ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2017 й. 965-сон "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2017 й.

N 965



ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ, ИШ

ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ВА МЕҲНАТ БОЗОРИДА

ТЕНГ ШАРТЛАРДА РАҚОБАТЛАША ОЛМАЙДИГАН

ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ

ЎРИНЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ СОНИНИ БЕЛГИЛАШ

ВА ЗАХИРАГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришда ташкилотларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотлар - иш берувчиларга ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш мажбурияти юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, аҳолини бандлик билан қамраб олишни оширишда амалий кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг юқори даражада натижадорлигини таъминлаш мақсадида:

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини яратиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари қарорларининг бажарилмаганлиги учун шахсан жавоб беради.


3. Қуйидагилар:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

икки ҳафта муддатда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларини хатловдан ўтказсинлар;

бир ой муддатда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича манзилли дастурларни тасдиқласинлар;

ҳар йили навбатдаги календарь йил бошланишидан камида уч ой олдин туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони иш берувчиларга ўз вақтида етказилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги

965-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматинингўз кучини йўқотган деб

ҳисобланадиган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 49-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 42-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда) 2-илованинг 2-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 79-модда) 1-илованинг 92-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 24-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 декабрь
























































Время: 0.1467
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск