язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 й. 943-сон "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2019 й.

N 943



ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА

МАШИНАЛАРИ ВА ВИРТУАЛ КАССА

ТИЗИМИ ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимидан фойдаланишини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарорининг ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассани қўллаш бўйича тажриба ўтказилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги (кейинги ўринларда график деб аталади) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар 2-иловага мувофиқ;

Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талаблар 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пулларни қабул қилишда графикда белгиланган муддатга қадар онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, белгиланган муддат тугаганидан кейин мажбурий равишда ўтадилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонининг 4-банди, иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган талабларга (низомларга) риоя этилиши устидан назорат ўрнатсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

943-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилансинки, нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган ёки онлайн назорат-касса машиналаридан (ёхуд виртуал кассадан) фойдаланишга ўтган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга."


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда) 2-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"юридик шахслар - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шаҳобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"белгиланган савдо қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланилмаган, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминаллари билан жиҳозлаш ва тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда қабул қилишга доир белгиланган талаблар бузилган, шунингдек, нақд пул маблағлари банк кассаларига қонунчиликда белгиланган тартибда топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўяди ёхуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорида ("Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда улгуржи ва чакана савдода, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида савдо ва нақд тушумни топшириш қоидаларига риоя қилинишини режадан ташқари тезкор текширишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


б) 8-банддаги "назорат-касса машиналари мавжудлигига ва нақд пул маблағлари инкассация қилинишига (банкларга топширилишига)" сўзлари "назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса мавжудлигига ва нақд пул маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда инкассация қилинишига (банкларга топширилишига)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 21-сон, 173-модда) 2-банди олтинчи хатбошига "инкассация қилиш" сўзларидан кейин "(банкларга топшириш)" сўзлари қўшилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) 19-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 3-сон, 27-модда):


а) 1-иловада:


21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шарт";


57-банд ва 187-6-бандининг биринчи хатбошидаги "фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан" сўзлари "фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


58-банднинг бешинчи хатбоши ва 189-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналарини" сўзлари "назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


103-банднинг биринчи хатбоши ва 118-банднинг учинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналари" сўзлари "назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Истеъмолчилар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Умумий овқатланиш объекти раҳбари ходимни назорат-касса машиналарини (виртуал кассаларни) ишлатиш қоидалари билан таништириши шарт";


14-банднинг учинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналари" сўзлари "назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банднинг тўққизинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналарини" сўзлари "назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 14-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг учинчи хатбошига "фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси" сўзларидан кейин "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса" сўзлари билан қўшилсин;


б) 18-банддаги "инкассация қилишдаги" сўзлари "инкассация қилиш (банкларга топшириш)даги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда):


а) 1-иловада:


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Бозор ҳудудида савдони амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўллаш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва автоматлаштирилган ҳисобга олишнинг банк тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар учун бериладиган чеклар назорат-касса машиналари ёки банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича тўлов терминалларининг чекларига тенглаштирилади.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши керак ва белгиланган тартибда мажбурий сертификацияланиши зарур.

Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан ёки виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади";


25-банднинг ўн иккинчи хатбоши, 41-банднинг учинчи хатбоши ва 42-банднинг биринчи хатбоши, 43-банд, 52-банднинг биринчи хатбошидаги "фискал хотирали назорат-касса машиналари" сўзлари "фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг олтинчи хатбошидаги "ҳар куни" сўзлари "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган бозорлар томонидан сотувчиларга тақдим қилинган чекда бозорнинг номи, бозорнинг солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР), чек берилган вақт ва сана, тўловнинг номи (бир марталик йиғим тўлови), тўлов суммаси, ўрин рақами, сотиладиган товарнинг номи, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди";


48-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 68-банднинг олтинчи хатбошидаги "фискал хотирали назорат-касса машиналарини" сўзлари "фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Савдо комплекслари ҳудудидаги турғун савдо шаҳобчаларида савдони амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини қўллаш тартиби мажбурий ҳисобланади.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши ва белгиланган тартибда мажбурий сертификатланиши керак.

Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан ёки виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади";


21-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"нақд тушумни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкка инкассация қилиш (топшириш)";


23-банднинг олтинчи хатбошидаги "фискал хотирали назорат-касса машиналарини" сўзлари "фискал хотирали назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналарини ёки виртуал кассаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банднинг тўртинчи хатбоши, 36-банддаги "фискал хотирали назорат-касса машиналари" сўзлари "фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банднинг биринчи хатбошидаги "фискал хотирали назорат-касса машиналаридан" сўзлари "фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассага ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалига эга бўлишлари керак.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 47-модда) билан билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан турғун савдо шаҳобчалари орқали фискал хотирали назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса, тўлов терминалларини қўллаш ва пул тушумларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкка инкассация қилиш (банкларга топшириш) йўли билан амалга оширилади".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 23-сон, 266-модда) билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларининг 48-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"48. Электрон тижоратда тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

нақд пул билан - назорат-касса машинасидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида назорат-касса машинаси ёки виртуал касса чеки ёхуд бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш, шунингдек, белгиланган тартибда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда):


а) 2-иловага асосан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги низомнинг 7-банди еттинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналари" сўзлари "назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-иловага асосан тасдиқланган Фармацевтика фаолиятини лицензиялашда ўзаро электрон ахборот алмашинуви схемаси 4-бандидаги "назорат-касса аппарати" сўзлари "назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 11-банд "д" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналарини" сўзлари "назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни" сўзлари билан, тўртинчи хатбошидаги "назорат-касса машиналарининг" сўзлари "назорат-касса машиналарининг, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларнинг" сўзлари билан, "инкассация қилиниши" сўзлари "инкассация қилиниши (банкларга топширилиши)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14-бандда:


12-кичик банддаги "назорат-касса машиналаридан" сўзлари "назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан" сўзлари билан, "инкассация қилиш" сўзлари "инкассация қилиш (банкларга топшириш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13) солиқ назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машинасида, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларда сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш";


34-кичик банддаги "назорат-касса машиналаридан" сўзлари "назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан" сўзлари билан, "инкассация қилиш" сўзлари "инкассация қилиш (банкларга топшириш)" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь