язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2019 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2019 й. ПФ-5733-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.05.2019 й.

N ПФ-5733



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5545-сон ва 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, давлат органлари томонидан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари А.А. Абдувахитов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 майдаги

ПФ-5733-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5583-сон Фармони 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси," сўзлари "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3151-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малакасини ошириш, стажировка ўташ ва таълим олишини ташкиллаштириш "Истеъдод" жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3152-сон қарорида:


10-банддаги "Президентининг "Истеъдод" жамғармаси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 15-позицияси "Молиялаштириш манбалари" ва "Бажариш учун масъуллар" устунларидаги "Истеъдод" жамғармаси" сўзлари "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги "Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва "Астрономия ва аэронавтика" боғини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3275-сон қарори 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Халқ таълими вазирлигининг Фанлар академиясининг Астрономия институти (кейинги ўринларда - Астрономия институти)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва Халқ таълими вазирлигининг Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3654-сон қарорида:


а) 1-илованинг рус тилидаги матнидан "Центр по подготовке специалистов за рубежом и диалога с соотечественниками" блоки чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг рус тилидаги матнидан "Центр по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками" блоки чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг рус тилидаги матнида:


5-банддан "Центра по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3702-сон қарорига 2-иловада:


13-позициянинг "Молиялаштириш манбалари" ва "Бажариш учун масъуллар" устунларидаги "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-позициянинг "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3703-сон қарорига 2-илованинг 9-позицияси "Молиялаштириш манбалари" ва "Бажариш учун масъуллар" устунларидаги "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги "Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3737-сон қарорида:


11-банддаги "Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 8-позицияси "Молиялаштириш манбаи" ва "Масъуллар" устунларидаги "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги "2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги ПҚ-3769-сон қарори 15-бандидаги "Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3815-сон қарорида:


20-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ташқи ишлар вазирлиги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот марказининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг рус тилидаги матни 3-позицияси "Источники финансирования" устунидаги "Центра по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками Министерства иностранных дел" сўзлари "Фонда "Эл-юрт умиди" по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками при Кабинете Министров" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги "Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3837-сон қарорида:


а) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни умумлаштириш ва баҳолаш";

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни кўриб чиқиш";

олтинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) иловада:


8-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни умумлаштириш ва баҳолаш";

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни кўриб чиқади";

олтинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3880-сон қарорида:


4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ташқи ишлар вазирлигининг Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг рус тилидаги матни 14-позицияси "Наименование мероприятия" устунидаги "Центра по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками Министерства иностранных дел" сўзлари "Фонда "Эл-юрт умиди" по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками при Кабинете Министров" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 майдаги

ПФ-5733-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5329-сон Фармонига 1-илованинг 5-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5399-сон Фармонига илованинг 3-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5400-сон Фармони 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 408-модда