язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2009 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 29.12.2008 й. ПҚ-1024-сон қарорига 31-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 29 декабрдаги

ПҚ-1024-сон қарорига

31-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига 2009 йил 1 январдан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол ўстириш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга пенсиялар тайинлашда меҳнат стажи улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг камида тўрт ярим баравари миқдорида тўланган тақдирда ҳисоблаб чиқилади".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджети ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорида:

3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси молия вазирига, зарур ҳолларда, Ғазначиликнинг марказий аппарати ва унинг бўлинмалари тузилмасига Ғазначилик ходимларининг чекланган умумий сони ва молия органлари бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин";

6-бандда:

иккинчи хатбошига "ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"ташкилотлар номидан ва уларнинг топшириғига кўра Ғазначилик томонидан тўловларни амалга оширишда хизмат кўрсатувчи банкларга воситачилик ҳақларини ҳисоб-китобнинг аккредитив шаклидан фойдаланган ҳолда тўлаш уларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошидаги "2010 йил 31 декабргача" сўзлари "2012 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий инвестициялар иштирокида "Женерал Моторс Ўзбекистон" корхонасини барпо этиш тўғрисида" 2008 йил 21 февралдаги ПҚ-800-сон қарори 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, "Женерал Моторс Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамияти расмий дилерларининг автомобилларни таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш, жумладан ушбу хизматларни кўрсатиш вақтида ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларнинг нархлари, шунингдек эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларни уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиш қўшилган қиймат солиғисиз амалга оширилади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом III бўлимининг 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки реабилитация қарзидан фойдаланиш ва ҳамкорлик дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 4 майдаги 160-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қуйидагилар:

160 млн. АҚШ доллари миқдорида 20 йил муддатга, жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан бериладиган реабилитация қарзи Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши;

асосий қарз, фоизлар ва комиссияларни тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби 26-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"белгиланган муддатлари ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушишини 30 банк кунидан кўпроқ (2009 йилда - 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар, республика бюджети фойдасига тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 100 фоиз эквивалентида жарима тўлайдилар;".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомга:

қуйидаги мазмундаги 5-1 ва 5-2-бандлар қўшилсин:

"5-1. Қуйидаги ҳолларда тендер (танлов) ўтказмасдан товар етказиб берувчилар (бажарувчилар, пудратчилар) билан контрактлар тузилиши мумкин:

1) товарлар етказиб бериш, табиий монополиялар субъектлари фаолияти соҳасига тегишли бўлганда;

2) товарлар биржа орқали харид қилинганда;

3) шартнома тузиш вақтида энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаган суммада товарлар сотиб олинганда;

4) тарих ва маданият ёдгорликлари сифатида давлат муҳофазасига олинган ҳамда давлат музей, кутубхона, архив фондларини, кинофотофондини ва бошқа шунга ўхшаш фондларни тўлдириш учун мўлжалланган тарихий, бадиий ёки бошқа маданият аҳамиятига молик маданий бойликлар (картиналар, скульптуралар, адабий асарлар ва бошқалар), шу жумладан, музей предметлари ва музей коллекциялари, шунингдек нодир ва қимматли нашрлар ва қўлёзмалар, архив ҳужжатлари, жумладан уларнинг нусхаларини етказиб беришни амалга оширганда;

5) товарларни сотишга алоҳида ҳуқуқи бўлган фақат битта етказиб берувчидан товарлар харид қилиш мумкин бўлганда;

6) тузилган контрактнинг шартлари дастлабки контракт умумий суммасининг 20 фоизидан ошмайдиган суммага тенг қўшимча ишларни бажариш мақсадида ўзгарганда;

7) бажариш ёки хизмат кўрсатишни амалга ошириш фақат давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ёки уларга бўйсунувчи давлат муассасалари ва корхоналари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ мумкин бўлган ишлар ёки хизматларга эҳтиёж туғилганда;

8) енгиб бўлмас кучлар (табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар, авариялар ва ҳоказолар) оқибатларини бартараф этиш (олдини олиш) учун зарур бўлган муайян товарларга тезкор эҳтиёж туғилганда, бунинг натижасида вақтнинг йўқотилиши талаб қилинадиган бошқа буюртмани жойлаштириш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаганда (тегишли молия органлари келишуви бўйича);

9) етказиб берувчиларнинг ёки контрактда уларнинг манфаатдорлиги йўқлиги сабабли буюртмачи томонидан тендер (танлов) бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш натижасида, агар буюртмачи узоқ туманларда жойлашган бўлса, буюртмачининг фаолият кўрсатиш ҳудудида ва яқин жойлашган туманларда фақат битта етказиб берувчи мавжуд бўлса, шунингдек бошқа жойлардан нарх котировкаларини олиш ҳеч қандай фойда олиш ёки иқтисод қилиш аниқланганда ва транспорт харажатлари учун нархлар ошиб кетишига олиб келганда. Бунда ягона етказиб берувчига буюртмаларни жойлаштириш тегишли молия органлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.


5-2. Енгиб бўлмас кучлар оқибатларини бартараф этиш (олдини олиш) учун товарларга шошилинч эҳтиёж вужудга келган тақдирда ёки контрактда уларнинг манфаатдорлиги йўқлиги сабабли тендер (танлов)ни бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш натижасида буюртмачи тендер (танлов) ўтказмасдан ягона етказиб берувчига буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш учун тегишли молия органларига ёзма мурожаат юборади.

Ягона етказиб берувчига буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорнинг келишиш муддати тегишли молия органига келишиш тўғрисида мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаслиги керак.

Буюртмачи томонидан тендер (танлов) бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш натижасида ягона етказиб берувчига буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда уни келишиш учун тегишли молия органига мурожаатдан ташқари, шунингдек тендер (танлов) ўтказиш ва уни бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим қилинади.

Бунда контракт ягона етказиб берувчи билан фақат тендер (танлов) ҳужжатларида назарда тутилган шартларда тузилиши мумкин, тузилган контракт баҳоси тендер (танлов) ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган контрактнинг дастлабки баҳосидан ошмаслиги керак";

13-банднинг иккинчи хатбошида "қабул қилади" сўзларидан кейин "сотиб олинадиган товарларнинг энг юқори баҳосини белгилайди" сўзлари қўшилсин;

20-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"сотиб олинадиган товарнинг энг юқори нархи";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

55-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда, агар тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари иштирок этса, бу корхоналарга товарлар ва хизматлар давлат хариди (Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари), шунингдек давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига харид қилиш доирасида амалга ошириладиган тендер савдоларида иштирок этганда 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги ибора қўшилсин:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси тизимига кирадиган корхоналар ўртасида мол-мулкни бепул беришда даромад солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича марказлашган тартибдаги ҳисоб-китобларда қабул қилувчи ва берувчи томонлар фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди".

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги Низомда:

7-банд йигирма учинчи хатбошидан "бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини" сўзлари чиқариб ташлансин;

8-банд ўн тўртинчи хатбошидан "бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 38-сон қарори 5-бандидаги "2009 йил" сўзлари "2012 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низомда:

2-банд учинчи хатбошидаги "ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида" сўзлари "бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган" сўзлари "бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банддаги "ҳар ойда, жисмоний шахсларнинг даромад солиқларини тўлаш учун белгиланган муддатларда" сўзлари "ҳисобот йилининг 1 октябрига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бадаллар тўланмаган олдинги даврлар учун бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган суммада, тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда суғурта бадалларини тўлашга йўл қўйилади".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 35-модда) 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизими таркибига кирадиган, дон, давлат ресурсидаги донни дастлабки қайта ишловдан кейинги қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндиларни саноат йўли билан қайта ишлаш учун сотишни амалга оширувчи корхоналар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиладиган маҳсулот айланмаси миқдори устама нарх суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда бошқа ташкилотларга, шу жумладан, спирт ишлаб чиқариш учун, дон сотиш айланмаси умумий белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортилади".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 июлдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилган институционал кредитига хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 11-бандидаги "ҳақиқий тўлов санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" сўзлари "ҳақиқий тўлов санасидаги банклараро савдо сессияларида белгиланган" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 515-модда.