Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 июлдан ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2020 й. 425-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2020 й.

N 425



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил

19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 июлдаги

425-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларининг 16-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани, шу жумладан идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштирган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари "(Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси) (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерларини расмийлаштириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 17 майдаги 180-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўз фаолиятида "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамиятига бўйсунади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 16-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 69-модда) 3-бандининг биринчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 4-бандида:

бешинчи-олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 2-бандининг биринчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш Бюросининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида" 2004 йил 21 сентябрдаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 93-модда) 2-бандидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:


а) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):


3-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма)" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентликка ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

тўртинчи банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


8-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги ариза электрон имзо билан тасдиқланган электрон шаклда Агентликнинг веб-сайтига ҳам юборилиши мумкин, шунда:

ариза берувчи - жисмоний шахс - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, мобил телефон рақами, электрон манзилини кўрсатади;

ариза берувчи - юридик шахс - ташкилот номи, ташкилот СТИРи, ташкилот раҳбарининг мобил телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатади";


9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Агентлик ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида давлат ташкилотининг муассиси ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига давлат ташкилоти муассисининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим бўлган давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.

Агар давлат ташкилотининг ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш зарур бўлса, унинг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай давлат ташкилотининг ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш тўғрисида давлат ташкилотининг биринчи раҳбари, ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган ва давлат ташкилотини ривожлантиришни назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Котибияти раҳбари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига ёки юқори турувчи ташкилот томонидан, агар у бўлмаган тақдирда - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган тегишли дастур (мактабгача тарбия, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) илова қилинган ҳолда асослантирилган хулосани тақдим этади.

Хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликка ёки ҳудудий бошқармага тақдим этилади.

10. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат ташкилотини ўзгартиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, агар:

давлат ташкилоти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирса;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланилишига зарурат бўлса;

мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддатларга кўра, давлат ташкилотини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса киритилган бўлса;

дастурда ёки тармоқ жадвалида белгиланган муддатларда чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари хулосасига биноан тегишли давлат ташкилотини (таълим муассасалари, шу жумладан мактабгача тарбия, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича бундан мустасно) давлат ташкилоти муассиси (юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиши мумкин.

Бу ҳақда давлат ташкилоти муассиси (унинг юқори турувчи ташкилоти) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қарор қабул қилинган пайтдан 5 кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади";


11-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган ҳудудий танлов комиссиясига (кейинги ўринларда - ҳудудий танлов комиссияси) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши зарур бўлса, ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига асосан берилган буюртманомани (таклифни) ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.

Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан давлат ташкилоти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин";


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, буюртманома (таклиф) мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириш учун ҳудудий бошқармага юборилади, ҳужжатлар ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий орган томонидан ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилади";


15-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органига" сўзлари "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


25-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


28-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банддаги "Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг" сўзлари "Агентликнинг ёки ҳудудий бошқарманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Агентлик ҳайъати ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан ёки вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ ўзгартирилаётган давлат ташкилотлари бўйича) таркибига ўзгартирилаётган ушбу давлат органи кирадиган тегишли давлат органи билан (ёки давлат ташкилотининг муассиси билан) келишган ҳолда қабул қилинади. Бунда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини сотишда Тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан қабул қилинади.";


32-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" ва "(Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органни)" сўзлари "Агентлик" ва "(Агентлик ёки ҳудудий бошқармани)" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банддаги "Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг" сўзлари "Агентликнинг ёки ҳудудий бошқарманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига юборади:";

тўртинчи хатбошидаги "Марказга" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банддаги "Марказ" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


49-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"49. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда унинг дубликати тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.

Дубликат олиш тўғрисидаги аризага "топилмалар столи"дан маълумотнома илова қилинади:

Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради";


Низомга 1-иловада:

"1-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитасининг" сўзлари "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

"2-босқич" позицияси "Субъектлар" ва "Тадбирлар" устунларидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" ва "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари тегишинча "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" ва "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позицияси "Субъектлар" ва "Тадбирлар" устунларидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" ва "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари тегишинча "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" ва "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"5-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2 ва 3-иловалардаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 10-иловада:

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ" сўзлари "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қўмита раиси (раисининг биринчи ўринбосари) (ҳудудий орган бошлиғи)" сўзлари "Агентлик директори (директорнинг биринчи ўринбосари) (ҳудудий бошқарма бошлиғи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова):


2-бандда:

еттинчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" ва "ҳудудий органларининг" сўзлари тегишинча "Агентлик" ва "ҳудудий бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"сотувчи - Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма)";


10-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лот миқдори. Бунда лот миқдори агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан бошқача назарда тутилмаган бўлса, битта акция - битта лот тамойилида ўрнатилади.";


11-банддаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасига" сўзлари "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


17-банднинг биринчи-учинчи хатбошиларидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий органга" сўзлари "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.

Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан эмитент тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Давлат акцияларини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий бошқарма томонидан уларни ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этиш учун ҳудудий бошқармага юборилади";


21-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий орган" сўзлари "ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


22-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


26-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин;

"минимал инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлган тақдирда)";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


41-банднинг учинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси" сўзлар "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


51-банднинг учинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловада:

"1-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунида:

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устуни 2-бандидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"2-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддати" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"5-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2 ва 3-иловалардаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органи" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда (3-илова):


2-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "шартномага асосан" сўзларидан кейин "Е-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонларида" сўзлари қўшилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"сотувчи - Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма);

ўнинчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" ва "ҳудудий органларининг" сўзлари тегишинча "Агентлик" ва "ҳудудий бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


7-банддаги тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


8-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий органга" сўзлари "ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларини илова қилган ҳолда Агентликка юборади.

Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан жамият тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.";


10-банддаги "Давлат рақобат қўмитасига" сўзлари "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги бешинчи-тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 26-1-банд қўшилсин;

"26-1. Давлат улушини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида сотишда аукцион ҳайъати ташкил этилмайди.";


30-31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида қонунчиликда белгиланган миқдорда закалат тўлаши лозим.

31. "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.";


32-35, 37-39, 41-45-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


47-банддаги бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 47-1-банд қўшилсин:

"47-1. Давлат улушини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида сотишда танлов ҳайъати ташкил этилмайди;

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.";


48-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


49-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"49. Ихтисослаштирилган ташкилот сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:

сотиш учун қўйилаётган давлат улуши, жамият тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;

илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида очиқ танлов якунлари ҳақидаги ахборотни танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида чоп этади;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.";


52-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"52. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш сифатида қонунчиликда белгиланган миқдорда закалат тўлаши шарт";


53-62 ва 64-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


VII-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


67-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"67. "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида аукцион ёки танлов ўтказиш якунлари бўйича олди-сотди шартномалари электрон савдолар баённомаси асосида расмийлаштирилади.";


68-бандда:

биринчи хатбошидаги "баённомага" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "аукцион комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "танлов комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "Баённомани ва (ёки)" сўзлари чиқариб ташлансин;


69-банддаги "баённомани ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


74-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


79-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси, ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик, ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


84-банднинг учинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


90-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


91-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"91. Сертификат йўқолганда унинг дубликати тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.

Дубликат бериш тўғрисидаги аризага "топилмалар столи"дан маълумотнома илова қилинади.

Сертификат дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.";


Низомга 1-иловада:

"1-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунида:

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"2-боқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддатлари" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"5-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"6-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"7-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 2 ва 3-иловалардаги "Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органининг" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 10-иловада:

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ" сўзлари "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қўмита раиси (раисининг биринчи ўринбосари) (ҳудудий орган бошлиғи)" сўзлари "Агентлик директори (директорнинг биринчи ўринбосари) (ҳудудий бошқарма бошлиғи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (4-илова):


2-бандда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"савдолар ташкилотчиси - сотувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномага асосан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида аукционлар ва танловларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш хизматларини кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилот ёки сотувчи;"

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма)";

тўққизинчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" ва "ҳудудий органларининг" сўзлари тегишинча "Агентлик" ва "ҳудудий бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Давлат кўчмас мулк объекти давлат органлари ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) қарорларига мувофиқ тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат кўчмас мулки объектларининг рўйхатларига) (кейинги ўринларда - хусусийлаштириш дастури) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилади.

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Давлат тендер комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари мазкур давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.";


5-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


7-банддаги тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомалар олингандан кейин беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчига ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишлича балансда сақловчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулосасини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.

Агар давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарур бўлса, балансда сақловчининг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай, Агентликка (тегишли ҳудудий бошқармага) давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш тўғрисида балансда сақловчининг биринчи раҳбари ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланиши ҳамда муҳрлар билан тасдиқланиши шарт бўлган, давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган дастур (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, соғликни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) ёки давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти раҳбари ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқлаган тармоқ жадвали илова қилинган асослантирилган хулосани тақдим этади.

Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини қуйидаги ҳолларда сотишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади:

давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирса;

мазкур давлат кўчмас мулк объектидан аҳолининг ижтимоий ва социал эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланишга зарурат бўлса;

давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурлиги асосланган хулоса, шу жумладан ушбу бандда назарда тутилган илова мазкур бандда белгиланган муддатда келса.

Давлат кўчмас мулк объектини сотишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида сабаблар кўрсатилган ахборот давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан ариза берувчига етказилади.

Давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурлиги тўғрисидаги хулоса мазкур бандда кўрсатилган муддатларда келмаса, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат кўчмас мулк объектини (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) балансда сақловчининг розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиш ҳуқуқига эгадир. Хусусийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор:

давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи томонидан хулоса киритиш учун белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб уч ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метргача бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича;

давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи томонидан хулоса киритиш учун белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб олти ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича қабул қилинади.

Хулосага илова қилинган дастур ёки тармоқ жадвалидаги тадбирлар 12 ой давомида бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хулосасига асосан давлат кўчмас мулк объектини (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) балансда сақловчининг (унинг юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиш ҳуқуқига эгадир. Хусусийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хулосаси тақдим этилган санадан бошлаб уч ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метргача бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хулосаси тақдим этилган санадан бошлаб олти ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бинолар (иншоотлар) бўйича қабул қилинади.

Бунда балансда сақловчи (унинг юқори турувчи ташкилоти) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан бундай қарор қабул қилингандан сўнг 5 кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади.";


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий орган" сўзлари "ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.

Агентлик зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий бошқарма томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади";


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар ҳокимликларига" сўзларидан кейин "ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари" сўзлари "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар ҳокимлари" сўзларидан кейин "ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади" сўзлари қўшилсин;


13-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига" сўзлари "Агентликга ёки унинг ҳудудий бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармага" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


24-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Комиссия ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб йигирма кундан ошмаслиги лозим. Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг қарори билан Комиссиянинг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин";


27-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банднинг биринчи хатбошидаги "риэлторлик ташкилоти" сўзлари "савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банднинг иккинчи хатбошидаги "риэлторлик ташкилоти" сўзлари "савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 30-1-банд қўшилсин:

"30-1. Давлат кўчмас мулк объектини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида сотишда аукцион ҳайъати тузилмайди.";


31-банднинг биринчи хатбошидаги "Риэлторлик ташкилоти" сўзлари "Савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банддаги "риэлторлик ташкилоти" сўзлари "савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 35-1-банд қўшилсин:

"35-1. "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.";


50-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "риэлторлик ташкилоти" сўзлари "савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 50-1-банд билан тўлдирилсин:

"50-1. Давлат кўчмас мулк объектини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида сотишда аукцион ҳайъати тузилмайди.

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади";


52-банднинг биринчи хатбошидаги "Риэлторлик ташкилоти" сўзлари "Савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


54-банддаги "риэлторлик ташкилоти" сўзлари "савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 71-1-банд қўшилсин:

"71-1. Давлат кўчмас мулк объектини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида сотишда электрон савдолар баённомаси харидорга аукцион (танлов) ғолиби билан олди-сотди шартномасини тузиш учун юборилади";


82-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"82. Баённома имзолангандан кейин ўн кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби, танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи ёки оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор оферта шартларига жавоб берадиган сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижарачиси билан олди-сотди шартномаси тузилади";


84-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси, ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


89-банднинг учинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин";


91-банднинг биринчи хатбошидаги "ўн" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


92-банддаги "ўн" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


93-бандда:

биринчи хатбошига қуйидаги жумла қўшилсин:

"Харидорга тасарруф этиш ҳуқуқи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилган деб тан олинган санадан бошлаб тақдим этилади.";

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


95-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


96-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"96. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда, унинг дубликати тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.

Дубликат бериш тўғрисидаги аризага "топилмалар столи"дан маълумотнома илова қилинади;

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.";


97-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"97. Балансда сақловчи сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб беш кун ичида сотувчининг иштирокида қабул қилиш - топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат кўчмас мулк объекти харидорга топширилишини таъминлаши шарт";


99-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органлар" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


101-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;


103-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг" сўзлари "Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловада:

"1-босқич" позицияси "Субъектлар" устунида:

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунида:

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"2-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддатлари" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"риэлторлик ташкилоти" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Тадбирлар" устунидаги "риэлторлик ташкилоти" сўзлари чиқариб ташлансин;

"5-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"6-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"7-босқич" позицияси "Субъектлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, балансда сақловчилар билан биргаликда".


Низомга 2 ва 3-иловалардаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 10-иловада:

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ" сўзлари "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қўмита раиси (раисининг биринчи ўринбосари) (ҳудудий орган бошлиғи)" сўзлари "Агентлик директори (директорнинг биринчи ўринбосари) (ҳудудий бошқарма бошлиғи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (5-илова):


2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси";

тўртинчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" ва "ҳудудий органларининг" сўзлари тегишинча "Агентлик" ва "ҳудудий бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ишчи орган - Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"савдолар ташкилотчиси - сотувчи билан тузилган шартномага асосан "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида аукционлар ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш хизматларини кўрсатадиган сотувчи ёки ихтисослашган ташкилот";

еттинчи-йигирманчи хатбошилар тегишинча саккизинчи-йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Давлат кўчмас мулк объектини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қийматида Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат мулки объектлари бўйича) ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг (бинолар ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат мулки объектлари бўйича) қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат мулки объектлари рўйхати) (кейинги ўринларда - хусусийлаштириш дастурлари) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилади.

Илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотиладиган, савдоларда турган давлат мулки объектлари ушбу давлат мулки объектларини сотиш муддатини узайтиришда савдолардан олинмайди.

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган алоҳида қарорлари асосида танлов ўтказилмасдан, инвестор билан муайян инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари эвазига тўғридан-тўғри музокара олиб бориш орқали хусусийлаштирилиши мумкин.

Давлат тендер комиссияси хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича маҳаллий ҳокимият органларидаги давлат мулки объектларини сотишлари мумкин.";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ҳудудий танлов комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва (ёки) балансда сақловчиларнинг ишчи органга тақдим этган таклифларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларини қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ҳудудий танлов комиссияси давлат мулк объектларининг тайёрланган рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси давлат мулки объектларининг тайёрланган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади. Рўйхат билан бирга Агентлик томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг фотосуратлар (камида тўртта) илова қилинган паспорти тақдим этилади.

Агентлик ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича давлат мулки объектларининг рўйхатини тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат мулки объектларининг рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритишда кадастр ҳужжатлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори албатта мавжуд бўлиши керак. Балансда сақловчида ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни расмийлаштириш белгиланган тартибда балансда сақловчи томонидан амалга оширилади";


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар ҳокимликларига" сўзларидан кейин "ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси (ёки ҳудудий органлар)" сўзлари "Агентлик (ёки ҳудудий бошқармалар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи-учинчи хатбошилардаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги матндаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат мулки объектларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида сотиш бўйича танлов шартлари ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида ўз аксини топади";


13-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Танлов "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида савдо ташкилочиси томонидан ўтказилади";


14-бандда:

биринчи хатбошидаги "сотувчи" сўзи "савдолар ташкилотчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасининг веб-сайтида" сўзлари "ўзининг веб-сайтида" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "олти ой мобайнида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда Давлат рақобат қўмитасига" сўзлари "икки ой мобайнида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда, Агентликка" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

"31-1. Мазкур Низомнинг 14, 16-31-бандлари талаблари "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида сотилган давлат мулки объектларига татбиқ этилмайди";


33-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида давлат мулки объектларини сотишда, танлов якунлари бўйича веб-портал томонидан автоматик равишда шакллантирилдиган электрон баённома расмийлаштирилади.

Баённома давлат мулки объектини ижарага бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштирилишига ёки аукционни такроран ўтказишга асос бўлади";


34-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Ҳудудий танлов комиссиясининг савдо ташкилотчиси томонидан тақдим этилган танлов натижалари ёки электрон баённомаси тўғрисидаги қарори асосида мажлис баённомаси (электрон баённома тақдим этилгач) тасдиқлангандан кейин йигирма кундан кечикмай сотувчи, балансда сақловчи ўртасида олди-сотди шартномаси тузилади ва:";

еттинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси (ёки ҳудудий орган)" сўзлари "Агентлик (ёки ҳудудий бошқарма)" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 40-1-банд қўшилсин:

"40-1. "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида давлат мулки объектини "ноль" харид қийматида сотишда, савдо ғолиби веб-портал томонидан автоматик равишда шакллантирилдиган электрон баённома асосида аниқланди ва олди-сотди шартномасини тузишга асос бўлади";


42-банднинг саккизинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


44-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида" сўзлари "ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш кун мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банддаги "Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига" сўзлари "Агентликка ёки унинг ҳудудий бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


47-банддаги "ва давлат божи тўлангандан" сўзлари чиқариб ташлансин;


50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда, унинг дубликати тегишли ариза асосида икки ҳафта мобайнида берилади.

Дубликат бериш тўғрисидаги аризага "топилмалар столи"дан маълумотнома илова қилинади.

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради";


Низомга 1-иловада:

"1-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунида:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2) Агентлик тайёрланган рўйхатни давлат мулки объектларини "ноль" харид қийматида сотиш шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссияси ва ҳудудий танлов комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига киритади";

3-банддаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига" сўзларидан сўнг "ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига" сўзлари қўшилсин;

4-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"3-босқич" ва "4-босқич" позициялари "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"5-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунида:

1-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

2-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"6-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари" сўзлари "Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи" сўзлари "Агентликнинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 3-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг раиси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомда (6-илова):


Низомнинг номланишидан "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-йигирманчи хатбошилар тегишинча учинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;

сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;"

ўн еттинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи хатбошидаги "ИИГ" қисқармаси чиқариб ташлансин;


5-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишинча учинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "ИИГ" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


21-банддаги "ИИГ топшириғига кўра" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


22-банддаги "ёки ИИГ" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


Низомга иловада:

номланишидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

"1-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси, ИИГ" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"2-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "ИИГ, Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"4-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (7-илова):


2-бандда:

ўн биринчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи-ўн еттинчи хатбошилар тегишинчи ўн иккинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

"ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик);

сотувчи - Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари;"

ўн бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" ва "ҳудудий органларининг" сўзлари тегишинчи "Агентлик" ва "ҳудудий бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


18-банднинг биринчи хатбошидаги ва 19-банддаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари "Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг" сўзлари "Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агар ижарага олувчи ижарага олган давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида сотиб олса ҳамда ижара объектига ижарага олувчи томонидан охирги 18 ой давомида ижара объектида жойлашган бино ва иншоотларнинг, бошқа асосий воситаларнинг модернизациясига ва капитал таъмирлаш учун амалга оширилган харажатларни, агар улар янги иш жойларини яратишга хизмат қилган бўлсалар, унда олинаётган мулкнинг харид қийматига қўшиб ҳисобланади (харид қийматининг умумий нархидан 25% дан ошмаган миқдорда), "ноль" харид қиймати бўйича сотиш олишда бўлса - унда инвестиция мажбуриятлари миқдориига нисбатан тўлиқ ҳисобланади. Шу билан бирга Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига баҳолаш ва аудиторлик хизматларининг, Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари хулосалари ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли туман бўлинмасининг маълумоти тадим этилади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "хорижий инвесторларга" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш бўйича танловга тайёргарлик кўриш, уни ташкил этиш ва ўтказиш, танлов натижаларини расмийлаштириш, шартномаларни тузиш, шунингдек танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошлаб олти ой давомида танлов таклифлари келиб тушмаган тақдирда, танлов шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарор билан тасдиқланган давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўзгартирилади".


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарори рус тили матнида 1-илова изоҳ қисми иккинчи хатбошидаги "иностранным инвесторам" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 29 июндаги 443-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидани низомнинг 12-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда - кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентида:


а) 1-бандидаги "ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - Агентлик ҳудудий бошқармалари)" сўзлари "ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси) (кейинги ўринларда - ваколатли орган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) маъмурий регламент барча матни бўйича "Агентлик ҳудудий бошқармаси" сўзлари тегишли келишикдаги "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 294-модда) билан тасдиқланган Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Низомга 2-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 июлдаги

425-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РУЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон қарорига рус тилидаги 6-илованинг 3-банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) 5-илованинг 5-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 2-илованинг 4-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 24, 28 ва 29-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарори)" 2010 йил 13 майдаги 90-сон қарорига илованинг 1-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3295-сон қарори)" 2017 йил 13 ноябрдаги 912-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 259-модда) илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 июль


























































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск