Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 июлдан ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2021 й. 661-сон "Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2021 й.

N 661



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ ВА АҲОЛИНИНГ ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

КЕНГАЙТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт  ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 октябрдаги

661-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари 16-2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "бир базавий ҳисоблаш" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар  ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 33-банди иккинчи хатбошисидаги "лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-банди бешинчи хатбошисидаги "50 фоизи" сўзлари "10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил  12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида:


а) 1-илованинг (Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади";


б) 2-илованинг (Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом) 10-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 августдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом рус тилидаги матнининг 31-бандидаги "в половинном размере суммы сбора, уплачиваемой за выдачу разрешения на дату подачи заявления о выдаче дубликата" сўзлари "в размере 10 процентов базовой расчетной величины" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги "50 фоизи" сўзлари "10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида:


а) 1-илованинг (Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш  ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом) 63-банди иккинчи хатбошисидаги "табиатдан фойдаланувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг (Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш  ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом) 60-бандидаги "табиатдан фойдаланувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом) 52-бандидаги "табиатдан фойдаланувчининг рухсатнома бериш ҳақидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун дубликат бериш тўғрисидаги ариза берилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-илованинг (Положение о порядке прохождения разрешительных процедур для получения сертификата на ввоз, вывоз наркотических средств, психотропных веществ и прекурсоров) 29-бандидаги "в половинном размере суммы сбора, уплачиваемого за рассмотрение Комитетом по контролю  за наркотиками заявления заявителя о выдаче сертификата" сўзлари "в размере 10 процентов базовой расчетной величины" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг (Положение о порядке прохождения разрешительных процедур для получения разрешения на транзит наркотических средств, психотропных веществ и прекурсоров через территорию Республики Узбекистан) 24-бандидаги "в половинном размере суммы сбора, уплачиваемого за рассмотрение Комитетом по контролю за наркотиками заявления о выдаче разрешения на транзит" сўзлари "в размере 10 процентов базовой расчетной величины" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш  ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:


а) 2-илованинг (Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом) 31-бандидаги "мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган сумманинг ярим" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг (Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом)  30-бандидаги "мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган сумманинг ярим" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-банди учинчи хатбошисидаги "ариза берувчининг гувоҳномани бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун дубликат бериш тўғрисидаги ариза берилган санада тўланадиган сумманинг ярми" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"  2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорида:

б) 2-илованинг (Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом) 25-банди иккинчи хатбошисидаги "лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг (Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом) 26-бандида "лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш  ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 52-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"52. Экспертиза хулосасининг дубликатини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ваколатли орган томонидан товарларнинг келиб

чиқишини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш

хизмати бўйича нархлари

Хизмат номи

бирлик

Ариза берувчи мурожаат қилган кундаги БҲМ (ҚҚСни ҳисобга олмаганда)

ТИФ ТН коди бўйича 84 - 89 гуруҳига мансуб бўлмаган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш ва сертификат расмийлаштириш

1 сертификат

0,8

ТИФ ТН коди бўйича 84 - 89 гуруҳига мансуб товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш ва сертификат расмийлаштириш

1 сертификат

1,3

Сертификат расмийлаштирмасдан экспертиза далолатномаси/эксперт хулосаси тузиш ва расмийлаштириш

1 экспертиза далолатномаси/ эксперт хулосаси

0,5

Экспертиза далолатномаси ёки экспорт қилувчининг ариза-декларацияси асосида сертификат расмийлаштириш, аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш, реэкспорт қилинаётган товарга сертификат/эксперт хулосаси расмийлаштириш

1 сертификат

0,5

Аввал берилган сертификатга дубликат расмийлаштириш, сертификатнинг қўшимча варағи, алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига берилган сертификат

1 сертификат

0,1

Экспорт қилинаётган товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдори бўйича келиб чиқиши мамлакатини аниқлаш ва сертификат расмийлаштириш

1 сертификат

1,9

Банкка тақдим қилиш учун сертификатнинг асл нусхаси

1 сертификат

0,2

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштираётганда унинг қўшимча варағини расмийлаштириш

1 сертификат

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштираётганда алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига сертификат расмийлаштириш

1 сертификат

Сертификатнинг қўшимча варағига дубликат расмийлаштириш

1 сертификат

0,1

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди учинчи хатбошисидаги "Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачининг дубликатни бериш ҳақидаги ариза берилган санага рухсатнома бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-бандидаги "лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-бандидаги "қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорида:


а) 5-илованинг (Туристик хизматларни сертификатлаштириш  ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидагиги низом) 14-позицияси "тўлов миқдори (БҲМда)" устунидаги "0,5" рақами  "0,1" рақами билан алмаштирилсин;

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 октябрдаги 663-сон қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-банди иккинчи хатбошисидаги "лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

2 6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорида:


а) 1-иловада (Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом):


31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган махсус ҳисобварағига ўтказилади";


Низомга 11-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"**) Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади".


б) 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом):


30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган махсус ҳисобварағига ўтказилади";


Низомга 12-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"**) Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганда тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 октябрь










































Время: 0.2485
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск