язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 й. ПФ-5496-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.08.2018 й.

N ПФ-5496



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни

реализация қилишни тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги

ПҚ-3573-сонли қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 августдаги

ПФ-5496-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони 4-иловасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 7-ишчи гуруҳ таркиби" бўлимидаги:


а) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. лавозими бўйича - "Ўзшаробсаноат" АЖ раиси ўринбосари";


б) 29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. лавозими бўйича - "Ўзшаробсаноат" АЖ бошқармаси бошлиғи".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сонли Фармони 1-иловасининг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. лавозими бўйича - "Ўзшаробсаноат" АЖ бошқаруви раиси".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва 3-бандининг иккинчи хатбошидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни хар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 1 июндаги ПҚ-2539-сонли қарорида:


а) 8-бандидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловасидаги ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - "Ўзшаробсаноат" АЖ раиси".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарорида:


а) 1-иловасининг 48-бандидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловасидаги "Давлат мулки объектининг номи" графасининг "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" кичик графаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""Ўзшаробсаноат" АЖ".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПК-3219-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамиятининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПК-3239-сонли қарорида:


а) номланишидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" сўзлари билан алмаштирилсин:


б) 2-бандида:

биринчи хатбошидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""Ўзшаробсаноат" АЖ" бошқаруви раиси О.С. Мустафоев зиммасига ""Ўзшаробсаноат" АЖ"га юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишлари сифатли хамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин";


в) 3-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 5-бандидаги, шунингдек, 3 ва 4-иловаларнинг номланишидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 7-бандининг иккинчи хатбошидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" (Ш.Н. Рахимов)" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" (О.С. Мустафоев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 3 ва 4-иловалардаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 5-иловадаги:

"Масъул ижрочилар" графасининг 1.1, 2.1-2.3, 3.2-3.3, 4.1-4.3, 5.1-5.5-кичик бандаларидаги ""Ўзвиносаноат-холдпнг" АЖ" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар номи" графасининг 3.1-кичик бандидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари ва ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖни Тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси" сўзлари тегишли равишда ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари хамда ""Ўзшаробсаноат" АЖнн тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1, 3, 4 ва 5-иловаларнинг номланишидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги ПК-3325-сонли қарори 1-иловасининг учинчи бандидаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари ""Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 6 август, 31-сон, 641-модда