язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2019 й. 885-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2019 й.

N 885



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга

оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги

ПФ-5611-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон

Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хитой Халқ

Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг

махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига

киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида" 2019 йил 12 сентябрдаги

ПФ-5819-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги

"Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонига

қўшимча киритиш тўғрисида" 2019 йил 19 сентябрдаги ПФ-5833-сон

Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм

тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон қарорига мувофиқВазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 октябрдаги

885-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати 5-иловага мувофиқ".


б) 1-иловада:


2-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маълум тоифадаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш визалари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади";


6-бандда:

биринчи хатбошидаги "бир йилга" сўзлари "уч йилгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд қўшилсин:

"д) хорижий инвестицияли корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш визаларини бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун хорижий фуқаролардан:

а) Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек, консуллик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик муассасалари бошлиқлари ёки Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорда йиғимлар ундирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пошлинаси ундирилади";


12-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 30 кун муддатга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик кириш учун "e-visa.gov.uz" портали орқали "E-VISA.UZ" тизими ёрдамида электрон визани расмийлаштиришлари ва олишлари мумкин. Электрон визани расмийлаштириш ва олиш тартиби Электрон виза тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.";


19-бандда саккизинчи хатбошидаги "40" рақами "22" рақамига алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 4 ва 5-иловалар қўшилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 ноябрдаги

408-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит

визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Тур

Таъриф

1.

D-1

Дипломатик кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) аккредитация муддатига берилади.


2.

D-2

Дипломатик кириш визаси (вақтинча турганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 3 ойгача муддатга берилади.


3.

DT

Дипломатик кириш визаси (дипломатик паспорт эгалари учун туристик)

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда кираётган хорижий давлатларнинг дипломатик ходимлари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 1 ойгача муддатга берилади.


4.

S-1

Хизмат кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.


5.

S-2

Хизмат кириш визаси (вақтинча)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига 3 ой муддатгача берилади.


6.

S-3

Хизмат кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, қонунчиликда назарда тутилган, шунингдек, Президент ва Ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат бирлашмалар таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига хизмат сафарига келувчи хорижий фуқароларга 1 йил муддатгача берилади.


7.

О

Расмий кириш визаси (расмий ва давлат ташрифлари доирасида)

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи расмий делегация аъзоларига расмий тадбирлар ўтказиш муддатига берилади.


8.

В-1

Ишбилармонлик кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек хорижий банклар ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларига аккредитация муддатига берилади.


9.

В-2

Ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза)

Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ишбилармонлик доиралари вакилларига 1 йил муддатгача берилади.


10.

Т

Туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда ташриф буюраётган хорижий фуқароларга 1 ой муддатгача берилади.


11.

TG

Гуруҳли туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига камида 5 кишидан иборат бўлган туристик гуруҳ таркибида туристик мақсадларда ташриф буюраётган хорижий фуқароларга 1 ой муддатгача берилади.


12.

PLG

Зиёрат кириш визаси

Туристик фаолият субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг сўровномалари бўйича Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси, анъаналарини ўрганиш учун хорижий фуқароларга 2 ой муддатгача берилади.


13.

Е

Ишчи кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида)

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади.


14.

J-1

Матбуот вакиллари учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.


15.

J-2

Матбуот вакиллари учун кириш визаси ("Дунё" ААда вақтинча аккредитация қилинганлар)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вақтинча аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига аккредитация муддатига берилади.


16.

PV-1

Меҳмон кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади.


17.

PV-2

Меҳмон кириш визаси (хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади.


18.

VTD

Ватандошлар учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида туғилганлар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома мавжуд бўлганда 2 йилгача муддатга берилади.


19.

STD

Талабалар кириш визаси (олий таълим муассасалараро алмашиш асосида - вақтинча таълим олиш даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларида қисқа муддатда (олий таълим муассасалараро алмашишга биноан ёки олий таълим муассасалараро ўзаро алоқалар доирасида вақтинча асосда) таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


20.

А-1

Ўқув кириш визаси (доимий асосда - таълим даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


21.

А-2

Ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий асосда ишга жойлашишда)

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий ўқув муасасалари филиалларининг профессор-ўқитувчилар таркибига - хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади. Ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


22.

A-3

Академик кириш визаси (вақтинча асосда)

Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача муддатга берилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идоралар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


23.

MED

Тиббий кириш визаси

Даволаш-профилактика муассасалари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган хорижий фуқаролар учун 3 ойгача муддатга берилади.


24.

С-1

Экипаж учун кириш визаси

Ҳаво кемалари ва темир йўл таркиблари экипажларининг хорижий аъзоларига 1 йилгача муддатга берилади.


25.

С-2

Ҳайдовчилар учун кириш визаси

Юк ташувчи автотранспорт воситаларининг хорижий ҳайдовчиларига 1 йилгача муддатга берилади.


26.

EXIT

Чиқиш визаси

Хорижий фуқаролар томонидан кириш визаларининг муддати кечиктирилган ҳолларда уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун 1 ойгача муддатга берилади.


27.

TRAN

Транзит визаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтувчи хорижий фуқароларга 3 кунгача муддатга берилади.


28.

INV

Кўп марталик инвестиция визаси

Хорижий инвестицияларни киритиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган 8500-мартали базавий тўлов катталигидан кам бўлмаган миқдорда хўжалик уюшмаларининг акциялари ва улушларини олиш, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокида бўлган корхоналарни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан ушбу корхоналарнинг сўровномалари бўйича берилади, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади, 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.


    





"Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 ноябрдаги

408-сон қарорига

5-ИЛОВА



Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида

визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар

РЎЙХАТИ


Чекланмаган муддат:


1. Озарбайжон Республикаси


2. Грузия


3. Арманистон Республикаси


4. Беларусь Республикаси


5. Қозоғистон Республикаси


6. Молдова Республикаси


7. Россия Федерацияси


8. Украина


60 кунгача:


9. Қирғизистон Республикаси


30 кунгача:


10. Австралия Иттифоқи


11. Австрия Республикаси


12. Аргентина Республикаси


13. Босния ва Герцеговина


14. Ватикан


15. Люксембург Буюк Герцоглиги


16. Венгрия


17. Бруней-Доруссалом давлати


18. Исроил давлати


19. Греция Республикаси


20. Ирландия


21. Исландия


22. Италия Республикаси


23. Канада


24. Андорра Князлиги


25. Лихтенштейн Князлиги


26. Монако Князлиги


27. Бельгия Қироллиги


28. Дания Қироллиги


29. Испания Қироллиги


30. Нидерландия Қироллиги


31. Норвегия Қироллиги


32. Швеция Қироллиги


33. Латвия Республикаси


34. Литва Республикаси


35. Малайзия


36. Мўғулистон


37. Янги Зеландия


38. Бирлашган Араб Амирликлари


39. Португалия Республикаси


40. Болгария Республикаси


41. Индонезия Республикаси


42. Кипр Республикаси


43. Корея Республикаси


44. Мальта Республикаси


45. Польша Республикаси


46. Сан-Марино Республикаси


47. Сербия Республикаси


48. Словения Республикаси


49. Тожикистон Республикаси


50. Хорватия Республикаси


51. Чили Республикаси


52. Руминия


53. Сингапур


54. Словакия Республикаси


55. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги


56. Туркия Республикаси


57. Бразилия Федератив Республикаси


58. Германия Федератив Республикаси


59. Финляндия Республикаси


60. Франция Республикаси


61. Черногория


62. Чехия Республикаси


63. Швейцария Конфедерацияси


64. Эстония Республикаси


65. Япония


66. Антигуа ва Барбуда


67. Барбадос


68. Белиз


69. Гренада


70. Доминика Республикаси


71. Мексика Қўшма Штатлари


72. Гватемала Республикаси


73. Гондурас Республикаси


74. Коста-Рика Республикаси


75. Куба Республикаси


76. Никарагуа Республикаси


77. Панама Республикаси


78. Тринидад ва Тобаго Республикаси


79. Эль-Сальвадор Республикаси


80. Сент-Винсент ва Гренадин


81. Сент-Люсия


82. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги


83. Доминикана Ҳамдўстлиги


84. Сент-Китс ва Невис Федерацияси


85. Ямайка


7 кундан кўп бўлмаган:


86. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди.


Изоҳ:


1. Икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Озарбайжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.


2. Ушбу изоҳнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилмаган қолган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан бир томонлама тарзда 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинган.


3. Визасиз режим юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.

Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак.

Ўзбекистон Республикасида 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро ушбу қарорга 4-иловада баён этилган, Ўзбекистон Республикасига кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.


4. Рўйхатда 66 дан 85 гача кўрсатиб ўтилган мамлакатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан белгиланади.


5. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатнинг халқаро аэропортлари орқали кўпи билан 7 кун муддатга Ўзбекистон Республикасига киришнинг визасиз режими Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилувчи ташувчининг қайтувчи авиачиптаси мавжуд бўлганда 2020 йил 1 январдан белгиланади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 20-модда) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Меҳмонхоналарга, меҳмонхонага тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган, яшовчиларга алкоголли маҳсулотларни сотишни амалга оширувчи барча умумий овқатланиш корхоналарига (бар, мини-бар, кафе, ресторан) битта рухсат гувоҳномаси берилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 22-модда) қуйидаги мазмундаги 29-1-банд қўшилсин:

"29-1. Ҳудудида туризм инфратузилма объектлари, шу жумладан, жойлаштириш воситалари жойлашган ёки яратиладиган моддий маданий мерос объектлари ўттиз йилгача муддатга, бироқ камида ўн йилга ижарага берилади.

Бунда ижарачилар беш йиллик ижара ҳақига тенг бўлган маблағни ҳудудида ўзлари жойлашган моддий маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини сақлаш нормаларига риоя қилиш шартларида дастлабки беш йилда ижарага ҳақ тўлашдан озод қилинадилар. Ижара шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш танлов комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 94-модда):


қуйидаги мазмундаги 4-2 банд билан тўлдирилсин:

"4-2. Хостел хизматини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда меҳмон уйлари ва хостеллар реестрига улар тўғрисида маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади";


5-банднинг тўртинчи хатбошига ", хостеллардан ташқари;" сўзлари қўшилсин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги 450-сон қарорининг 1-банди тўққизинчи хатбошидаги "2" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 158-модда) 2-бандига қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд қўшилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига кўра 80 - 100 метр квадрат ўлчамда намунавий лойиҳалар бўйича, шу жумладан, тармоқли замонавий санитария-гигиена узелларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига бериладиган ер участкаларига".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри" сўзлари "Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри" сўзлари "Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат фонди" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низомда:


2-банднинг учинчи хатбошидаги "Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри" сўзлари "Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри" сўзлари билан алмаштирилсин ва "меҳмон уйлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси" сўзлари "ва хостеллар" сўзлари билан тўлдирилсин;


1, , 3, 4, 5 ва 6-иловалардаги "Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри" сўзлари "Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 10-сон, 258-модда) 7-бандида:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Рўйхатнинг 1-бандига биноан прописка қилиш вақтида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ва кадастр паспортининг асл нусхаси (нусхаси олиниб асли қайтариб берилади)";

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 октябрь