язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати/ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.02.2019 й. 180-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 февралдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси

транспорт вазирининг функционал

вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг (кейинги ўринларда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолиятига йўналтирилган:

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этиш;

коммунал хўжалик, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш;

муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, шунингдек, транспорт коммуникацияларини модернизациялаш;

капитал қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар ва пудрат ишлари дастурларининг изчил амалга оширилишини таъминлаш;

қурилиш ва архитектура соҳасидаги ишлар сифатини назорат қилиш;

қурилиш индустрияси ва мудофаа саноатини ривожлантириш.


5. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибиятига (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) бевосита раҳбарлик қилади ҳамда Котибият мутахассисларининг ишларини ташкил этади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИРНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИОНАЛ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Қуйидагилар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;

жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрлаш;

Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳоли бандлигини таъминлаш ва реал даромадлари оширилишини кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;

ҳудудларни, авваламбор, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ортда қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш борасида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда ҳужжатлари ижросини тизимли ва амалий назорат қилишни такомиллаштириш;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ҳокимликларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва Котибият кадрларининг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш.


8. Қуйидагилар Бош вазир биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлил қилиш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва даражасини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликлар, захираларни ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарорига мувофиқ асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, таркибий ва институционал туб ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, уларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарорига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, бошқа ҳудудий дастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методикалари ва индикаторларини жорий этиш;

ҳудудларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг ҳолати бўйича комплекс таҳлилий материаллар, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;


б) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ишлаб чиқиладиган иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ва қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, савдо айланмаси, экспорт, истеъмол нархлари индекси, бандлик кўрсаткичлари асосланганлигини эксперт жиҳатидан баҳолаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони ва "Обод маҳалла" дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни комплекс ва жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудлар иқтисодиётининг барқарорлигини ва мувозанатли фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни барпо этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва ҳудуд иқтисодиётини диверсификациялашнинг жорий, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини, саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини, маҳаллийлаштириш дастурини, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурларини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини, айниқса, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ривожлантириш дастурларини, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини ҳамда бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;

шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари параметрлари билан боғлиқ ҳолда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ишлаб чиқилаётган дастурларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, давлатнинг мақсадли дастурлари, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, топшириқларининг, "йўл хариталари", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, иқтисодиётдаги, энг аввало, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги таркибий туб ўзгартиришлар бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес-субъектларни жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилишга ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини таъминлаш учун ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини оширишга кўмаклашиш;

ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини ташкил этиш;


в) аҳоли ҳаётининг сифати ва даражасини ошириш соҳасида:

демографик жараёнларни ва ҳудудлар аҳолисининг жинси ва ёш таркибини, бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларининг даражаси ва тузилмасини, аҳоли ҳаёти даражасини, шунингдек, маданий-маърифий ишлар соҳасида ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига мувофиқ жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда аҳолининг бандлик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида мутахассислар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек, олий маълумотли мутахассисларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармонини ва "Обод маҳалла" дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сон қарорини амалга ошириш доирасида муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, арзон ва қулай уй-жой қуриш дастурларининг амалга оширилиши, шунингдек, демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёт даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;

аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;


г) аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот соҳасида:

муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари бўйича аҳолининг фикрлари ва қонуний талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

аҳолининг фикрини ва қонуний талабларини таҳлил қилиш асосида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирларни, шунингдек, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурларни қабул қилиш ёхуд амалдаги дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармонига мувофиқ аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини таҳлил қилиш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш;


д) Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш соҳасида:

"Давлат чегараси тўғрисида", "Геодезия ва картография тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича архив, картография материалларини ва бошқа материалларни йиғиш, умумлаштириш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;


е) чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш соҳасида:

"Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарларни ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;

Давлат чегараларини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ маълумотларни, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда чегарабўйида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарларни ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олишни ташкил этиш;


ж) коммунал хўжалиги соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармонида белгиланган коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ривожлантиришнинг прогнозлари ва энг муҳим дастурлари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;

коммунал соҳадаги ҳолат ва вазиятнинг мониторингини таъминлаш, таҳлил этиш, коммунал хўжалигини ривожлантиришдаги сифатли ўзгаришлар ва тенденцияларни баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хўжалиги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, топшириқларини, "йўл хариталари"ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажаришга доир фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва инновацион ғоялар ҳамда технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорини амалга ошириш доирасида сув таъминоти ва канализация тизимини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, аҳоли пунктларини ривожлантириш схемаларига ва бош режаларига мувофиқ сув таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва коммунал соҳа ташкилотларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи амалий механизмлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарорига мувофиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;

кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш ишларини ташкил этиш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, мажбурий бадаллар ва фойдаланиш харажатларини, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларини белгилашга доир талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилиш, ушбу соҳа ташкилотлари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;

ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, уй-жой-коммунал хўжалиги методологиясини ҳисобга олган ҳолда, уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

уй-жой-коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш;


з) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:

"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида атроф-муҳит сифатли ҳолатининг кафолатланган даражасига эришиш, табиатни муҳофаза қилиш, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг келажакдаги авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;

"Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, "йўл хариталари"ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига мувофиқ табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг асосан иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 - 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон қарорига мувофиқ чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

барқарор ривожланиш, шунингдек, экологик билимларни тарғиб қилиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик саводхонлик ва маданият, таълимни ошириш соҳасидаги норматив-услубий базани такомиллаштириш;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган узоқ, ўрта ва қисқа муддатли республика ва ҳудудий экологик дастурларини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

фуқароларда атроф-муҳитга, унинг ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни шакллантириш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш, оммалаштириш ва тарқатиш, экологик таълим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан ишлаш соҳасида қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорликни, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;


и) транспорт соҳасида:

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари"ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ҳамда ўзаро ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини амалга ошириш доирасида йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт хизматларига ҳақ тўлаш бўйича аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига бериладиган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни унификация қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

саноат маҳсулотларининг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида транспорт тармоғи корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ транспорт тизими ва транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини уларга сотиш орқали эксперт баҳолашни амалга ошириш, шу асосда транспорт паркининг модернизация қилиниши ва янгиланишини таъминлаш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;

"Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини, автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни, шунингдек, йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;


к) қурилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси доирасида амалга ошириладиган шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил қилиш;

шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш масалалари ва капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, арзон уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

шаҳарсозлик фаолияти ва капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;

объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш даражасини ошириш, шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштиришни таъминлаш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда янги самарали механизмларни жорий этиш ва танлов савдолари ўтказиш даражасини ошириш, шунингдек, шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш дастурий ҳужжатларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини саноатлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони доирасида йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;

хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;

пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

капитал қурилиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, уларнинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилиш;

ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолияти мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда, шаҳарсозлик ечимларининг самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

белгиланган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш чораларини кўриш;

шаҳарсозлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг амалга оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назорати амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш;

ваколатли давлат органлари томонидан архитектура ва қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;

қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;

ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш;


л) қурилиш индустрияси соҳасида:

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлаш ва ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон қарорига мувофиқ қурилиш материаллари саноати корхоналарини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантиришни таъминлаш;

қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон қарорига мувофиқ саноат маҳсулотларининг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида қурилиш индустрияси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;

хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;

қурилиш индустрияси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялаш, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулотлар турларини маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш негизида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2615-сон қарорига мувофиқ салоҳиятли хорижий инвесторларни кенг жалб этган ҳолда, ишлаб чиқаришга замонавий илғор, энергиядан самарали фойдаланадиган ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини ташкил этиш, шу асосда тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шундай маҳсулотларни импорт қилишни босқичма-босқич қисқартириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ва қурилиш индустрияси корхоналарини жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш;


м) мудофаа саноатини ривожлантириш соҳасида:

"Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

асосан энергия самарадорлиги юқори ва энергияни тежайдиган замонавий технологиялар негизида тармоқни модернизация қилишга ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган мудофаа саноати комплекси корхоналарини жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштиришни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари яратиш, ушбу соҳадаги ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификация қилиш мақсадида мудофаа саноати комплекси ва улар билан боғлиқ бошқа тармоқлар корхоналараро, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро кооперацияси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат мудофаа буюртмаси бажарилишини таъминлайдиган юқори технологияли, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

мудофаа саноати комплекси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий этилишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд бўлган ва янги, шу жумладан қўшма, мудофаа саноати комплекси корхоналарини ривожлантириш учун салоҳиятли инвесторларни ҳамда илғор технологияларни жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва амалга ошириш;

мудофаа саноатига хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, бунда хорижий капитал иштирокини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришилишини таъминлаш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқишни ташкил этиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ишларини мувофиқлаштириш;


н) давлат моддий захиралари соҳасида:

давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг давлат моддий захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга тайёрлик ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;

давлат моддий захираларини жамлаш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозлари бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, "Ўздавзахира" қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат моддий захираларининг чиқарилган товарлари ва маҳсулотларининг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатининг мониторингини ва таҳлилини таъминлаш;


о) концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш механизмларини жорий қилиш;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда "йўл хариталари"га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлари, материаллари мунтазам тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.


9. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди, шунингдек, Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди, шунингдек, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига киритилган режали масалалар кўриб чиқилишини таъминлайди;

Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичларга ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудлари ва тармоқларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилади;

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалаларини мувофиқлаштиради;

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ваколатига киритилган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси қарори талаб қилинадиган масалалар бўйича таклифлари кўриб чиқилишини ташкил этади;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тадбирларининг сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган олдини олувчи чоралар қабул қилади;

Котибиятга бириктирилган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва Котибиятга бириктирилган давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Бош вазир биринчи ўринбосари юритадиган соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, мудир ўринбосари, бош мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;

Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Котибият мудири, мудир ўринбосари ва бош мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Котибиятда, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари марказий аппаратида лавозимларга кадрларни танлаш ва уларнинг амалий захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади.


10. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди, шунингдек, тегишли комиссияларга раҳбарлик қилади.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари коллегиал органларининг, хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларига кўра - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича давлатнинг бошқа органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир биринчи ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бош вазир биринчи ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


12. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари:

ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилаётган таклифлар ва ҳужжат лойиҳаларининг асослантирилганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар ижроси, шунингдек, тегишли иш участкаларида эришилган натижаларнинг самарадорлиги;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция (давлат) дастурлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ташкил қилиниши ва ҳал этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланади.


14. Бош вазир биринчи ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 март