқурилиш" қўмитасидан, ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қарорга 3-иловадаги Низом 7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

Қарорга 3-иловадаги Низом 32-бандининг олдинги таҳрири

32. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар "Давархитектқурилиш" қўмитасидан, ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов "Давархитектқурилиш" қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қарорга 4-иловадаги Низом 2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 4-иловадаги Низом 7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

Қарорга 4-иловадаги Низом 32-бандининг олдинги таҳрири

32. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва улар "Давархитектқурилиш" қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов "Давархитектқурилиш" қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қарорга 5-иловадаги Низом 2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 5-иловадаги Низом 7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

Қарорга 5-иловадаги Низом 32-бандининг олдинги таҳрири

32. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва улар "Давархитектқурилиш" қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов "Давархитектқурилиш" қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қарорга 6-иловадаги Низом 2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қарорга 6-иловадаги Низом 7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

Қарорга 6-иловадаги Низом 32-бандининг олдинги таҳрири

32. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва улар "Давархитектқурилиш" қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги

ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қароридан олдинги таҳрири

Қарорга 1-иловадаги Низом 2 бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Талабгорлар материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.

Қарорга 1-иловадаги Низом 9 банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.

Қарорга 1-иловадаги Низом 15 банди биринчи хатбоши иккинчи гапининг олдинги таҳрири

Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.

Қарорга 1-иловадаги Низом 26 банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш.

Қарорга 1-иловадаги Низом 29 бандининг олдинги таҳрири

29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

Қарорга 1-иловадаги Низом 30 бандининг олдинги таҳрири

30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

Қарорга 1-иловадаги Низом 2-иловаси "Субъектлар" устуни иккинчи позициясининг олдинги таҳрири

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг ишчи гуруҳи

Қарорга 1-иловадаги Низом 2-иловаси "Тадбирлар" устуни иккинчи позициясининг олдинги таҳрири

1. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ишчи гуруҳининг раҳбари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади)

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясида (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги банд)

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда эксперт хулосаси тайёрлайди.

Қарорга 2-иловадаги Низом 2 бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Талабгорлар материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.

Қарорга 2-иловадаги Низом 9 банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.

Қарорга 2-иловадаги Низом 15 банди биринчи хатбоши иккинчи гапининг олдинги таҳрири

Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.

Қарорга 2-иловадаги Низом 26 банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш.

Қарорга 2-иловадаги Низом 29 бандининг олдинги таҳрири

29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

Қарорга 2-иловадаги Низом 30 бандининг олдинги таҳрири

30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

Қарорга 2-иловадаги Низом иловаси "Субъектлар" устуни иккинчи позициясининг олдинги таҳрири

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг ишчи гуруҳи

Қарорга 2-иловадаги Низом иловаси "Тадбирлар" устуни иккинчи позициясининг олдинги таҳрири

1. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ишчи гуруҳининг раҳбари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси мажлисида (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги банд)

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда эксперт хулосаси тайёрлайди.

Қарорга 3-иловадаги Низом 2 бандининг олдинги таҳрири

2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. (ЎзР ВМ 14.04.2004 й. 181-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Талабгорлар материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.

Қарорга 3-иловадаги Низом 9 банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири

Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.

Қарорга 3-иловадаги Низом 15 банди биринчи хатбоши иккинчи гапининг олдинги таҳрири

Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.

Қарорга 3-иловадаги Низом 26 банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

Қарорга 3-иловадаги Низом 29 бандининг олдинги таҳрири

29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

Қарорга 3-иловадаги Низом 29 бандининг олдинги таҳрири

30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

Қарорга 3-иловадаги Низом иловаси "Субъектлар" устуни иккинчи позициясининг олдинги таҳрири

"Давархитект-қурилиш" қўмитасининг ишчи гуруҳи

Қарорга 3-иловадаги Низом иловаси "Тадбирлар" устуни иккинчи позициясининг олдинги таҳрири

1. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ишчи гуруҳининг раҳбари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).