ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2022 й. 323-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2022 й.

N 323



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони

ҳамда "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон ва "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонлари ҳамда "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 июндаги

323-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 16-сон қарорининг номи, 1, 2 ва 4-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Молия вазирлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги билан келишув бўйича Агентлик" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банднинг учинчи хатбошиси, 21, 34, 35 ва 37-бандлар, 43-банднинг "л" кичик банди ҳамда 46-банднинг учинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги "Агентлик" сўзи тегишли сон ва келишикдаги "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 31-банднинг тўртинчи хатбошидан "ва Агентлик" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 44-позиция чиқариб ташлансин;


б) 67-69-позицияларнинг "Масъул давлат органлари" устунидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Реестр қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича давлат ваколатли органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан шакллантирилади ва юритилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


а) 12 ва 14-позициялари "Масъуллар" устунидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 87-позициядаги "Масъуллар" устунидаги "ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошисидан ", Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 августдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари ва муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 37-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига" сўзлари "Молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 38-банддаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Эгмонт" молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги 710-сон қарорининг 2-бандидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги," сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисида низомнинг 29 ва 30-бандларидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида:


а) 1-илованинг 17-банди "а" кичик банди олтинчи хатбошидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини" сўзлари "Молия вазирлигини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 7-банди олтинчи хатбошидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини" сўзлари "Молия вазирлигини" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 25-банднинг биринчи хатбошидаги "божхона ахборот тизими" сўзлари "божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 36-банднинг "д" кичик банди олтинчи хатбошидаги "ёки қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 40-банднинг "г" кичик банди иккинчи хатбошидаги "ёки қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистонда ипотека кредити бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 16 январдаги 29-сон қарори 2-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Дастурни амалга оширувчи органлар ҳисобланади;".


15. Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги 365-сон қарорига 3-илованинг 12-позицияси "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкаларида:


а) 6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

6.

Қуйидаги дастлабки қарорни******* қабул қилганлик учун:

товарни таснифланиши бўйича;

БҲМнинг

75 фоизи

товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича.

";


б) изоҳ қисмининг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*******) дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки қайтиб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди".

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхатида:


а) 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.

Молия вазирлиги

1. Маҳаллий бюджетда ва бошқа манбаларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг режаси тўғрисида маълумот.

2. Олий таълим ташкилотларида талабаларга стипендиялар.

3. Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


";


б) 19-позиция чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига 2-илованинг 21-25-позициялари "Масъуллар" устунидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров)," сўзлари "Молия вазирлиги (О. Исаков)" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Инспекция ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилади ва Агентлик марказий аппарати ходимлари учун амалдаги тартибларда белгиланган меъёр ва ҳажмларда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 6-иловасида:

Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Паспортининг 12-позициясида:

а) "Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси" қаторида:

I-IV-классларнинг "Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар" устунидаги "жами" сўзи "мажмуи" сўзи билан алмаштирилсин;

қўйидаги мазмундаги V- VII класслар билан тўлдирилсин:

V класс

Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш

Суғурталанган шахс ушбу ҳодисадан олдин (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш) вафот этган тақдирда суғурталанган шахснинг наф олувчилари ва (ёки) суғурталанган шахснинг мажбуриятлари бўлган шахсга ушбу мажбурият доирасида суғурта суммасини тўлашни таъминлайдиган муайян ҳодиса (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш)да суғурта тўловисиз (суғурта мукофотини қайтармасдан) ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи

VI класс


Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси

Суғурталанган шахс томонидан амалга ошириладиган ва суғурталанган шахс пенсия ёшига етганида суғурта шартномасида белгиланган ойлик рента ёки бир марталик тўлов шаклида суғурта суммаларини тўлашни таъминлайдиган ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи

VII класс


Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш

Суғурта қилдирувчи қўйилган маблағларнинг қайтмаслик хавфида иштирок этган шартда, тўланган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловининг кафолатланган миқдори ва суғурта шартномасида белгиланган тўлов муддати доирасида инвестиция объектини жойлаштириш ва аниқлаш масаласини ечишда суғурта қилдирувчининг иштироки билан ҳаётни суғурталаш турлари мажмуи

б) "Умумий суғурта соҳаси" қаторида:

1) "Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар" устунида:

1 классдаги "IV класс" сўзлари "ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг IV класси" сўзлари билан алмаштирилсин;

2 классдаги "тармоқларининг" сўзи "соҳасининг" сўзи билан алмаштирилсин;

1-17 класслардаги "жами" сўзи "мажмуи" сўзи билан алмаштирилсин;

2) қўйидаги мазмундаги 18-класс билан тўлдирилсин:

18-класс

Тиббий суғурта

Суғурталанган шахснинг суғурта шартномасида кўрсатилган шартларга мувофиқ тиббий ёрдам олишини таъминлайдиган суғурта турларининг мажмуи, бироқ 2-класс ва ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда

в) Изоҳнинг иккинчи хатбошидаги "суғуртанинг 1 ва 2-класслари" сўзлари "соҳасининг 1, 2 ва 18 класслари" сўзлари билан алмаштирилсин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 июндаги

323-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) 1-илованинг "Давлат қўмиталари" бўлими 6-8-бандлари, "Агентликлар" бўлими 4 ва 7-бандлари ва "Марказлар" бўлими 1 ва 2-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 1-илованинг 30-2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 200 ва 302-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 37 ва 38-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 июнь













































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск