язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2018 й. 282-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2018 й.

N 282



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

ДАВЛАТ  ҚЎМИТАСИНИНГ  ЎРМОН  ХЎЖАЛИГИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, ўрмон маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 апрелдаги

282-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағлардан, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

"аризаларни кўриб чиққанлик ва" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан тайёрлаш (тўплаш) учун олиб қўйишга" сўзлари қўшилсин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбошига "агар ҳуқуқни бузиш" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирмайдиган" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда - овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритувчи фойдаланувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қуйидаги маблағлар:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғлари ҳудудларидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар - 100 фоиз миқдорда ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этилган қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғлари ҳисоб рақамига ўтказилади;

давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағларнинг:

50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;

50 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмонни, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамига ўтказилади";

олтинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) Иловага иловада:

"Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига:

маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар ундиришдан, шунингдек, давлат ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки урчитиш учун уларни тутишга рухсатномалар беришдан олинган маблағлар - мансублиги ва ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган хўжаликнинг ҳисоб рақамига - 100 фоиз.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундиришдан олинган маблағларнинг:

50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб рақамига;

50 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмон, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамларига тақсимланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

"киритилмаган табиий ҳолда ўсувчи ўсимлик хом ашёларини териш" сўзлари "киритилмаган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан тайёрлаш (тўплаш) учун олиб қўйиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш учун ундириладиган маблағларнинг 50 фоизи;";


"в" кичик банддаги "(миллий табиат боғлари, биорезерватлар, ов хўжаликлари)" сўзлари "(ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга оширишда дарахтлар ва буталар кесилганлиги, шунингдек, ўсимлик қопламаси шикастланганлиги учун)" сўзлари билан алмаштирилсин;


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмонни, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини ривожлантириш жамғармаларига тушган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар (ушбу банднинг "а". "б", "в" кичик бандларида белгиланган тўловлар чегириб ташланган ҳолда)";


"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"е) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар, белгиланган тартибда ташкил этилган ташкилотларнинг устав фондидаги улушлар (акциялар) бўйича дивидендлар (даромадлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.";


б) 5-бандда:

"н" кичик банднинг биринчи хатбошидаги "овчилик хўжаликлари" сўзлари "овчилик, ўрмон ва ихтисослаштирилган хўжаликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


"с" кичик банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги "т" кичик банд қўшилсин:

"т) давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларини, шунингдек, "Шифобахш" доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 апрель