ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 й. 343-сон "Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2021 й.

N 343




АТРОФ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШ

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, атроф табиий муҳитни кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини башорат қилиш, давлат экологик назоратини доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф муҳитга таъсири мониторингини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Гидрометеорология хизмати маркази ва Фанлар академияси 2021 йил 1 ноябрга қадар атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги бўйича идоравий электрон ахборот маълумотлар базасининг Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминласин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сув ресурслари, атмосфера ҳавоси ва тупроқларни ифлослантирувчи манбалар мониторинги;

атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари ҳамда ерларнинг ифлосланиши мониторинги;

хавфли экзоген геологик жараёнлар мониторинги;

кўллар экотизимлари мониторинги;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги;

атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиш мониторинги;

атроф табиий муҳит давлат мониторингининг электрон маълумотлар базасини ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;

таҳлил лабораторияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўлчов-назорат асбоб-ускуналарини модернизация қилиш;

илмий ишлар ва инновацион тадбирларни амалга ошириш.


4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурда назарда тутилган тадбирлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг Дастурда назарда тутилган тадбирларни бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштирсин;

2021 йил 1 декабрга қадар атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базасини тўлиқ шакллантирсин;

жорий йил якунига қадар атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимларини 8 та мобиль лабораториялар, замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари ва бошқа жиҳозлар билан таъминласин;

атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиши ва чуқур таҳлил қилинишини, шунингдек, ҳар йили бюллетень ва ҳар уч йилда Миллий маъруза нашр этилишини таъминласин;

Дастурда белгиланган тадбирлар бажарилиши ҳақида ярим йиллик ва йил якунлари бўйича умумлаштирилган ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Сув хўжалиги вазирлиги:

ичимлик сув ҳавзаларидаги сув сифатини ўрганиш, уларнинг ифлосланишининг олдини олиш, ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ҳамда бартараф этишни таъминласин;

аҳоли сувдан оммавий фойдаланадиган жойлардаги сув объектларида сувнинг микробиологик ва санитария-кимёвий кўрсаткичлари бўйича узлуксиз кузатувларни ўтказиб борсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси мониторингини юритиш, ерларнинг унумдорлигини баҳолаш ва тупроқ хариталарини тузиш чораларини кўрсин;

ҳар йили ер ресурслари ҳолати тўғрисидаги Миллий ҳисоботни тайёрласин ва унинг нашр этилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

замонавий технологияларни жорий этган ҳолда, ер ости сизот сувлари сифати ва ҳолатини назорат қилиш учун суғориладиган ерларда кузатув тизимини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга оширсин;

геоахборот технологияларини жорий этган ҳолда, сизот сувлар сатҳи ва шўрланиш даражасининг мелиоратив кадастрини ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси давлат ўрмон хўжалиги ва ўрмон-ов хўжалиги ҳудудларида ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси мониторинги юритилиши ва унинг натижаларини ҳар чоракда Давлат кадастрлари ягона тизимига киритилиб борилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази республикадаги 22 та шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган 61 та турғун постларда атмосфера ҳавосининг сифати бўйича кунлик, майда дисперсли заррачалар бўйича ойлик кузатишлар олиб борилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 июндаги

343-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 23 августдаги 273-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)" 2016 йил 22 декабардаги 412-сон қарорига 1-илованинг 13-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори) 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 72-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 31-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига илованинг 23-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 111-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган дебҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 54-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорининг 7-банди ва қарорга 2-иловаси.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)" 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига илованинг 12-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестицияларва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илова 20-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июнь












































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск