язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2001 й. 421-сон "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида'ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2001 й.

N 421



ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА

ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН

ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида" ва "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божи миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божининг мазкур қарорга иловага мувофиқ миқдорлари 2001 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига илованинг 5-бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 октябрдаги

421-сон қарорига

ИЛОВА



Телекоммуникациялар соҳасида фаолият

кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар

берганлик учун давлат божи

МИҚДОРЛАРИ

Фаолият турлари

Бож миқдорлари

(энг кам ойлик иш

ҳақининг баравари)


Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш


85

Лойиҳалаш


15

Қуриш


15

Фойдаланиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


30

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш


1

Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


30

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш


1

Хизматлар кўрсатиш


30

Шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш


430

Лойиҳалаш


30

Қуриш


60

Фойдаланиш


150

Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


200

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш


5

Халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш


1900

Лойиҳалаш


200

Қуриш


400

Фойдаланиш


500

Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


800

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш


10

Кўчма радиотелефон алоқа тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш:



уяли


140000

транкли, радиотелефон алоқа


135

Лойиҳалаш (уяли алоқа)


200

Лойиҳалаш (транкли, радиотелефон алоқа)


10

Қуриш (уяли алоқа)


400

Қуриш (транкли, радиотелефон алоқа)


20

Фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш (уяли алоқа)


140000

Фойдаланиш (транкли, радиотелефон алоқа)


30

Хизматлар кўрсатиш (транкли, радиотелефон алоқа)


80

Маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш (лицензия амал қилишининг барча даврига)


200

Лойиҳалаш


10

Қуриш


20

Фойдаланиш


30

Хизматлар кўрсатиш:



операторлар ва провайдерлар томонидан


150

умумий фойдаланиш пунктлари томонидан (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


10

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари умумий фойдаланиш пунктлари томонидан


1

Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш


340

Лойиҳалаш


20

Қуриш


20

Фойдаланиш


150

Хизматлар кўрсатиш


150

Изоҳ:

Давлат божининг миқдори бир йилга, давлат божи тўланадиган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдорига карраланган (маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишдан ташқари) ҳолда ҳисоблаб белгиланган. Давлат божи лицензия бериладиган муддатга карраланган миқдорларда тўланади.

Давлат божи лицензиянинг амал қилиш даврида ҳар йили тенг улушларда тўланиши мумкин. Бунда навбатдаги ҳар йиллик тўлов лицензиядан фойдаланиладиган навбатдаги йилнинг бошланишига қадар камида 30 кундан кечиктирмай тўланади, навбатдаги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган ҳолда лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади.

Кўчма радиотелефон (уяли) алоқа соҳасида республиканинг чекланган ҳудудида фаолият кўрсатиш учун лицензия олиш вақтида давлат божининг миқдори қамраб олинган ҳудуддаги аҳоли сонига пропорционал равишда ҳар мингта аҳоли бошига энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 5,85 баравари ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.

Қишлоқ жойлардаги алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси кичик тадбиркорлик субъектларига:

қишлоқ жойлардаги ҳажми 2048 номердан ортиқ бўлган маҳаллий телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш фаолиятини амалга оширишга рухсат этилмайди;

қишлоқ жойларда шаҳарлараро ва маҳалий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия давлат божи ундирмасдан берилади;

қишлоқ жойларда халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар давлат божи ундирмасдан берилади.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 10, 57-модда.