язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Интеллектуал мулк/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2012 й. 72-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2012 й.

N 72


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА" 2011 ЙИЛ 26 ДЕКАБРДАГИ

ЎРҚ-312-СОН ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

киновидео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича ҳамда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг "Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонуни кучга киргунга қадар хўжалик юритувчи субъектларга берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади;

киновидео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича ва грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича ва аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларни оладилар;

ҳозирги вақтда ЭҲМ учун дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш бўйича лицензиясиз фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар ушбу фаолият турларини тегишли лицензия олгунга қадар, бироқ 2012 йил 1 майдан кечиктирмасдан давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек "Ўзбеккино" Миллий агентлиги билан биргаликда киновидео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича ва грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензияларни 2012 йил 1 майгача хатловдан ўтказсин;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун дастурларга мутлақ (номутлақ) мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ҳуқуқ эгаларининг маълумотлар базасини яратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 15 мартдаги

72-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

2.

Фонограммалар импорти

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

";

б) 8-банддаги "кино-, видеомаҳсулотлар" сўзлари "аудиовизуал асарлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда):


а) 2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва фотоматериаллар";


б) 23-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"аудиовизуал асарлар ва фонограммалар".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда):


а) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" бўлимининг йигирма олтинчи - йигирма саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар билан баён қилинсин:

"Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш.

Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш.

Фонограммаларни тайёрлаш.

Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар учун моддий жисмларни ишлаб чиқариш.";


йигирма тўққизинчи - ўттиз биринчи хатбошилар тегишли равишда ўттизинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" бўлимининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 189-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):


а) ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аудиовизуал асарларни сотиш";


б) қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши қўшилсин:

"аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг контрафакт нусхаларини";


в) ўн еттинчи - йигирма иккинчи хатбошилар мос равишда ўн саккизинчи - йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига илованинг учинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 68-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аудиовизуал асарлар, фонограммалар, ЭҲМ учун дастурлар ва уларнинг моддий жисмлари, компьютер ва маиший техника (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно)".

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланганликнинг баъзи турлари учун муаллифлик ҳақининг минимал ставкалари тўғрисида" 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 2-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошисида "овозли ёзувда" ва "овозли ёзувлар" сўзлари тегишли равишда "фонограммада" ва "фонограммалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:

илованинг ва бўлимларнинг номида "овозли ёзувда" ва "овозли ёзувлар" сўзлари тегишли равишда "фонограмма" ва "фонограммалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


матнда "овозли ёзув", "овозли (механик) ёзув" ва "овоз ёзувлар", "овозли ёзувларнинг" сўзлари тегишли равишда "фонограмма", "фонограммалар" ва "фонограммаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 1-иловада "Фаолият турининг номи" устунининг 3-бандидаги "кино- ва видеомаҳсулотларини" сўзлари "аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 15 мартдаги

72-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кино-, видеомаҳсулотни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 22 мартдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 28-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда) илованинг 23-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илова 31-бандининг "б" кичик банди ва 47-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илова 52-бандининг "б" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари (хизматлар)нинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2009 йил 9 июлдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 55-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ-1211-сон қарори)" 2009 йил 10 ноябрдаги 293-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 72-модда) 1-илованинг 3-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Айрим фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига 1-илова 16-бандининг "б" кичик банди ва 28-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 12-сон, 130-модда