язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2003 й. 446-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2003 й.

N 446



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ

ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ,

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА УЛАРНИНГ

АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қонун ҳужжатларини истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари қабул қилинган Фармонларига ва Ҳукуматнинг қарорларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бир марталик хусусиятга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан берилган божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар қўлланилиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 октябрдаги

446-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-банди иккинчи хат бошида "божхона қоидаларини бузганлик учун мусодара қилинган предметларни сотишдан олинган сумманинг 20 фоизи" сўзлари "божхона органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда):

а) 1-бандда:

биринчи ва иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилансинки, жисмоний шахслар томонидан сотилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) учун олинган тушум суммаси даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида кирим қилинмасдан савдо қилиш ва пулли хизматлар кўрсатилганлиги учун солиқ органлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, бу ҳол қайтарилганда эса - 50 баравари миқдорида молиявий жазо солинади";

бешинчи хат боши чиқариб ташлансин;

б) 8-банднинг учинчи ва тўртинчи хат бошлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 2-модда) 5-банди тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 10 фоизи миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларда сифатсиз озиқ-овқат товарлари сотилишини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 32-модда) 1-бандидан "ва майда улгуржи" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда) 2-бандида:

биринчи хат бошидаги "1999 йил 1 апрелдан бошлаб" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хат боши чиқариб ташлансин;

учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан товарларни улгуржи сотиш тегишли рухсат берувчи гувоҳномаларга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек махсус истеъмолчиларга, давлат таъминоти муассасаларига, давлат таъминоти муассасаларини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган савдо фирмаларига ва улардан ўз ишлаб чиқариш фаолияти учун фойдаланувчи корхоналарга нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича (майда туркумлар билан) амалга оширилади";

тўртинчи-еттинчи хат бошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хат бошидан "нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилган ҳолда майда улгуржи" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хат бошида "қиймати" сўзларидан кейин "(миқдори)" сўзлари қўшилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган бошқа корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида" 1999 йил 17 ноябрдаги 502-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси, 1999 й., 11-сон, 67-модда) илованинг 3.1-кичик банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"Мазкур кичик бандда назарда тутилган имтиёзлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган истеъмол товарларига жорий этилмайди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар сақланиб қолган товарлар бундан мустасно".


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси корхоналарининг барқарор фаолиятини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 22-модда) 6-банди тўртинчи хат боши қуйидаги тартибда баён қилинсин:

"Давлат даромадига ўтказилган тери, мўйна ва қорақўл хом ашё уларни қайта ишлашга ихтисослашган ташкилотларга тўлов эвазига берилади".


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чорсу" савдо маркази" савдо комплекси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 3 ноябрдаги 438-сон қарорининг 1-банди иккинчи хат бошидан "майда улгуржи ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 1-бандининг иккинчи хат бошидан ва 3-бандидан "улгуржи" сўзи чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) 5-банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"Мазкур имтиёз рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган истеъмол товарларига жорий этилмайди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар сақланиб қолган товарлар бундан мустасно".


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикага истеъмол товарлари ноқонуний олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 19 июлдаги 257-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 42-модда) 2-банди учинчи хат бошида "кўрсатиб ўтилган товарларни белгиланган тартибда мусодара қилишга" сўзлари "кўрсатиб ўтилган товарларни қонун ҳужжатларидан белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш учун олиб қўйишга" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган "Улгуржи ва чакана савдо фалиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 19-банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:

"Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди. Савдо ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари товарларни нақд пулсиз бериш бўйича операцияларни амалга оширишда мазкур талабларга амал қилсинлар.

Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 октябрдаги

446 - сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1992 йил 8 июлдаги 314-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 25 февралдаги 96-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини сотишни тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 29 июлдаги 373-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларни чакана савдо шохобчаларидан, мулкчилик шаклларидан қатьи назар, корхона ва ташкилотларга майда улгуржи сотиш Тартибини ҳамда Товарларни улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотиш Тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 28 апрелдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 21-модда; 2000 й., 10-сон, 69-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг чакана бозорлари ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 2 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 45-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорининг 1-банди ва 3-бандининг иккинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 31-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарорига 1-илованинг 29, 30 ва 31-бандлари ҳамда 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг 5, 6 ва 11-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда, 12-сон 75-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Республикага истеъмол товарлари олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 19 июлдаги 257-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2002 йил 20 сентябрдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 52-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарорига 4-илованинг 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда).



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 10, 97-модда.