язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2018 й. ПФ-5475-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.07.2018 й.

N ПФ-5475



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон фармонлари ва "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ уз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Белгилансинки, 1-илованинг 2, 5, 10-бандлари, 11-банди "д" кичик банди, шунингдек, 2-илованинг 1 ва 2-бандлари 2018 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 июлдаги

ПФ-5475-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонининг рус тилидаги матнида:


2-банднинг еттинчи хатбошиси "органов" сўзидан кейин "юстиции и" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банднинг тўртинчи хатбошисидан "поступающих от исполнительных действий" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банднинг тўртинчи хатбошиси "Бюро" сўзидан кейин "и Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ҳар йили ўтказишни ташкил этиш тўғрисида"ги 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-217-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни ўн олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


1-банднинг бешинчи хатбошисидан "комплексов и" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидан "(комплексов)", "(комплексам)" ва "(комплексы)" сўзлари чиқариб ташлансин;


3 ва 4-бандлар, шунингдек, 3, , 5-5д-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


5-1-банд "Бюро принудительного исполнения" сўзларидан кейин "и Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности" сўзлари билан тўлдирилсин;


55-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Порядок ротации работников Бюро принудительного исполнения и Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан определяется директором Бюро и начальником Инспекции по согласованию с Генеральным прокурором Республики Узбекистан";


қуйидаги мазмундаги 71-1-банд билан тўлдирилсин:

"71-1. Генеральный прокурор Республики Узбекистан вправе устанавливать с сохранением всех выплат, в том числе стимулирующих доплат и надбавок, действующих в органах прокуратуры, дополнительные:

ежемесячные персональные надбавки высококвалифицированным и инициативным работникам органов прокуратуры в размере не более двукратного фонда оплаты труда;

надбавки и выплаты, установленные законодательством для отдельных подразделений органов прокуратуры, работникам органов прокуратуры, имеющим наиболее высокие показатели в работе.

Расходы, связанные с реализацией мероприятий, предусмотренных настоящим пунктом, производятся за счет средств Фонда развития Бюро принудительного исполнения".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2016 йил 8 июндаги ПҚ-2544-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомда:


7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.

Юридик хизмат бошлиги лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган, шунингдек, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади";


9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс, шунингдек, олий таълим муассасасининг "Юриспруденция" мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранта ишлаши мумкин".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорида:


5-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказига" сўзлари "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУКга" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, мазкур устама ҳақ қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ва устама ҳақларни ҳисоблаб чиқишда Бошқарма ходимларининг лавозим маоши таркибига қўшилади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ТДЮУга Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун тўлов-контракт маблағлари (ўқитишнинг таянч қийматидан ортган миқдори қисми бўйича) ҳисобидан моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлашга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг олий таълим муассасалари педагог кадрларининг белгиланган даврийликни ҳисобга олган холда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини молиялаштиришга зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин";


б) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "85" рақами "185" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "100" рақами "200" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:

"Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази" блоки чиқариб ташлансин;

"Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази" блоки "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази" блоки билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига 1-илованинг 5-позицияси чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорида:


а) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "8" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин;


б) 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК ва "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУКни молиялаштириш";

ўн иккинчи-ун бешинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарорининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда пахта маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тайёрлаш ва чиқариш жараёнлари, шунингдек, тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмларининг статистик ҳисоботлар ва мавжуд маълумотларга мувофиқлиги устидан тизимли хамда таъсирчан назорат ўрнатсин".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги "бепул фойдаланиш" сўзлари "оператив бошқарув" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорида:


а) 7-банднинг "д" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш марказини" сўзлари "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нотариуслар томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан хамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдоригача қисмини нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошларига хар ойлик шахсий устама ҳақлари ўрнатишга йўналтириш";


в) 12-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан лавозимга тайинланган ва адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган барча тўловлар сақланган ҳолда, татбиқ қилинади";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади";


г) 1-иловада:


8-банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази";

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10-банднинг 8-кичик банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш хамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий "Йўл харитаси"ни тасдиқлайди";


53-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-илова "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти" ДУК" блокидан кейин "Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази" блоки билан тўлдирилсин;


е) 6-иловага изоҳнинг биринчи хатбошисидаги "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 7-илованинг рус тилидаги матнида:

"в течение трех дней" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Утверждение "Дорожной карты" по организации исполнения и пропаганде НПА" сўзлари "Утверждение типовой "Дорожной карты" по доведению нормативно-правовых актов до исполнителей и разъяснению их сути и значения среди населения" сўзлари билан алмаштирилсин;

"определение роли и ответственности соответствующего государственного органа по исполнению конкретных пунктов акта" сўзлари "определение роли и ответственности соответствующего государственного органа по доведению и пропаганде акта" сўзлари билан алмаштирилсин;

"определение поэтапности действий по обеспечению исполнения акта" сўзлари "определение поэтапности действий по обеспечению доведения и пропаганды акта" сўзлари билан алмаштирилсин;

"организация исполнения акта на основе утвержденной "Дорожной карты"" сўзлари "методическое руководство и координация деятельности государственных органов и организаций районного уровня по доведению, исполнению и пропаганде нормативно-правовых актов" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 июлдаги

ПФ-5475-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига илованинг V ва VI бўлимлари 5-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармонига 4-илованинг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш хамда истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 7-ишчи гуруҳ таркиби 6, 31, 32 ва 50-бандлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-302-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сонли қарорига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 2014 йил 14 июлдаги ПҚ-2208-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 571-модда