язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Аҳоли бандлиги/ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2018 й. 725-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2018 й.

N 725



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИ ХОРИЖДА УЮШГАН

ҲОЛДА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТУБДАН ҚАЙТА

КЎРИБ ЧИҚИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда олиш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш орқали уларнинг хорижда меҳнат фаолиятини олиб боришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

иккинчи, ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ишга жойлашишда кўмаклашиш;

учинчи, меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;

тўртинчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;

бешинчи, хорижий иш кучини жалб қилишга рухсатномаларни ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлайдиган хорижий фуқаролар ҳисобини юритиш.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Кузатув кенгаши таркиби 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Агентликнинг асосий вазифаларини ва фаолиятининг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Агентликнинг ташкилий тузилмасини ва марказий аппарати тузилмасини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;

респубика ташқарисида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Агентликнинг маълумотлар базасида ихтиёрий равишда масофадан рўйхатдан ўтказиш механизмини бир ой муддатда жорий этсин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хорижга уюшган ҳолда танлаш бўйича кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини божхона ва паспорт назоратидан Агентликнинг талабномаларига асосан уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда жўнатишни таъминлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз  кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Д.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

725-сонли қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда

меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни

қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва

манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

Кузатув кенгашининг

ТАРКИБИ

     

1.

Кудбиев Ш.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раиси

2.

Мухитдинов Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Асадов Б.З.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Ибрагимов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари

5.

Каримов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

6.

Давронов Ш.З.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори ўринбосари

7.

Исламов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари

8.

Расулов Ш.Г.

-

"Микрокредитбанк" АТБ раиси ўринбосари


9.

Холхужаев С.С.


-

"Ўзагросуғурта" АЖ суғурта компанияси раиси ўринбосари

10.

лавозими бўйича



-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг ижро этувчи директори Кенгаш масъул котиби

        

Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

725-сонли қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга

оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг

ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

Ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

      




Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг

Кузатув кенгаши




























Жамғарманинг ижро этувчи директори








































Жамғарма маблағлари тушумини шакллантириш ва мониторинг бўлими

2


Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

2


Юрисконсульт







  

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 6 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

725-сонли қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб топиладиган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 11-сон, 117-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига 6-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 8-сон, 71-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 47-сон, 489-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 48-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 11-сон, 79-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 3-сон, 24-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига 1-илованинг 15-бандизбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 37-сон, 990-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь