язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2018 й. 1066-сон "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2018 й.

N 1066



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорини ижро этиш, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юкланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш, вазирлик фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни самарали амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг Давлат меҳнат инспекциясининг тузилмалари 4, ва 4б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнат муҳофазаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, иш берувчилар бўлган жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт;

Инспекция ходимлари томонидан қисқа муддатли текширувлар, шу жумладан Инспекция ходимларини давлат органлари томонидан ўтказиладиган текширувларга жалб қилиш "Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини текширишлар мониторинги" идоравий электрон ахборот тизимида рўйхатга олинадиган тегишли меҳнат органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади;

давлат органларига Инспекция ходимлари зиммасига улар ваколатига кирмайдиган ишларни бажаришни юклаш тақиқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

икки ой муддатда - "Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини текширишлар мониторинги" идоравий электрон ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин, уни ишлаб чиқишни, жорий этишни ва техник қўллаб-қувватлашни молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини жалб қилишни назарда тутсин;

2019 йил 1 апрелгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига кирадиган меҳнат органлари ва ташкилотлар, тугатилаётган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларини эгаллаб турган лавозимга мослигини аттестациядан ўтказсин ҳамда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларини юкланган вазифаларни юксак ва профессионал даражада бажара оладиган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига меҳнат бозоридаги реал вазиятдан ва эҳтиёждан келиб чиқиб, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг ишга жойлаштириш бўйича инспекторларининг штатдаги сонига (ишлаб чиқариш ходимлари), шунингдек, Инспекция тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Инспекциянинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларига 15 та автотранспорт воситасини харид қилиш ва уларни сақлаб туриш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг тежалган маблағлари ҳисобидан лимит ажратилсин.


6. Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, Лутфикор кўчаси, 33-уйда жойлашган Сергели енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари туташ ҳудудлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларини жойлаштириш учун оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига берилаётган Сергели енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи 3-курс талабалари 2019 йил 1 сентябргача ўқишни тугатишини ҳамда яқин атрофда жойлашган ва бир хил таълим йўналишларига эга касб-ҳунар коллежлари талабалари контингентига киритилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда бир ой муддатда юқорида кўрсатилган бино ва иншоотларнинг туташ ҳудудлар билан бирга ўтказилишини, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эса улардан мақсадли фойдаланиш асосида қабул қилиб олинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вазирлик ихтиёрида бўлган 2-Тошкент юридик коллежини Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи этиб қайта ихтисослаштириш, 2020 йил 1 сентябргача таҳсил олувчилар контингентини сақлаш ва уларга ўқишни тугатгач, Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи дипломларини бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи фаолиятини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига:

икки ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида янги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича янги ўқув дастурлари, шунингдек, коллеж талабалари билимини баҳолаш, уларнинг якуний давлат аттестациясини ва амалиётини ўтказиш тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини таъминласин;

меҳнат органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан идоравий ташкилотлар, шу жумладан бюджетдан ташқари жамғармалар ходимларига меҳнат органлари ходимлари учун назарда тутилган тартибда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.


11. Белгилаб қўйилсинки:

ҳудудий бандлик бошқармалари ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ишга қабул қилишга кўрсатилган номзодлар мажбурий тартибда бир ҳафталик курслардан, меҳнат органлари ходимлари эса мунтазам равишда Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларида ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтадилар;

Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларининг ҳамда Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежининг ходимлари ва ўқитувчилари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича республика олий таълим муассасаларининг ходимларига ва ўқитувчиларига тенглаштирилади;

Республика бандликка кўмаклашиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишларининг илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ва раҳбар ходимларига тенглаштирилади.


12. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда:

а) Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларининг фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқсин, шу жумладан:

меҳнат органлари ўз фаолиятида дуч келадиган аниқ муаммолар ечимини излашни муҳокама қилишга қаратилган "case-study", "team-work presentation", ишбилармонлар ўйинлари усулларидан фойдаланган ҳолда прогрессив интерактив ўқитиш усулларини кенг жорий этишни назарда тутувчи янгиланган ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқиш;

Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларини малакали ходимлар ва ўқитувчилар билан тўлдириш;

Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари тузилмасини ва унинг тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш масалаларини танқидий қайта кўриб чиқсин;

б) "Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини текширишлар мониторинги" электрон ахборот тизими фаолияти тартибини ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва амалиётга жорий этсин.

в) меҳнат бозори тадқиқотлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш, кадрлар тайёрлаш ва касбий малакани баҳолаш, меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари тўғрисидаги контентни ўз ичига олган "Меҳнат иқтисодиёти" янги илмий-оммабоп журналини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 11-синфида ўқитиладиган "Касбга ўқитиш" фанининг ўқув дастурига "Меҳнат бозорида рақобатбардошликнинг шахсий кўникмаларини ривожлантириш" мавзусини киритсин, унда умумий ўрта таълим базавий ўқув режаси доирасида касбга йўналтириш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини, меҳнат бозорида мос вакансиялар излаш кўникмалари, ишга кириш учун резюмени тайёрлаш ва иш берувчи билан суҳбатдан ўтиш, ишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ўргатилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1066-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва

меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Давлат меҳнат инспекцияси

ТУЗИЛМАСИ






Инспекция бошлиғи - Ўзбекистон Республикаси

бош давлат меҳнат инспектори





































































Бошлиқ ўринбосари - меҳнатни муҳофаза

қилиш бўйича бош давлат техник инспектор

1

Бошлиқ ўринбосари - бош давлат

меҳнат ҳуқуқ инспектори

1































Меҳнат шароитлари бўйича бош давлат эксперти

1

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

4































Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича

давлат техник инспектори

2
















































Бошқарув ходимлари сони - 10 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1066-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва

меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Давлат меҳнат инспекцияси

ТУЗИЛМАСИ








Инспекция бошлиғи - бош давлат

меҳнат инспектори














































































Бошлиқ ўринбосари - меҳнатни муҳофаза қилиш

бўйича бош давлат техник инспектор

1

Бошлиқ ўринбосари - бош давлат

меҳнат ҳуқуқ инспектори**

1


























Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат

техник инспекторлари (тармоқлар бўйича)*

6

Туманлар/шаҳарлар давлат меҳнат

инспекцияси инспектори***




      

Бошқарув ходимлари сони - 3 нафар.


*) Ишлаб чиқариш ходимлари сони - 6 нафар.


**) Инспекция бошлиғи - бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори зиммасига Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юрисконсульти функцияси юкланади.


***) Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази юрисконсульти функцияси билан.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1066-сон қарорига

4б-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош

бошқармаларининг Давлат меҳнат инспекцияси

ТУЗИЛМАСИ








Инспекция бошлиғи - бош давлат

меҳнат инспектори














































































Бошлиқ ўринбосари - меҳнатни муҳофаза

қилиш бўйича бош давлат техник инспектор

1

Бошлиқ ўринбосари - давлат

меҳнат ҳуқуқ инспектори**

1


























Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат

техник инспекторлари (тармоқлар бўйича)*

6-9

Туманлар/шаҳарлар давлат меҳнат

инспекцияси инспекторлари***




Бошқарув ходимлари сони - 3 нафар.


*) Ишлаб чиқариш ходимлари сони - 6 - 9 нафар.


**) Инспекция бошлиғи - бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари зиммасига тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари юрисконсульти функцияси юкланади.


***) Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази юрисконсульти функцияси билан.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1066-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда):


а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида низом";


III бўлимда:


3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Гуруҳли, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисани Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия махсус текширади";

тўртинчи хатбошидаги "Давлат меҳнат техника назорати" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"махсус текширишнинг барча материаллари нусхаларини вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, шунингдек, тегишли вазирликка (хўжалик бошқаруви органи), корхонага ва унинг юқори турувчи хўжалик органига, жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади";


IV бўлимнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Икки ва ундан зиёд киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси кенгашида, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" ёки "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси ҳайъатида, бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса, бош давлат меҳнат техник инспектори иштирокида кўриб чиқилади. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси кенгаши чиқарган қарор бажарилиши шартдир".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорининг 1-бандидан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда) "Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда):


а) 1-иловада:


54-бандининг биринчи хатбошидаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-иловадаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси бошлиғи" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси ҳамда Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида" 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда):


а) 2-иловада:


33-банддаги "меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банднинг иккинчи хатбошидаги "меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекцияларига" сўзлари "Давлат меҳнат инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш органи - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг давлат меҳнат инспекциялари";


Низомга 2 ва 3-иловалардаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси бошлиғи (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси инспекцияси бошлиғи)" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи)" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 40-сон, 1059-модда):


5-бандида "Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 37-уй" сўзлари "Сергели тумани, Лутфикор кўчаси, 33-уй" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илова 14-бандининг олтинчи хатбошидаги "Меҳнат давлат ҳуқуқ инспекцияси" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 январдаги 27-сон қарорига илованинг изоҳи иккинчи хатбошидаги "муддати" сўзи "муддати, суммасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорида:


5-банд "б" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банди учинчи хатбошисидаги "Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси" сўзлари "Давлат меҳнат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 декабрдаги

1066-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда) 2-илованинг 1-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 19 февралдаги 29-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 10-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарори)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) 2-илованинг 3-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда, 25-сон, 539-модда, 37-сон, 997-модда) 1-илованинг 32-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 139-модда), шунингдек, унга 1 ва 2-иловалар.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 27-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация Маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3352-сон қарори)" 2018 йил 22 январдаги 39-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 18-модда) илованинг 2-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарори)" 2018 йил 13 августдаги 652-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 декабрь