Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 й. ПФ-42-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2021 й.

N ПФ-42



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон, 2021 йил 11 февралдаги "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6167-сон ва 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6207-сон фармонлари ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5073-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 декабрдаги

ПФ-42-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги "Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4232-сон Фармони 1-бандининг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4933-сон Фармони 1-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5087-сон Фармонида:


4-банднинг тўққизинчи хатбошисидан "жумладан давлат мулки объектларини "ноль"га тенг харид қиймати бўйича сотиш," сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ижарага олиш, давлат мулки объектларини "ноль" қийматида харид қилишда" сўзлари "ижарага олишда" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5242-сон Фармони 16-бандида:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5313-сон Фармони 6-бандининг "д" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сон Фармони 5-бандининг учинчи хатбошисидан "фойдаланилмаётган" сўзи чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармонига 7-илованинг 19-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидан ", Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5538-сон Фармони 6-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5583-сон Фармонида:


6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "2022" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин;


7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "2020" ва "2021" рақамлари тегишинча "2023" ва "2024" рақамлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармони 6-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно:

40 фоиз - давлат мулкини баланс сақловчисига;

25 фоиз - тегишли маҳаллий бюджет даромадига;

35 фоиз - Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказига".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5656-сон Фармони 3-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармонида:


4-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


5-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


9-банднинг тўртинчи хатбошисидан "тўлов муддатларини узайтириш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармони 9-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича "йўл харитаси"ни (кейинги ўринларда - "йўл харитаси") тақдим этиши шарт";


б) тўртинчи хатбошидаги "ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир" сўзлари "ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш, жумладан сотиш ёки ижарага бериш учун бўш турган давлат мулки объектини Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бериш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "2020 - 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги ПФ-5992-сон Фармонига 2-илованинг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5.

"Пойтахт банк" АЖ ва "Ўзагроэкспортбанк" АТБнинг давлат улушини хусусийлаштириш

1. Банклар фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий ҳолатини баҳолаш.


Диагностика натижалари бўйича хулоса


2020 йил июнь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков)

ЎТТЖ (Вафаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)






Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков).

2. Тижорат банкларидаги акция пакетларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш.

Акция пакетларини Давлат активларини бошқариш агентлигига

ўтказиш

2021 йил октябрь

3. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Олди-сотди шартномалари

2012-2022 йиллар

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сон Фармонига 5-илованинг 8-позициясида:

"Ижро муддати" устунидаги "2020 йил 1 декабрь" сўзлари "2022 йил 1 март" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъуллар" устунидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонида:


а) 20-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2021 йил 1 декабрга қадар "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги ва 2022 йил 1 мартга қадар "Хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин;

2022 йил 1 июлга қадар хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиб, унификация қилган ҳолда хусусийлаштириш тўғрисидаги янгиланган низомларни тасдиқласин.";


б) 3-иловадан 13 ва 29-позициялар чиқариб ташлансин;


в) 4-иловадан 270-позиция чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6167-сон Фармонида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, 2022 йил 1 февралдан бошлаб давлат активини самарали бошқаришни ташкил этишда (хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда) баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш, уларнинг таклифларини баҳолаш ва танлаш тартиби жорий этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 15 январга қадар давлат активини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш, уларнинг таклифларини баҳолаш ва танлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.";


б) 1-иловадан 4-позиция чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6207-сон Фармонига 3-иловада:


3-позицияда "Амалга ошириш механизми" устунининг иккинчи қисмига тегишли "Ижро муддати" устунидаги "2022 йил январь" сўзлари "2022 йил май" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-позицияда "Амалга ошириш шакли" устунидаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси" сўзлари "Ташкилий чора-тадбирлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-позицияда "Амалга ошириш шакли" устунидаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси" ва "Ташкилий чора-тадбирлар" сўзлари тегишинча "Ташкилий чора-тадбирлар" ва "Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-позицияда "Амалга ошириш механизми" устунининг иккинчи ва учинчи қисмларига тегишли "Ижро муддати" устунидаги "2022 йил январь" сўзлари "2022 йил май" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари ва объектлар, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси корхоналарини ташкил этиш учун қишлоқ жойларда фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар рўйхатларини, шунингдек уларни инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари билан сотиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

инвесторларнинг буюртманомалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан сотиш";

ўн учинчи хатбошидан "нулинчи" харид қиймати бўйича ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат акция пакетлари бўйича олди-сотди шартномаларини қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдончаларидан ташқарисида рўйхатдан ўтказган ҳолда хусусийлаштиришнинг умумўрнатилган тартибидан бошқа шакл ва усуллари орқали сотиш;

кўчмас мулк объектлари ва келгусида шаклланадиган давлат акция пакетлари (улушлари) ҳамда давлат корхоналарини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни сотиш шартлари, савдо тури ва оммавий савдолардаги бошланғич нархини белгилаш";

ўн саккизинчи-йигирма учинчи хатбошилар тегишинча йигирма-йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


б) 8-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 16-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Комиссия томонидан тасдиқланган шартларда, жумладан ихтисослаштирилган ташкилотлар ва воситачиларни жалб этган ҳолда кимошди, танлов, биржа, тендер ва хусусийлаштиришнинг умумўрнатилган тартибидан бошқа шакл ва усулларда савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш;";


д) 18-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида"ги ПҚ-1672-сон қарори 2-бандининг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2200-сон қарорига 6-иловада:


1, 2, 4 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ошкора савдоларда давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни қадам-бақадам пасайтириб борилиши мумкин.".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 9-банди 7-кичик банди қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"разрабатывает и утверждает вопросник для проведения оценки системы корпоративного управления в банках, доля государства в которых составляет 50 и более процентов".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3067-сон қарорига 3-илованинг 5-банди 1-кичик бандининг биринчи хатбошисидан "бўш турган ёки фойдаланилмаётган" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПҚ-3196-сон қарори 8-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги "Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3472-сон қарори 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бир ой муддатда "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ҳудудий "Агропилла" МЧЖларини бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш учун зарур хоналар ажратилишини таъминласин.".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3513-сон қарорида:


а) 6-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3782-сон қарори 1-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон қарорининг 10-бандида:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган бошқа тартиблар бундан мустасно".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3955-сон Фармони 9-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш фақат Вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган бошқа тартиблар бундан мустасно.".


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарори 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг розилигисиз давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулклари бегоналаштирилиши тақиқлансин, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган бошқа тартиблар бундан мустасно".


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4771-сон қарори 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхоналари негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларини (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин".


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4916-сон қарорида:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳангарон туманидаги баҳоланган қийматда "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқариладиган давлат мулки объектлари рўйхати 4-иловага мувофиқ";


б) 17-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 4-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


ҳангарон туманидаги баҳоланган қийматда

"E-auksion" электрон  савдо платформасида аукцион

савдоларига чиқариладиган давлат мулки объектлари

РЎЙХАТИ*".


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5073-сон қарори 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази" ДУК Молия вазирлиги ташкилий тузилмасига киради ва уни сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан унинг мавжуд қарзлари 2021 йил ва келгуси йиллар учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади".


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги "Маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисида"ги Ф-5422-сон фармойишига илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 декабрдаги

ПФ-42-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги "Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3897-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4215-сон Фармонига 2-илованинг 27 ва 34-бандлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4434-сон Фармони 6-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-4561-сон Фармонига 1-илованинг 7-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги "Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5552-сон Фармони 1-бандининг "а" кичик банди ва 7-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги "2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-29-сон қарорига 5-илованинг 10 ва 13-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь





























Время: 0.0184
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск