язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Гидрометеорология. Геодезия ва картография. Сейсмология/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2004 й. 183-сон "Ўзбекистон Республикасининг Гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2004 й.

N 183



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва гидрометеорология, табиий муҳит ифлосланиши даражаси устидан кузатиш олиб бориш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ("Ўзгидромет" маркази)га айлантирилсин.


2. Қуйидагилар "Ўзгидромет" марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

гидрометеорология кузатишлари давлат тизимини, республика иқтисодиёти тармоқлари, аҳолиси ва қуролли кучларини гидрометеорологик таъминлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш;

республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, корхоналар, муассасалар ва фуқароларни амалдаги ва кутилаётган гидрометеорология шарт-шароитлари ва иқлимнинг ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиши даражаси тўғрисидаги ахборот, хавфли ва стихияли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

маълумотларнинг давлат гидрометеорология фондини ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларнинг давлат фондини шакллантириш ва юритиш;

"Юза сувлар" бўлими бўйича сувларнинг давлат ҳисобини белгиланган тартибда юритиш, давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, йўналтириш ва бирлаштириш;

қишлоқ хўжалик экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, стихияли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши устидан мунтазам кузатувларни ташкил этиш ва олиб бориш;

гидрометеорология тавсифлари учун кузатишлар олиб бориш, об-ҳавони, дарёларнинг сувлилигини, иқлимнинг ўзгаришини қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлаштиришни яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш.


3. Белгилансинки, "Ўзгидромет" маркази шартномалар ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

"Ўзгидромет" марказининг ташкилий тузилмаси ва унинг ходимларининг умумий чекланган сони 15,5 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 14 нафар бўлган марказий аппарати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзгидромет" маркази бош директорига ходимларнинг белгиланган сони ва улар таъминоти харажатлар сметаси доирасида марказий аппарат тузилмаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. "Ўзгидромет" маркази ходимлари учун бепул кийимбош билан таъминлаш, шунингдек бориш қийин бўлган станцияларнинг ходимларини бепул овқат билан таъминлашнинг мавжуд тартиби сақлаб қолинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2004-2005 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маблағлари ҳисобига идоравий агрометеорология постлари тикланишини белгиланган тартибда таъминласин.


7. "Ўзгидромет" марказининг гидрометеорология жараёнларига таъсир кўрсатиш бўйича ҳарбийлаштирилган бошқармани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда дўлга қарши ишларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги низомни тайёрласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўйича 2004 йил учун харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзгидромет" маркази билан биргаликда бир ой муддатда Давлат сув кадастри юритилишини ташкил этиш имконини берувчи юза сувлардан фойдаланиш ҳақида ҳисобот бериш шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда аэропортларнинг гидрометеорология станцияларидаги эскирган асбоб-ускуналар ва приборларни алмаштириш масаласини кўриб чиқсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати тўғрисида" 1992 йил 9 мартдаги 110-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 7 майдаги 225-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 17-модда) қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 апрелдаги

183-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати

маркази ("Ўзгидромет" маркази)нинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


"Ўзгидромет" маркази





Ишлаб чиқариш бўлинмалари

(юридик шахс бўлмаган бўлинмалар)

Идоравий мансуб ташкилотлар

(юридик шахслар)


13 та ҳудудий гидрометеорология бошқармалари

1324 киши

Авиацияни метеорологик маълумотлар билан таъминлаш хизмати

10 киши

"Метеоинфосистем" ахборот-техник бошқармаси

266 киши

  

  

  

  

Атмосфера, юза сувлар ва тупроқ ифлосланиши мониторингини олиб бориш хизмати

115 киши

Гидрометеорологик маълумотлар таъминоти хизмати

79 киши

"Гидрометприбор" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси 35 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 7 киши









  

Ер усти тармоқларига энергетик ва муҳандислик хизмат кўрсатиш хизмати

90 киши

Агрометеорологик ва гидрометеорологик кузатишлар методологияси хизмати

50 киши

Гидрометеорология илмий-текшириш институти 348 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 5 киши

  

Автохўжалиги бўлган моддий-техника таъминоти хизмати

86 киши

Сув кадастри ва метеорологик ўлчовлар бошқармаси

45 киши

Тошкент

гидрометеорология коллежи 73 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 5 киши

  






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 апрелдаги

183 - сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати

маркази марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Бош директор


Бош директорнинг биринчи ўринбосари

Бош директор

ўринбосари


Бош директор

ўринбосари




Гидрометеорологик ишларни мувофиқ-лаштириш бўлими

3 киши

Молия бўлими

3 киши

Кадрлар ва ўқув юртлари бўлими

2 киши






Биринчи бўлим

2 киши



  


Идоравий мансуб ишлаб чиқариш бўлинмалари



Авиациияни метеорологик маълумотлар билан таъминлаш хизмати

10 киши

Ер усти тармоқларига энергетик ва муҳандислик хизматлари кўрсатиш хизмати

90 киши

13 та ҳудудий гидрометеорология бошқармалари

1324 киши

"Метеоинфосистем" ахборот-техник бошқармаси

266 киши

Б



Гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш хизмати

79 киши


Агрометеорологик ва гидрометеорологик кузатишлар методологияси хизмати

50 киши

Автохўжалиги бўлган моддий-техника таъминоти хизмати

86 киши

Атмосфера, юза сувлар ва тупроқ ифлосланиши мониторингини олиб бориш хизмати

115 киши

Сув кадастри ва метеорологик ўлчовлар бошқармаси

45 киши



Марказий аппарат ходимларининг умумий сони - 15,5 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 14 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 апрелдаги

183-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида" 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Гидрометеорология бош бошқармасининг бошлиғи" сўзлари "Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 октябрдаги 375-ф-сон фармойиши 1-бандидаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошидаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 218-ф-сон фармойишнинг 1-банди ва 2-банди биринчи хатбошидаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-сон қарорида:

Ҳаво бўшлиғидан фойдаланишга буюртма ва Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларига хабарнома бериш тартибининг 3-бандидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш ягона тизимининг идоралараро комиссияси ва бошқарув органлари тўғрисидаги Низом 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

12-банддаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-19, 22, 28-30-бандлардаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банддаги "Гидрометеорология бош бошқармасининг" сўзлари "Ўзгидромет" марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари" бўлимининг номи "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари" деб номлансин;

34-банддаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

37, 38, 41, 42-бандларидаги "Гидрометеорология бош бошқармасига" сўзлари "Гидрометеорология хизмати марказига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган 1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурини амалга ошириш тадбирларининг 2.12-бандидаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорининг 6 ва 7-бандларидаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларининг дастурини амалга ошириш масалалари тўғрисида" 2000 йил 9 октябрдаги 389-сон қарорида:

2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича тадбирларнинг 3, 6, 8 ва 10-бандларидаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги Низомнинг 9-бандидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Тугатилаётган ёки бошқа идораларга берилаётган ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар ва корхоналар рўйхатининг 6-банди чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 19-модда):

2-банднинг биринчи хатбошидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги Низомда:

12-банднинг учинчи хатбошидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1 ва 2-иловалардаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошидаги "Бошгидромет" бошқармаси" сўзлари "Ўзгидромет" маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурида, А.2, А.3, А.4, А.5, А.6.1, Б.1, Б.2, В бандларидаги "Бошгидромет" бошқармасининг" сўзлари "Ўзгидромет" марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 декабрдаги 576-сон қарори билан тасдиқланган 2004 йил учун статистик ишлар Дастурида, "Бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан бажариладиган статистик ишлар" II бўлимдаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" сўзлари "Гидрометеорология хизмати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 15-сон, 179-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 4, 37-модда.