язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Прокуратура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2018 й. ПҚ-3699-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2018 й.

N ПҚ-3699



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИ УСТИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида назорат тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) ташкил этилганлиги;

2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, "Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси, "Ўздавуруғназоратмарказ" қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тугатилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2018 йил 1 августдан "Ўзстандарт" агентлигининг "Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази" давлат корхонаси тугатилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекция тугатилаётган ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

тугатилаётган ташкилотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалари, функциялари ва ваколатлари Инспекцияга ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тугатилаётган ташкилотлар ходимларининг ишга жойлаштирилишини таъминлашга кўмаклашсин.


4. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати;

пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;

дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши;

қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, Инспекция зиммасига юклатилган вазифалар доирасида айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш орқали қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши;

сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши;

идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши;

қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигининг, сервис ва таъмирлаш хизматларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;

б) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;

в) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлигининг:

Инспекция ҳузурида "Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади);

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Марказ томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар солиқ солинадиган базага киритилмайди.


6. Белгилансинки:

а) қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ намуналар танлаб олиш ва маҳсулотни идентификациялаш;

кўрсатилган аккредитация соҳасига мувофиқ тарзда пахта толаси, пахта момиғи, пахта ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, дон ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар синовларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

мувофиқлик сертификати бериш, ўлчовлар бир хиллигини ва метрологик назоратни амалга оширишни таъминлаш ишларини бажариш;

пахта толаси ширадорлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғи тойлари массаси назоратини амалга ошириш;

пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналари, пахта маҳсулотларининг харидорлари ҳамда бошқа ташкилотлар учун сертификатланадиган пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш, реставрация қилиш ва улар билан таъминлаш;

районлаштирилган ва истиқболли қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг нав софлигини тупроқдаги таҳлил орқали текшириш ҳамда натижаларини манфаатдор ташкилотларга юбориш;

б) Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

Марказ даромадларининг 20 фоизи;

қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Инспекция ваколатлари доирасида қўлланилган жарима санкциялари умумий суммасининг 40 фоизи;

Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар миқдорларининг 50 фоизи;

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, гувоҳномалар, рақам белгилари ва техник паспортлар бериш учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 80 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 6-8-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Инспекция бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 1 795 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:

зарур ҳолларда, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, Инспекция:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ томонидан бошқарилади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ҳисобдордир.

Инспекция бошлиғи мақоми, меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарига тенглаштирилсин.


10. Белгилансинки:

Инспекция таъминоти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек, тугатилаётган идоралар, муассасаларнинг 2 561 та штат бирлиги оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг бўшаётган маблағлари ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда иш ҳақи фонди ва мажбурий ажратмаларни оптималлаштириш ҳисобидан шаклланадиган иш ҳақи фондининг тежалган суммаси Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳамда бошқа харажатларига йўналтирилади;

Инспекция ходимлари лавозимларига олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар (ҳуқуқшунослар, агрономлар, иқтисодчилар, молиячилар, муҳандислар ва бошқалар) тайинланади;

Инспекциянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа органлардан ишга қабул қилинган ходимларига даражали унвонлар бериш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳал этилади;

даражали унвонларга эга бўлган Инспекция ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари татбиқ этилади;

Инспекция органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар уларнинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади;

давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар мазкур қарорга мувофиқ Инспекцияга унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт.


11. Инспекция:

2018-2019 йиллар давомида Жамғарма маблағлари ҳисобидан юқори малакали мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларида, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказларида янгидан тўлдирилган, шу жумладан раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилишини таъминласин, шунингдек, кейинчалик қайта тайёрлаш ва малака ошириш амалиётини ҳар уч йилда жорий этсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда бир ой муддатда ўқитишнинг интерфаол ва инновацион усулларини қўллашни, синов лабораторияларида, қайта ишлаш корхоналарида (заводларда) ва бошқа объектларда ўқув машғулотлари ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларни тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат аграр университети, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш учун аудиториялар ажратилиши ҳамда жиҳозланишини таъминласин.


12. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар томонидан Инспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги:

бир ҳафта муддатда Инспекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаларини тасдиқласин;

бир ой муддатда зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарганлиги учун Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


14. Белгилансинки, Инспекция талабномалари бўйича:

"Ўзавтосаноат"АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган меъёрларга мувофиқ хизматда фойдаланиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ билан келишилган ҳолда хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳамда генераторлар учун керакли ҳажмда автобензин ва дизель ёқилғиси ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, "Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси, "Ўздавуруғназоратмарказ" қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази, "Ўзстандарт" агентлигининг "Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази" давлат корхонаси балансида турган ва улар томонидан фойдаланилаётган бинолар, иншоотлар ва бошқа моддий-техник қимматликлар, шунингдек, уларнинг тегишли маълумот базалари ҳамда реестрлари Инспекция балансига ўтказилишини таъминласин.


16. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Обиназир кўчаси, 109-уйда жойлаштирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Инспекция, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Инспекция ҳудудий тузилмаларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларнинг жойлаштирилишини, жиҳозланишини ташкил этсин ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Инспекция ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техник ресурсларга бўлган эҳтиёжини ўргансин ҳамда жиҳозланишини таъминласин;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларини юклатилган вазифаларнинг юқори ҳамда профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан тугатилаётган ташкилотлар ходимлари орасидан тўлдирилишини таъминласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар асосланган ҳисоб-китоблар бўйича ажратилишини таъминласин.


19. Инспекция Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йил якунлари бўйича мазкур қарорни амалга ошириш самарадорлигини ўргансин ҳамда, зарурат бўлганда, Инспекциянинг фаолиятини ҳамда ташкилий-штат тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 10-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


22. 2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


23. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат  хавфсизлиги таъминланиши

устидан назорат қилиш  инспекцияси марказий аппаратининг

ташкилий-штатлар тузилмаси

       










Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2



Бошлиқ



Бошлиқ ёрдамчиси


























































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари


Бошлиқ ўринбосари












































Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

8



Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бошқармаси

11



Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси

8


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган  сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

11






































Уруғлик пахта хома ашёси чигити  етиштиришни  назорат қилиш бўлими

3





















Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш бошқармаси

8









Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш бўлими

4




Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

5






















































Дон экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими

3









Маъмурий амалиёт бўлими

3




































Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

5










Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

3





























Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

3





Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз  қишлоқ  хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни  назорат  қилиш бўлими

4



















































Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармаси

5



























































































Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими

2



Пахта хом ашёси, дон уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

9


























































Кадрлар бошқармаси

4




















































Марказий лаборатория

1





Пахта хом ашёси ва уни қайта ишлашдан  олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

4














Ички хавфсизликни

таъминлаш бошқармаси

4




































































































Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар бўлими

3











Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

4


























































































Мурожаатлар билан

ишлаш бўлими

2































































































Биринчи бўлим

1































































































Ишлар бошқармаси

7































































































Ҳудудий бошқармалар
































































































Туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари


































































































"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси
























































































         

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 98 бирлик


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сон қарорига

2-ИЛОВА



Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши

устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг

намунавий ташкилий-штат

тузилмаси

         


   

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий

ахборот бўйича бош инспектор

         


Бошлиқ


Ички хавфсизликни таъминлаш

бўйича бош инспектор





























































     

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

          



Бошлиқ ўринбосари



















































Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш бўлими

2-3



Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари

етиштирилиши ва таъминотини

назорат қилиш бўлими

2-3



Ташкилий-назорат ватаҳлил бўлими

3








































Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни

назорат қилиш бўлими

3



Пахта хом ашёси, дон уруғлар ва

уларни қайта ишлашдан олинган

маҳсулотлардан фойдаланишни

назорат қилиш бўлими

2-3



Кадрлар бўйича бош инспектор

1























Мурожаатлар билан ишлаш

бош инспектори

1























Техника ҳолати ва агротехник

тадбирларни назорат қилиш бўлими

3



Меъёрий ҳужжатлар ижросини

назорат қилиш, сертификатлаш ва

метрология бўлими

2















Биринчи бўлим

1



































Маъмурий амалиёт бўлими

2



Чорвачиликда наслчилик ишини

назорат қилиш бўлими

2



Молия-хўжалик бўлими

3



























Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш

шўъбаси

1




























































       

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 33-36 бирлик.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.


Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг умумий сони 444 бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сон қарорига

3-ИЛОВА



Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги

таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси

туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг

намунавий ташкилий-штат

тузилмаси

      










Бошлиқ


































































Ташкилий-назорат, таҳлилий ишлар ва маъмурий амалиёт бўйича бошлиқ ўринбосари



















































































































































Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари

етиштирилиши ва таъминотини

назорат қилиш шўъбаси

0-1



Техника ҳолати ва агротехник

тадбирларни назорат қилиш шўъбаси

1-2



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув

ресурслари ва ерлардан фойдаланишни

назорат қилиш шўъбаси

1-2













































Пахта хом ашёси, дон уруғлар ва

уларни қайта ишлашдан олинган

маҳсулотлардан фойдаланишни

назорат қилиш шўъбаси

0-1













Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши ва

чорвачиликда наслчилик ишини назорат

қилиш бўйича катта инспектор


















































        

Умумий штатлар сони 5-9 бирлик, улардан бошқарув ходимлари - 2 бирликни ташкил этади.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.


Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг умумий сони 1 253 бирлик, улардан бошқарув ходимлари - 320 бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши

устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати

ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

       

Лавозимларнинг номланиши

Разрядлар

Инспекция бошлиғи

19

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*


Инспекция бошлиғининг ўринбосари*


бошқарма бошлиғи**

18

бўлим бошлиғи**

17

бош ҳисобчи

17

Инспекция бошлиғи ёрдамчиси, бош инспектор

15

катта инспектор

14

бош мутахассис

12

етакчи мутахассис

11

I-тоифали мутахассис

10

    

*) Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига Инспекция бошлиғи ставкасидан 3%, Инспекция бошлиғининг ўринбосарига 5% кам миқдорда.


**) Инспекциянинг бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарига Инспекциянинг бошқарма ва бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши

устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлар бошқармалари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

         

Лавозимларнинг номланиши

Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

бошқарма бошлиғи*

17

16

16

бўлим бошлиғи, бош ҳисобчи

16

15

15

бош инспектор

14

14

14

катта инспектор

13

13

13

инспектор

12

12

12

бош мутахассис

11

11

11

етакчи мутахассис

10

10

10

I-тоифали мутахассис

9

9

9

         

*) Инспекция ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарига Инспекция ҳудудий бошқармаси бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда, Инспекция ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига Инспекция ҳудудий бошқармаси бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

  

  

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

Қорақалпоғистон Республикаси

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Андижон вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Қашқадарё вилояти

Наманган вилояти


Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти


Тошкент вилояти

Хоразм вилояти


Фарғона вилояти



    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сон қарорига

8-ИЛОВА



Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши

устидан назорат қилиш инспекциясининг туманлар

(Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимларининг Ягона

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

          

Лавозимлар номланиши

Разрядлар

бўлим бошлиғи*

14

бош инспектор

13

катта инспектор

12

инспектор

11

мутахассис

10

     

*) Инспекциянинг туман (Қувасой шаҳар) бўлим бошлиғи ўринбосарига туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сонли қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши

устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини

самарали ташкил этиш бўйича

"Йўл харитаси"

     

      

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш

механизми

Ижро муддати

Масъул

ижрочилар

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА СУВ

ИСТЕЪМОЛИ  СОҲАСИДА НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ҲУҚУҚИЙ

ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан халқаро стандартларни имплементация қилиш орқали такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил

1 августгача

Бош прокуратура,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни янада кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек давлат назорати органларининг ушбу соҳадаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2019 йил

1 январгача

Бош прокуратура,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

3.

Қишлоқ хўжалиги техникаси, мелиоратив техника ва агротехника тадбирларининг ҳолати устидан назорат ўрнатиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

Инспекция

4.

Республика ичида ташишда ҳамда экспорт ва импорт қилишда дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини давлат томонидан мажбурий текшириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил

1 ноябргача

Инспекция,"Ўздонмаҳсулот" АК,

"Ўзпахтасаноат" АЖ, Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги

II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ВА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ

ҲОЛАТИ УСТИДАН НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Техникавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган ва қишлоқ хўжалигида қўллашга тавсия қилинган техникалар реестрига киритиш учун қишлоқ хўжалиги техникасини тезкор синовдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инспекция, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

6.

Агротехника тадбирларини бажариш даврида техниканинг мавжудлиги ва тайёрлигини жорий вақт режимида кузатиб бориш ва бошқа зарур функцияларни бажариш имконини берадиган замонавий автоматлаштирилган тизимли ва дастурий таъминотли сервер ускуналарини сотиб олиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 январгача

Инспекция, Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда идоралараро ягона электрон ахборот алмашинувининг тегишли веб-сервисини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 январгача

Инспекция,

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

8.

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва мелиоратив техниканинг сифат ва техникавий кўрсаткичларини, уни таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш сифатини текшириш учун кўп функцияли асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 январгача

Молия вазирлиги,

Инспекция

III. ДОН, ПАХТА ХОМ АШЁСИ, ПАХТА УРУҒИ ВА УЛАРДАН ҚАЙТА ИШЛАНГАН

МАҲСУЛОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ

9.

Дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар табиий камайиши нормаларининг тўғри қўлланиши ва баланс параметрлари ижросини назорат қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил

1 октябргача

Инспекция,

"Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзпахтасаноат"

АЖ,манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш технологик жараёнларини юритиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2019 йил

1 мартгача

Инспекция,

"Ўздонмаҳсулот" АК,

"Ўзпахтасаноат" АЖ

11.

Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифатини текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 ноябргача

Инспекция,

Давлат божхона қўмитаси,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

IV. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН

МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ

12.

Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли устидан текширувлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг масъулиятини ошириш механизмларини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2018 йил

1 октябргача

Инспекция,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

13.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномалар реестри ҳисобини юритиш, шунингдек сувнинг тўлиқ ҳисобини таъминлаш, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари томонидан сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш журналлари юритилиши учун дастурий таъминот яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил

1 июнгача

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги, Инспекция,

Ўзбекистон фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

14.

Сувни тежаш технологиялари ва ускуналари, жумладан томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилиши устидан доимий назорат ўрнатиш механизмини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2019 йил

1 январгача

Инспекция,

Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги

15.

Ерларни суғориш ва мелиорация қилишнинг амалдаги тартиби ва нормаларини танқидий ўрганиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича суғориш ва ерларни мелиорация қилиш нормаларини аниқлашнинг янги усулини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 июлгача

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инспекция

16.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчиларни инвентаризациядан ўтказиш ва паспортлаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил

1 декабргача

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инспекция

V. ИНСПЕКЦИЯ ВА УНИНГ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, УЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА ВА

МЕХАНИЗМЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ,

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

17.

Зиммасига юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажарган Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил

1 июнгача

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Инспекция

18.

"Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, бошқарув аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил

1 июнгача

Инспекция

19.

"Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси" давлат унитар корхонасининг келгусидаги фаолияти мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.

Таҳлилий ҳужжат

2018 йил

1 августгача

Инспекция,

"Ўздонмаҳсулот" АК

20.

Инспекция ходимларини, биринчи навбатда, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлинмалари инспекторларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли курсларни ташкил қилиш.

Ўқув дастурлари

2018 йилнинг

сентябридан бошлаб

Бош прокуратура ОЎК,

Инспекция, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги

21.

Инспекциянинг моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий техника ва ускуналар билан таъминлаш, шу жумладан лаборатория ускуналарини, сув истеъмолини ҳисобга олиш асбобларини, видеорегистраторли парвоз қилувчи дронларни ва ҳоказоларни сотиб олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 сентябргача

Инспекция,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

VI. АГРОСАНОАТ МАЖМУИДА СТАНДАРТЛАШТИРИШ ВА

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

22.

Дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларига (нави, тоифаси, тури ва ҳоказоларга) қўйилган амалдаги талабларни, сифатини аниқлаш тартиби ва услубларини ўрганиш, уларни янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 январгача

Инспекция, "Ўзстандарт"

агентлиги,"Ўзпахтасаноат" АЖ,

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси,

"Ўздонмаҳсулот" АК

23.

Пахта маҳсулотларининг мавжуд ахборот-коммуникация технологияларини ва маълумотлар базаларини такомиллаштириш ҳамда модернизация қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 мартгача

"Ўзпахтасаноат" АЖ,

Инспекция, Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги

24.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларида генмодификацияланган организмлар (ГМО) мавжудлигини аниқлаш учун ускуна сотиб олиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 мартгача

Молия вазирлиги,

Инспекция,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

25.

Импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг нав ва экин сифатларини аниқлаш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2019 йил

1 апрелгача

"Ўзстандарт" агентлиги,

Инспекция,  манфаатдор вазирлик

ва идоралар

    

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатлар соҳаси ва тартибга солиш предметидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқилиши ёки бирлаштирилиши мумкин.

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорида:


а) илованинг 81-1-банди иккинчи хатбошисидаги "бошқа давлат органлари ва ташкилотларига" сўзлари "бошқа ишга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга 1-илованинг 7-бандида:

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шевроннинг юқори қисмида "O'ZBEKISTON" ёзуви, пастки қисмида "PROKURATURA" ёзуви тикилган. Департамент, Бюро ва Инспекция ходимлари учун формали кийим бош шевронининг пастки қисмида тегишлича "PROKURATURA DEPARTAMENTI", "PROKURATURA BYUROSI" ва "PROKURATURA INSPEKSIYASI" ёзуви тикилган";

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белги прокуратура органлари эмблемасидан (чап тарафда) - иккита ўткир тиғлари пастга йўналтирилган диагонал кесишган қиличлар устига туширилган қалқон, шунингдек, Департамент, Бюро ва Инспекция органлари ходимлари учун тегишлича "O'ZBEKISTON PROKURATURASI", "O'ZBEKISTON PROKURATURA DEPARTAMENTI", "O'ZBEKISTON PROKURATURA BYUROSI", "O'ZBEKISTON PROKURATURA INSPEKSIYASI" ёзувларидан иборат".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига 5-иловада:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - Бюро) ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда - Инспекция) хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ, ходимларга даражали унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди";


2-банд "Бюронинг" сўзидан кейин "ва Инспекциянинг" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банд "Бюрода", "Бюро директорининг" сўзларидан кейин "ва Инспекцияда" ва "ва Инспекция бошлиғининг" сўзлари билан тўлдирилсин;


4-банд "Бюрода" сўзидан кейин "ва Инспекцияда" сўзлари билан тўлдирилсин;


2-боб номланишидаги "Бюрога" сўзи чиқариб ташлансин;


6-банд "Бюрода", "иқтисодиёт" сўзларидан кейин тегишлича "ва Инспекцияда", "қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари билан тўлдирилсин;


7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари "Бюрога" сўзидан кейин "ва Инспекцияга" сўзлари билан тўлдирилсин;


8-банднинг биринчи хатбошиси "Бюро директори", "Бюронинг" сўзларидан кейин тегишлича "Инспекция бошлиғининг", "ва Инспекциянинг" сўзлари билан тўлдирилсин;


9-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари "Бюрога" сўзидан кейин "ва Инспекцияга" сўзлари билан тўлдирилсин;


10-бандда "Бюро" сўзидан кейин "ва Инспекция" сўзи билан тўлдирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бюро директори" сўзлари "тегишлича Бюро директори ва Инспекция бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро ва Инспекция фаолиятининг ички тизимини ташкил этиш тегишлича Бюро директори ва Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Бюро ва Инспекция Регламентлари ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Намунавий регламенти билан белгиланади";


13-банднинг биринчи хатбошиси "Бюро" сўзидан кейин "ва Инспекция" сўзлари билан тўлдирилсин;


14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ходимлар хизматни ўташ даврида тегишлича Бюро директори ва Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Бюро, Инспекция ходимларининг касбий одобномасига риоя қилишлари шарт";

иккинчи ва тўртинчи хатбошилар "Бюро", "Бюро директори" сўзларидан кейин тегишлича "ва Инспекция", "ва Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


16-бандда:

биринчи хатбоши "Бюро" сўзидан кейин "ва Инспекция" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "Бош прокурор билан келишилган ҳолда Бюро директори" сўзлари "Бюро директори ва Инспекция бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

биринчи - учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги биринчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"17. Бюро ва Инспекция ходимларига Бюро директори, Инспекция бошлиғи томонидан белгиланган шаклда ва тартибда хизмат гувоҳномалари берилади.

Бюронинг давлат инспекторларига Бюро директори томонидан ўрнатилган шаклда ва тартибда жетонлар берилади.

Бюро директори ва Инспекция бошлиғига хизмат гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Президенти имзоси қўйилган ҳолда берилади.

Бюро ва Инспекциянинг Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланадиган ходимларига хизмат гувоҳномалари Бош прокуратура томонидан берилади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


18-бандда:

биринчи хатбоши "Бюро директори" сўзларидан кейин "ва Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лавозимига Бош прокурорнинг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) аттестация комиссияси томонидан, лавозимига Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар эса - тегишлича Бюро, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади";


19-бандда:

биринчи - тўртинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги биринчи - учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"19. Даражали унвонга эга бўлган ходимлар хизмат вазифаларини бажариш даврида прокуратура органлари ходимлари учун тасдиқланган намунадаги алоҳида белгили хизмат кийими кийиб юрадилар.

Даражали унвонга эга бўлган ходимлар бепул хизмат кийими билан таъминланади.

Ходимларнинг хизмат кийимини кийиб юриш тартиби тегишлича Бюро директори ва Инспекция бошлиғи томонидан белгиланади";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


22-бандда:

биринчи - еттинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ходимларга эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда қуйидаги даражали унвонлар берилади:

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси - Бюро директори, Инспекция бошлиғи;

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси - Бюро директори, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари;

адлия катта маслаҳатчиси - Бюро ва Инспекциянинг марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази директори (кейинги ўринларда - Марказ), Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари;

адлия маслаҳатчиси - Бюро директори ва Инспекция бошлиғи ёрдамчилари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, Бюронинг марказий аппарати бош суриштирувчиси, бош ревизори, бош инспекторлари, Марказ директори ўринбосари, бўлим бошлиқлари, Инспекциянинг марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, Бюро ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторлари, ички хавфсизликни таъминлаш бўйича катта инспекторлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, бош инспекторлари, Бюро туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари - катта давлат ижрочилари, Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқлари;

адлия кичик маслаҳатчиси - Бюро марказий аппарати катта суриштирувчилари, катта инспекторлари, катта криминалисти ва криминалисти, Марказ дастурчилари, маъмурлари, муҳандислари, шўъба мудирлари, веб-дизайнери, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассиси, ахборот технологиялари мутахассиси, Бюро ҳудудий бошқармаларининг катта суриштирувчилари, суриштирувчилари, катта инспекторлари, инспекторлари, бош ревизорлари, катта ревизорлари, ахборот технологиялари мутахассислари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, Инспекция марказий аппаратининг бош инспекторлари, катта инспекторлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг катта инспекторлари, инспекторлари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқ ўринбосарлари;

1 ва 2-даражали юрист - Бюро туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари, суриштирувчилари, шунингдек, катта инспекторлари, инспекторлари, тезкор шўъбалар криминалистлари, қидирув бўйича катта инспекторлари, инспекторлари, Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари";


24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Бюро директорининг" ва "Бюрога" сўзлари тегишлича "тегишлича Бюро директорининг ва Инспекция бошлиғининг" ва "Бюро ва Инспекцияга" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг биринчи хатбошиси "Бюрога" ва "Бюрода" сўзларидан кейин тегишлича "Инспекцияга", "Инспекцияда" сўзлари билан тўлдирилсин;


28-банд "Бюродан" сўзидан кейин "Инспекциядан" сўзлари билан тўлдирилсин;


34-бандда:

иккинчи хатбоши "Бюро директори" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекциянинг" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "Бюро директори" сўзларидан кейин "ва Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Рағбатлантириш ҳақида буйруқ чиқарилиб, ходим ишлаётган Бюро, Инспекция тузилмаси ходимларига эълон қилинади, зарур ҳолларда эса барча ходимлар эътиборига етказилади";


35-1-банд "Бюро директори" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


36-банд "Бюро" сўзидан кейин "ва Инспекция" сўзлари билан тўлдирилсин;


38-банд иккинчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари бўйсунувидаги ходимларга нисбатан ҳайфсан ва жарима шаклидаги интизомий жазоларни қўллашлари мумкин";


39-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Бюронинг тегишли тузилмаси", "Бюронинг барча ходимларга" сўзлари тегишлича "тегишли тузилма", "Бюронинг, Инспекциянинг барча ходимларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банд "ваколати доирасида Бюро директори", "ёки Бюро директори" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


41-банднинг иккинчи хатбошиси "Бюро директори" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


43-банд "Бюро директори" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


44-банднинг биринчи хатбошиси "Бюро директорига" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғига" сўзлари билан тўлдирилсин;


44-1-банд "Бюро директори" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


45-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошиларидаги "Бюрода", "Бюро директори" сўзларидан кейин тегишлича "Инспекцияда", "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


6-боб номидан "Бюронинг" сўзи чиқариб ташлансин;


46-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари "Бюрода", "Бюрога" сўзларидан кейин тегишлича "ва Инспекцияда", "Инспекцияга" сўзлари билан тўлдирилсин;


47-банднинг иккинчи, учинчи ва еттинчи хатбошилари "Бюрога", "иқтисодий", "Бюро" сўзларидан кейин тегишлича "Инспекцияга", "қишлоқ хўжалиги, техникавий", "ва Инспекция" сўзлари билан тўлдирилсин;


48-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар "Бюро", "Бюро директори ўринбосарлари" сўзларидан кейин тегишлича "ва Инспекция", "Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари, Бюро ва Инспекция" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Бюронинг марказий аппарати" сўзлари "Бюронинг, Инспекциянинг марказий аппаратлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Кадрлар захирасига номзодлар Бюро директори, Инспекция бошлиғи, уларнинг ўринбосарлари, Бюро, Инспекция марказий аппаратлари таркибий тармоқлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек, прокуратура органлари, Бюро ва Инспекция аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилади.

Масъулиятли, малакали ва тажрибали ходимларнинг хизмат поғонасида юқорилаб боришини таъминлаш мақсадида Бюронинг, Инспекциянинг кадрлар бошқармалари томонидан ички хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ва Бюронинг, Инспекциянинг бошқа тузилмалари билан биргаликда кадрлар захирасига номзодларни холисона танлаш, уларни ўрганиш ҳамда касбга тизимли равишда тайёрлаш амалга оширилади";


50-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бошқармаларининг раҳбар лавозимларига кадрлар захираси тегишлича Бюро, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бошқармаларининг ҳайъатларида тасдиқланади";


53-банднинг биринчи хатбошиси "махсус воситалар билан" сўзларидан кейин "Инспекция ходимлари хизмат автотранспорти ва махсус воситалар билан" сўзлари билан тўлдирилсин;


55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Бюро ва Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тегишлича Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


8-боб номидан "Бюрода" сўзи чиқариб ташлансин;


63-бандда:

биринчи - олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"63. Бюро ва Инспекцияда хизматни ўташ ходим ишдан бўшатилганда тугатилади.

Хизматни ўташ:

Бош прокурор, Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекция ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан;

ходимнинг ташаббуси билан;

тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолларда тугатилади.

Бош прокурор, Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан хизмат ўташни тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади";

ўн иккинчи хатбоши "Бюрода" сўзидан кейин "ва Инспекцияда" сўзлари билан тўлдирилсин;


64-банднинг иккинчи хатбошиси "Бюро директорининг", "Бюрода" сўзларидан кейин тегишлича "ёхуд Инспекция бошлиғининг", "ва Инспекцияда" сўзлари билан тўлдирилсин;


66-банд "Бюро директори" сўзларидан кейин "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин;


67-бандда:

иккинчи хатбошидаги "бошқа давлат органлари ва ташкилотларига" сўзлари "бошқа ишга" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "Бюродаги" сўзидан кейин "ва Инспекциядаги" сўзлари билан тўлдирилсин;


68-банднинг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари "Бюро" сўзидан кейин "ва Инспекция" сўзлари билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 69-1-банд билан тўлдирилсин:

"69-1. Ушбу Низомнинг 67-69-бандларининг амал қилиши ходимларга улар прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган пайтдан бошлаб татбиқ этилади";


70-71-бандлар "Бюрода", "Бюро" сўзларидан кейин тегишлича "ва Инспекцияда", "ва Инспекция" сўзлари билан тўлдирилсин;


72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"72. Бюро, Инспекция ходимларининг меҳнат низолари Бош прокурор ва Бюро директори, Инспекция бошлиғи томонидан кўриб чиқилади";


б) Низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюросининг ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат

хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекциясининг

даражали унвонларга эга бўлган ходимлари мансаб маошларига

алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устамалар

МИҚДОРЛАРИ

      

Бўлинмаларнинг номланиши

Мансаб маошига устамаларнинг

миқдори (фоизларда)

Марказий аппарат

50

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқармалари

50

Туман (шаҳар) бўлимлари

50

 

Изоҳ: алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда ходимларнинг мансаб маоши таркибига киритилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида:


а) қуйидаги мазмундаги 3-1 ва 3-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"3-1. Қуйидагиларнинг:

а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг прокуратура органлари ходимларига ўзларининг хизмат вазифаларини оператив ва ўз вақтида бажаришида уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари (кейинги ўринларда - автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи;

б) "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича прокуратура органлари ходимларига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартлар билан кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

кредитни бериш муддати - 10 йил;

дастлабки бадал суммаси - сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

фоизли ставка миқдори - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;

кредит бўйича таъминлаш - автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кафолати;

фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлаш бўйича олти ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб методи бўйича амалга оширилади.

3-2. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этиладиган прокуратура органлари ходимлари рўйхати асосида улар томонидан "Асака" акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин";


б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3060-сон қарорига

1-ИЛОВА







Кузатув кенгаши















































Дирекция















































Ижро этувчи директор
































































        

Бош бухгалтер - 1

Катта бухгалтер - 2

Бухгалтер - 3

          


      

Директор ўринбосари - мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи - 1

Иқтисодчи-тафтишчи - 2

                


          

Юрисконсульт - 1




































      

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони - 11 та";


в) 2-иловада:


4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ ажратиладиган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳақини тўлашдан келиб тушадиган мақсадли маблағларга татбиқ этилмайди";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бюро, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади. Бюро ва прокуратура органлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда, маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


7-бандда:

иккинчи хатбоши "Бюро" сўзидан кейин "прокуратура органлари ва Жамғарма дирекцияси" сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи, ўнинчи, ўн иккинчи ва ўн бешинчи хатбошилар "Бюро" сўзидан кейин "ва Жамғарма дирекцияси" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз бериш";

саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ Жамғарма маблағлари республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга, шунингдек, бошқа прокуратура органлари, шу жумладан прокуратура органлари кадрлар захирасига киритилган ва ҳисобда турган ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақи тўлашга ва Жамғарма Кузатув кенгаши қарорига асосан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши мумкин";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози тушумлар ва келгуси йилдаги харажатлар йўналишлари бўйича Бюро ва прокуратура органлари томонидан ҳисобот йилининг 1 ноябрь ҳолатига тақдим этиладиган маълумотлар асосида Жамғарма Дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади. Бунда режалаштирилаётган йил бошидаги қолдиқ маблағлар ва, қоида тариқасида, сўнгги 2 йилдаги тушумларнинг динамикаси инобатга олинади";


10-банд "Бюро директори" сўзлари "Бюро ва прокуратура органлари раҳбарлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Харажатларни молиялаштириш Бюро ва прокуратура органлари томонидан Жамғарма Дирекциясига тақдим этиладиган талабномалар, тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади";


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Жамғарма, Бюро ва прокуратура органлари маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ғазна ҳисобрақамларидан амалга оширилади, хато ва ортиқча ўтказилганлиги учун қайтарилаётган маблағлар бундан мустасно";


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот Бюро ва прокуратура органлари томонидан Жамғарма Дирекциясига ҳар чорак якунига кўра, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади";


қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар бўйича Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ортиқча (хато) ўтказилган маблағлар республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан келгусида тушадиган маблағлар ҳисобидан қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Чет эл валютасида тўланган тўловлар бўйича ортиқча (хато) ўтказилган маблағларни қайтариш Бюронинг асослантирувчи ҳужжатлар билан Жамғармага тақдим этиладиган хулосасига кўра Бюронинг валюта ҳисобрақамларига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисларида аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.

Зарур ҳолларда юзага келган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида, кенгаш аъзоларининг камида 2/3 қисмининг резолюцияси бўлганда, уларнинг розиликлари ва имзоларини йиғиш орқали Кузатув кенгаши қарорлари қабул қилиниши мумкин.

Овозлар тенг бўлганда, Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади";


24-бандда:

учинчи хатбоши "суммаси бўйича" сўзларидан кейин "Бюро, тижорат банклари ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғармадан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш, зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни сўраб олиш";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма Кузатув кенгаши розилиги билан бўш маблағларни миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш. Бунда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди";

саккизинчи хатбоши "газ таъминоти" сўзларидан кейин "сув таъминоти ва сув чиқариш" сўзлари билан тўлдирилсин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Жамғарма Дирекцияси ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига, Бюрога даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар, шунингдек, Жамғарма Кузатув кенгашига йиллик ҳисобот тақдим этади. Дирекция ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади";


29-бандда:

иккинчи хатбошидан "(техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно)" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жамғарма ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари икки баравар миқдорда қўлланилади.

Жамғарма бошқарув ходимларига Бюронинг даражали унвонларга эга бўлган ходимларига белгиланган моддий-ижтимоий таъминот ва имтиёзлар берилади";


г) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3060-сон қарорига

5-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси

Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

      

Лавозимлар номи

Разрядлар


Ижро этувчи директор

18


Директор ўринбосари - мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи

17


Бош бухгалтер

17


Катта бухгалтер

14


Иқтисодчи-тафтишчи

14


Бухгалтер

12


Юрисконсульт

14

"

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 408-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларининг намунавий формали кийимини ва фарқловчи белгиларини ҳамда махсус автотранспортларни бўялиши рангтасвир чизмалари намуналарини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорида:


а) номланишидан "ходимларининг намунавий формали кийимини ва фарқловчи белгиларини ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПҚ-3699-сонли қарорига

11-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотадиган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3179-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 июлдаги 268-сон "Чорвачиликда наслчилик ишларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 5 ва 6-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат Бош инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 ноябрдаги 377-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат дон инспекциясини ташкил қилиш тўғрисида"ги қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 мартдаги 122-сон ""Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 11-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 220-сон ""Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 мартдаги 93-сон "Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-сон, 46-модда) 1, 2, 4, 5 ва 11-бандлари ҳамда 1-3-иловалари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 майдаги 117-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 24-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) иловасининг 56-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 83-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 29-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 612-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори.



"Халқ сўзи", 2018 йил 8 май


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 390-модда