ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

ЎзР Президентининг 18.04.2017 й. ПҚ-2896-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎзР Президентининг 18.04.2017 й.

ПҚ-2896-сон Қарори билан тасдиқланган

Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 02.02.2024 й.

ПФ-28-сон Фармонидан олдинги таҳрири



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Профилактика инспектори тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан лавозимга тасдиқланиб, унинг мажлисида қуйидаги мазмундаги қасамёдни қабул қилган вақтдан бошлаб лавозимга киришган деб ҳисобланади:




ЎзР Президентининг 07.11.2023 й.

ПФ-188-сон Фармонидан олдинги таҳрири



22-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


22. Профилактика инспекторлари фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) билан биргаликда қуйидагиларга қаратилган чораларни амалга оширадилар:



22-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Профилактика инспекторлари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) билан биргаликда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ҳам амалга оширишлари мумкин.




ЎзР Президентининг 29.11.2021 й.

ПФ-27-сон Фармонидан олдинги таҳрири



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари (кейинги ўринларда - ИИББ) ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда - ИИБ) бошлиқларининг ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 17.03.2021 й. ПФ-6188-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Таянч пунктларига юклатилган вазифаларни бажариш учун профилактика инспекторлари қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар:

қишлоқлар, овуллар ва маҳаллалардаги криминоген вазиятни, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни ўрганадилар, шунингдек ўрганиш натижалари бўйича юқори турувчи ички ишлар органларига тегишли маълумот ва таклифларни тақдим этадилар;

ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича махсус профилактик чора-тадбирларни, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахслар билан профилактика ишларини амалга оширадилар;

ўқувчиларининг таълим муассасаларидаги давоматини назорат қиладилар, ижтимоий хавфли ҳолатда бўлган ва таълим муассасаларига қатнамайдиган вояга етмаганлар ва ёшлар, шунингдек, ушбу тоифадаги шахсларнинг ота-оналари билан профилактика ишларини олиб борадилар;

тақиқланган ташкилотлар ҳамда террорчилик, экстремистик ва бошқа ғайриқонуний ва бузғунчилик йўналишидаги гуруҳлар фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлайдилар;

ўрнатилган тартибда профилактик ҳисобга олишни, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар, уларни содир этган шахслар ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар ҳисобини юритадилар;

жиноятларни аниқлаш ва фош этиш ҳамда суриштирув, тергов, суд органлари ва суд ҳужжатларини ижро этишдан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган, бедарак йўқолган шахсларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда бошқа шахсларни қидириш, шунингдек, шахси номаълум мурдаларнинг шахсини аниқлаш бўйича тезкор қидирув тадбирларини амалга оширишга кўмаклашадилар; (ЎзР Президентининг 15.02.2018 й. ПФ-5343-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

аҳоли билан мунтазам равишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашга қаратилган учрашувлар ўтказиб борадилар;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган, шу жумладан, инфратузилмани ривожлантириш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритадилар;

давлат органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритадилар;

ҳуқуқбузарликлардан жабрланган, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамларни кўрсатиш, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чораларни амалга оширадилар;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларга қонунга ҳурмат ҳиссини сингдириш бўйича тадбирларни, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда, ўтказадилар;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қиладилар, уларнинг мурожаатларини, шу жумладан, тайёрланаётган ёки содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларини қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда кўриб чиқадилар;

ўқотар қуролларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашадилар;

доимий яшаш жойини узоқ муддатга тарк этган шахсларни аниқлайдилар ва ҳисобини юритадилар, уларнинг чет элда бўлиш жойлари ва муддатларини аниқлаш юзасидан қариндошлари билан мунтазам иш олиб борадилар, узоқ муддат мобайнида чет элда бўлиб қайтган шахслар билан профилактик ишларни амалга оширадилар;

бириктирилган ҳудуддаги ҳар бир оилани айланиб чиқадилар ва уларни ўрганадилар, нотинч оилаларни аниқлайдилар, улар билан профилактик ишлар олиб борадилар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уларнинг маиший ва бошқа муаммоли масалаларини ҳал этишга кўмаклашадилар;

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазога маҳкум қилинган шахслар, шунингдек қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар устидан ўрнатилган тартибда назоратни амалга оширадилар, улар билан профилактик ишлар олиб борадилар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ва ички ишлар органлари маъмурий назоратига қўйилган шахсларга тарбиявий-профилактик таъсир чораларини, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловлар қўллашни амалга оширадилар;

фуқаролар, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида тушунтириш ишларини ташкил этадилар;

доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган ёхуд бошқача тарзда паспорт-виза режими талабларини бузган ҳолда яшаётган шахсларни аниқлайдилар, фуқароларнинг турар жойлари ижараси ёки улардан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларнинг мавжудлигини текширадилар; (ЎзР Президентининг 26.01.2021 й. ПФ-6146-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

турар жой эгалари ва хусусий мулкдорлар ширкатлари томонидан уй-жой фонди ва уй атрофи ҳудудларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шу жумладан, кўп қаватли уйларнинг чордоқ ва ертўлалари ҳамда бошқа қўшимча бино ва хоналардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши бўйича чоралар кўрадилар;

эгасиз турар жойларни аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрадилар;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланиши ва истеъмол қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

порнографик мазмундаги маҳсулотлар, фоҳишабозлик ва ОИВ/ОИТСнинг, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ёйилиши ҳамда фоҳишахоналарнинг сақланишига чек қўйиш, ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ушбу йўналишдаги ишларини мувофиқлаштириш бўйича тадбирлар ўтказадилар;

ҳуқуқбузарликлар содир этган вояга етмаганларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли орган ва муассасаларга таклифлар киритадилар;

вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари ҳолатлари ҳамда уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитлар тўғрисида тегишли ташкилотларни ўрнатилган тартибда хабардор қиладилар;

таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасалари ва бошқа ташкилотларда (тўгараклар, клублар ва ҳ. к.) вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар аҳволини ўрганадилар;

васийлик ва ҳомийлик органларига етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларни жойлаштиришда кўмаклашадилар;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ҳамда бу борадаги ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайдилар; (ЎзР Президентининг 30.05.2019 й. ПФ-5732-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

профилактика (катта) инспекторларининг ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳақида туман (шаҳар) ички ишлар органларининг бошлиқларига тавсиялар беради; (ЎзР Президентининг 30.05.2019 й. ПФ-5732-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР Президентининг 30.05.2019 й. ПФ-5732-сон Фармонига мувофиқ ўттизинчи-ўттиз тўртинчи хатбошилар ўттиз биринчи-ўттиз бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан жиноятларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлигини таъминлайдилар;

санитария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши бўйича чораларни амалга оширишда иштирок этадилар;

суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишида жамоат тартибини таъминлашда иштирок этадилар;

табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этишда жамоат тартибини таъминлайдилар.

Профилактика инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.




ЎзР Президентининг 17.03.2021 й.

ПФ-6188-сон Фармонидан олдинги таҳрири



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Профилактика инспектори лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (кейинги ўринларда - ИИББ), вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда - ИИБ) бошлиқлари томонидан амалга оширилади.



24-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган хотин-қизларни хотин-қизлар қўмиталари ҳамда фуқаролар йиғинлари кафиллиги асосида афв этиш тўғрисида таклифлар киритиш;



36-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси ва бошқа жамоат бирлашмалари вакиллари учун хизмат хонаси;




ЎзР Президентининг 30.05.2019 й.

ПФ-5732-сон Фармонидан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Таянч пунктлари ўз фаолиятини профилактика катта инспекторлари ва профилактика инспекторлари (кейинги ўринларда - профилактика инспекторлари) таркибида амалга оширади.



12-банд йигирма тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ҳамда бу борадаги ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайдилар;




ЎзР Президентининг 01.06.2018 й.

ПФ-5454-сон Фармонидан олдинги таҳрири



29-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


29. Профилактика инспекторлари экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар билан қуйидаги масалаларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар:




ЎзР Президентининг 03.05.2018 й.

ПФ-5428-сон Фармонидан олдинги таҳрири



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Профилактика инспекторлари фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари билан қуйидаги масалаларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар:

аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш бўйича фуқароларнинг фаоллигини оширишга йўналтирилган тушунтириш ишларини ташкил этиш;

терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш;

тинчлик ва осойишталикни таъминлашда фуқаролар огоҳлигини, аёллар фаоллигини ошириш;

озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаётган ёхуд жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шу жумладан, диний экстремистик ғоялар таъсирига тушган шахсларнинг яқин қариндошлари билан профилактика ишларини олиб бориш ва уларга кўмаклашиш;

аёллар ўртасидаги эрта никоҳдан ўтиш, ўз жонига қасд қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда уларга йўл қўймаслик чораларини кўриш.









































Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск