язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2017 й. 677-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2017 й.

N 677



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорини бажариш юзасидан ва давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2017-2021 йилларда давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлар Дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 августдаги

677-сон қарорига

3-ИЛОВА



2017-2021 йилларда давлат солиқ хизмати органларининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

        

Т/р

Тадбирлар номи


Сарф-

харажат-

ларнинг

ҳисобланган

суммаси*

(млрд сўм)


Ажратиладиган

маблағларни ўзлаштириш

ҳажми ва муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун

масъуллар


Капитал қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш

1.

Давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг маъмурий биноларини реконструкция қилиш.**

(жами 11 та объект, йилига 2 та объектдан, шу жумладан 2017 йилда - Сирдарё вилояти ДСБ ва Қўшрабод тумани ДСИ)


40,1

2017 йилда - 7,4 млрд сўм,

2018 йилда - 8,0 млрд сўм,

2019 йилда - 8,0 млрд сўм,

2020 йилда - 8,2 млрд сўм,

2021 йилда - 8,5 млрд сўм


Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари (кейинги ўринларда ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари деб аталади)


ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Давлат солиқ қўмитаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш.**

(ходимлар учун хизмат турар жойи сифатида ётоқхона биноси, фуқароларни қабул қилиш биноси ва иситиш қозонхонаси)


4,0

2017 йил охиригача

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


3.

Давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг маъмурий биноларини капитал таъмирлаш.**

(Жами 68 та объект, ҳар йили 13 тадан объект ҳисобида)


49,7

2017 йилда - 9,2 млрд сўм,

2018 йилда - 9,5 млрд.сўм,

2019 йилда - 10,5 млрд сўм,

2020 йилда - 10,0 млрд сўм,

2021 йилда - 10,5 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


4.

Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари учун хизмат уй-жойлари қуриш.

(ДСБ учун 13 та уй;

ДСИ учун 182 та уй)


35,6

2017 йилда - 18,0 млрд сўм,

2018 йилда - 17,6 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш

5.

Формали кийим-бош тикиш.

(давлат солиқ хизмати органлари асосий ходимларининг 12131 штат бирликлари учун),

(50 фоиз Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ва 50 фоиз ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан)


15,7

2017 йилда - 5,0 млрд сўм,



2018 йилда - 2,8 млрд сўм,



2018 йилда - 7,9 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


Республика бюджети маблағлари


Молия вазирлиги, ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


6.

Ҳудудий солиқ органлари учун мебель сотиб олиш.

(йилига 3 та ДСБ ва 36 та ДСИ учун)


12,9

2017 йилда - 1,2 млрд сўм,

2018 йилда - 2,4 млрд сўм,

2019 йилда - 3,0 млрд сўм,

2020 йилда - 3,0 млрд сўм,

2021 йилда - 3,3 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, ССП,

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси


7.

Хизмат автомашиналарини харид қилиш.

(жами 69 та автомашина)


5,5

2017 йилда - 0,3 млрд сўм,

2018 йилда - 0,3 млрд сўм,

2019 йилда - 0,3 млрд сўм,

2020 йилда - 4,3 млрд сўм,

2021 йилда - 0,3 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, Молия вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК


8.

Муқобил энергия манбалари - қуёш батареяларини ва энергия тежайдиган замонавий қозонхоналар ўрнатиш.


13,2

2017 йилда - 1,1 млрд сўм,

2018 йилда - 0,2 млрд сўм,

2019 йилда - 0,3 млрд сўм,

2020 йилда - 11,6 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш

9.

Ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини такомиллаштириш.

(10 дастурий маҳсулот ва 34 автоматлаштирилган ахборот тизими)


5,1

2018 йилда - 1,2 млрд сўм,

2019 йилда - 1,3 млрд сўм,

2020 йилда - 1,3 млрд сўм,

2021 йилда - 1,3 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


10.

Солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасининг ускуналари ва серверларини янгилаш ва уларнинг ҳисоблаш қувватини ошириш.

(сервер ва бошқа ҳисоблаш ускуналари мажмуаси)


26,5

2019 йилда - 26,5 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


11.

Компьютерлар ва коммуникация ускуналарини янгилаш.

(2018 йилда 1176 та компьютер, 210 та сканер ва 1000 та принтер.

2020 йилда 1562 та компьютер.

2021 йилда 1562 та компьютер ва 220 коммуникация ускуналари тўплами)


37,5

2018 йилда - 10,5 млрд сўм,

2020 йилда - 10,0 млрд сўм,

2021 йилда - 17,0 млрд сўм


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


12.

Давлат солиқ қўмитаси ўқув муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий технология ва АКТни жорий қилиш.


30,0

ҳар йили 6,0 млрд. сўмдан


ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари


ДСҚ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Солиқ академияси, Тошкент, Бухоро ва Фарғона солиқ коллежлари



Жами:

275,8

2017 йилда - 52,2 млрд сўм,

2018 йилда - 66,4 млрд сўм,

2019 йилда - 55,9 млрд сўм,

2020 йилда - 54,4 млрд сўм,

2021 йилда - 46,9 млрд сўм


Давлат бюджети маблағлари - 7,9 млрд сўм,

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари - 267,9 млрд сўм


           

*) Харажатлар суммаси нархларнинг амалда шаклланишидан ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига маблағлар тушиши ҳажмидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.

**) Қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 августдаги

677-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) 5-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбошларидаги "10" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 2-бандида:


а) биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 8-позициясидаги "Ажратмалар миқдори" устунидаги "10" ва "10***" рақамлари тегишли равишда "25" ва "25***" рақамлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 августдаги

677-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси таркибидаги Махсус назорат бошқармаси тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 28 декабрдаги 595-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси таркибида валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бўлинмалар ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 26 апрелдаги 191-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида маълумотларни ишлаш бўйича ягона компьютер тизимини яратиш тўғрисида" 1993 йил 3 августдаги 388-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари, шунингдек, қарорга 2, 3 ва 4-иловалар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 23-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда) 2-илованинг 44-позицияси ва 3-илованинг 81-позицияси.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 25-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2007 йил 8 августдаги 168-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 44-модда) 1-илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда) 1-илованинг 7-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 21 майдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 24-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2012 йил 13 декабрдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 85-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 2 мартдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 13-модда) илованинг 5-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 29 ва 99-бандлари.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" 2016 йил 25 майдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 44-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 929-модда