ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.01.2022 й. 22-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 январдаги

22-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш

ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини (кейинги ўринларда - ер тузиш ишлари) амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, посёлкалар, туманлар, шаҳарлар, вилоятларнинг чегараларини белгилаш ҳамда барча ерларни рўйхатга олиш ҳамда фойдаланилмаётган, самарасиз фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб бориш йўналишларига татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ер тузиш ишлари объектлари - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг турлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларининг ер участкалари;


ер тузиш ҳужжатлари - ер тузиш ишларини амалга ошириш натижасида расмийлаштирилган ҳужжатлар, ер ахборот тизими портали харитаси ва маълумотлари;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш, ушбу ерларни муҳофаза қилишни ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган тадбирлар тизими.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга оширишни тартибга солиш доирасида қуйидаги ваколатларга эга:

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг, шунингдек, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда - "Ўздаверлойиҳа" институти) ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ер тузиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

ер тузиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ер тузиш ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни, ушбу ерларни муҳофаза қилишни ташкил этиш;

ер ахборот тизими порталини маълумотлар билан таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши, ривожланиши ва ҳосил тўпланиши ҳамда ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан мониторинг юритиш.


5. "Ўздаверлойиҳа" институти ер тузиш ишлари бўйича қуйидаги вазифаларини амалга оширади:

ер тузиш ишларини амалга ошириш;

ер тузиш лойиҳалари ва ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;

ер тузиш бош чизмаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг харитаси (плани) ва тавсифини тайёрлаш, ердан фойдаланувчиларга ер участкаларини жойида ўлчаб бериш, унинг чегараларини белгилаш ва марза белгиларини ўрнатиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ва уларга экинлар экилишини хатловдан ўтказиш ишларини бажариш;

учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа идоралар, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар буюртмаларига кўра шартнома асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини юритиш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ер тузиш ва ерларни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

ер тузиш ишларини амалга ошириш натижалари бўйича олинган маълумотлар асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни рақамлаштириш, ер ахборот тизими порталини яратиш ва доимий янгилаб боришни ташкил этиш.


6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРДА ЕР ТУЗИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Ер тузиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар, буюртмачиларнинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер участкаларини бериш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, ерлар ҳолатини яхшилаш ва уларни муҳофаза қилиш, ушбу ерларда алмашлаб, навбатлаб экиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга оширишга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилади.


9. Ер тузиш ишлари қуйидагиларга бўлинади:

истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаштириш олдидан амалга ошириладиган;

хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги.


10. Истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаштириш олдидан амалга ошириладиган ер тузиш ишларига қуйидагилар киради:

республика бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича бош режаларни ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманларда (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш режаларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш, ошириш ва ерлардан оқилона, самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ истиқболли режаларни, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.


11. Хўжаликлараро ер тузиш ишларига қуйидагилар киради:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни жойлашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда, ушбу ерлардан фойдаланувчиларнинг янги ер участкаларини ташкил этиш ва мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тузиш;

муҳофаза қилинадиган муҳандислик-коммуникация объектлари атрофида муҳофаза зоналарини, шунингдек, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофаза зоналарини белгилаш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ва уларга экинлар экилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ерларни хатловдан ўтказиш ва қайта фойдаланишга киритиш юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерларни хатловдан ўтказиш ва уларни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

сув объектлари, суғориш тармоқлари ва зах қочириш тармоқларини ҳамда ижтимоий ва маданий иншоотлар, қурилиш бинолари каби объектларнинг буюртма асосида хариталарини тайёрлаш;

тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш;

тупроқни селлар, кўчкилар, сув босиши, захлаш, қақраб қолиш, зичлашишдан ва бошқа салбий таъсирга мойил ерларни сақлаш бўйича ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиш орқали фойдаланилмаётган, самарасиз фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб бориш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш;

яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш;

ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш.


12. Хўжалик ичидаги ер тузишга қуйидагилар киради:

қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳудудини хўжалик негизида белгилаб олиш;

қишлоқ хўжалиги экин турларини жойлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган тарзда алмашлаб экишни жорий қилиш;

тупроқ эрозиясига қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

боғлар ва узумзорлар, яйлов ва пичанзорлар ҳудудларини ташкил қилиш;

мева ва ўрмон дарахтзорларини барпо этиш мақсадида тоғ ёнбағирларида террасалар (супалар) қуриш;

суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш.


13. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ўтказиладиган ер тузиш ишлари таркибида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.


14. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер участкасининг тасдиқланган чизмаси (плани) ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни ажралмас қисми ҳисобланиб, ер участкасининг тавсифини тайёрлаш, жойида чегараларини кўрсатиб бериш, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ер участкасини олувчининг маблағлари ҳисобидан "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


15. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишлари (ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари) тўғрисидаги маълумотлар "Ўздаверлойиҳа" институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.



3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРДА ЕР ТУЗИШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


16. Ер тузиш ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш;

қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш;

яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини аниқлаш;

ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш;

ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш.

ер ахборот тизими порталини юритиш.


17. Ер тузишда:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга;

яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 791-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.


18. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва режалаштириш хўжаликлараро ва хўжалик ички ер тузиш лойиҳалари кўринишида қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

тайёргарлик ишлари;

дала-қидирув ишлари;

ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш;

лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

лойиҳани жойига кўчириш;

ер тузиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва буюртмачига бериш;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан лойиҳанинг бажарилиши бўйича муаллифлик назоратини ўрнатиш.


19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ер ахборот тизими техник талабларини ва техник топшириқларини ишлаб чиқиш ер ахборот тизими маълумотларини шакллантириш ва янгилаб бориш тартибида амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ер тузиш ишлари жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда

ер тузиш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ










Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги





























































































1


















V








V















Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари




Буюртмачилар

(Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар)









2

>

<


3








<


















^





4























5



























V





V









Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Миллий геоахборот тизими



"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ер ахборот тизими портали


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишлари














<

6

>































1. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ер тузиш соҳасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштиради.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ер тузиш ишларини ташкил этади, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиради, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилишни ташкил этади, экинлар экилиши, ривожланиши ва агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан мониторинг юритади ва ер ахборот тизими порталини маълумотлар билан таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар ер тузиш ишларини амалга ошириш учун "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига буюртма беради.


4. "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари асосида ер тузиш ишларини амалга оширади.


5. "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишлари (ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари) тўғрисидаги маълумотларни "Ўздаверлойиҳа" институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади.


6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда амалга оширилган ер тузиш ишлари тўғрисидаги маълумотлар "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ер ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь








































Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск