язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2001-2004 й./ Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2004 й. 714-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.12.2004 й.

N 714-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


I. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 257-модда) 7-моддасининг учинчи қисмидаги "Олий Мажлис тегишли қўмитасининг" деган сўзлар "Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



2. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда):

1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги "ва Қорақалпоғистон Республикаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 4-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Барча жамоат бирлашмалари ўз уставларида, бошқа ҳужжатларда назарда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўрадилар";

3) 16-моддасининг учинчи қисмидаги "Олий Мажлисида" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



3. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 148-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда):

1) 17-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга" деган сўзлар "ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 22-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".



4. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда) 5-моддасининг:

1-банди учинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "Советларининг" деган сўз "Кенгашларининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида - овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда";

6-бандидаги "Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



6. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонунининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 176-модда):

1) 11-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг палаталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасининг ўн бешинчи қисмидаги ва 17-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлисига" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 14-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"14-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

палаталари томонидан референдумни тайинлаш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси референдум ўтказиш ташаббусини кўрсатиш тўғрисидаги материалларни ва масъул қўмитанинг хулосасини икки ҳафта ичида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:

референдумни тайинлаш ва уни ўтказишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;

референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида;

референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусда таклиф қилинган қонунни ёки бошқа қарорни референдум ўтказмасдан туриб қабул қилиш ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг референдум масаласига доир қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилса, айни шу мазмун ёки маънодаги таъриф билан референдум ўтказиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун бир йил ўтганидан кейингина такроран киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати референдум ўтказиш ташаббусини кўрсатиш тўғрисидаги материалларни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг референдум ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорини, шунингдек масъул қўмитанинг мазкур масала бўйича хулосасини икки ҳафта ичида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:

референдумни тайинлаш ва уни ўтказишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;

референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг референдум масалаcига доир қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мазкур масалага доир қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ушбу масала юзасидан қарор қабул қилган кундан эътиборан кечи билан уч кун ичида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорларида уни ўтказиш санаси белгиланади, бунда овоз бериш палаталарнинг қарорлари эълон қилинган кундан эътиборан бир ярим ойдан уч ойгача бўлган даврда исталган кунга тайинланиши мумкин".



7. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда):

1) 1-моддасининг учинчи қисмидаги, 3-моддасининг иккинчи қисмидаги, 11-моддасининг учинчи қисмидаги ва 22-моддасининг биринчи қисмидаги "Президенти ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 5-моддасидаги, 11-моддасининг иккинчи қисмидаги, 13, 15-моддаларидаги, 17-моддасининг биринчи қисмидаги, 20-моддасидаги, 35-моддасининг учинчи қисмидаги, 36 ва 37-моддаларидаги "маҳаллий Советлари", "Советлари", "маҳаллий Советларининг" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Кенгашлари" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 4-моддасининг биринчи қисми:

1-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг биноларида";

2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девони" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-бандидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



10. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 338-модда):

1) 5-моддасининг иккинчи қисмидаги "Президенти ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 10-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.



11. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги Қонунининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 80-модда) 9-моддасининг тўққизинчи хатбошисидаги "икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган маҳсулот ва технологиялар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



12. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Ҳокимиятнинг конституциявий идораларини қўриқлаш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 121-модда) I бўлимидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши" деган сўзлар эса тегишинча "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси" деган сўзлар билан, шу бўлимнинг русча матнидаги "Советами" деган сўз эса "Кенгашами" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда):

1) 5-моддасининг саккизинчи қисми русча матнидаги "Советы" деган сўз "Кенгаши" деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасининг иккинчи қисмидаги, 14-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги "Олий Мажлиси", "Олий Мажлисига" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисига" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



16. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда):

1) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси ва Сенатининг табиатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқий

муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига қуйидагилар киради:

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

давлат экология дастурларини тасдиқлаш;

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудларни фавқулодда экологик вазият, экологик офат ва экологик ҳалокат зоналари деб эълон қилиш, бундай зоналарнинг ҳуқуқий режимини ва жабрланганларнинг мақомини белгилаш;

табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни мувофиқлаштириб бориш;

табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ҳақнинг чегара миқдорларини белгилаш, шунингдек тўловларни ундириш бўйича имтиёзлар белгилаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш";

2) 11-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "Олий Кенгашига", "Олий Кенгаши" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш ва кон назорати давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 31-моддаси иккинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси";

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси";

5) 41-моддасининг учинчи қисмидаги "Олий Кенгаши" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



17. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 52-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



18. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):

1) 1-моддасининг:

биринчи ва иккинчи қисмларининг русча матнидаги "Советы", "Совету" деган сўзлар тегишинча "Кенгаши", "Кенгашу" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Олий Мажлисининг бошқа қарорлари" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари" деган сўзлар билан, шу қисмнинг русча матнидаги "Совет", "Советов" деган сўзлар эса тегишинча "Кенгаш", "Кенгашей" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2-моддаси, 3-моддасининг иккинчи қисми, 4 ва 5-моддалари, 6-моддасининг номи ҳамда биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 7-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари, 8, 9 ва 10-моддалари, 12-моддасининг номи ҳамда биринчи ва тўртинчи қисмлари, 14-моддасининг биринчи қисми биринчи хатбошиси ва иккинчи қисми, 15-20-моддалари, 21-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 22-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 23-моддасининг биринчи қисми, VI боби номи, 24-моддаси, VII боби номи русча матнидаги "Советом", "Совета", "Советов", "Совет", "Совету", "Советы" деган сўзлар тегишинча "Кенгашем", "Кенгаша", "Кенгашей", "Кенгаш", "Кенгашу", "Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 25-моддаси биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади";

тўртинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларининг русча матнидаги "Совета", "Советом" деган сўзлар тегишинча "Кенгаша", "Кенгашем" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталари" деган сўзлар билан, "қабул қилинган ҳужжатларга" деган сўзлар эса "ҳужжатларига" деган сўз билан, шу хатбошининг русча матнидаги "Совет", "Советов", "Совета" деган сўзлар тегишинча "Кенгаш", "Кенгашей", "Кенгаша" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 26-моддасининг биринчи қисмидаги "томонидан" деган сўз "томонидан белгиланган тартибда" деган сўзлар билан, шу модданинг номи ва биринчи қисми русча матнидаги "Совета" деган сўз эса "Кенгаша" деган сўз билан алмаштирилсин.



19. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 110-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



20. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 10-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):

1) 11-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлиси депутатлари" деган сўз "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасидаги "Олий Мажлисида" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 63-моддасининг биринчи қисмидаги ва 72-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 66-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас";

5) 84-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 113-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 141-модда) 5-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



23. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Мустақиллик" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



24. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Дўстлик" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 117-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



25. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Жасорат" медали тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 119-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



26. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Шуҳрат" медали тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 121-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда):

1) 103-моддаси биринчи қисмининг диспозициясидаги "ёхуд газ учун ажратилган фондларни ошириб юбориш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 266-1-моддасидаги "Ер ресурслари давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



30. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Меҳнат шуҳрати" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 190-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



31. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Шон-шараф" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 191-модда) 5-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



32. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда):

1) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир. Олий Мажлиснинг Сенати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Марказий банк бошқарувининг раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;

йиллик ҳисоботни, шунингдек аудиторнинг хулосасини кўриб чиқади";

2) 10-моддасининг биринчи қисмидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси Сенатининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддаси "кўриб чиқиши" деган сўзлардан олдин "Сенати" деган сўз билан тўлдирилсин;

4) 16-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлиснинг Кенгаши" деган сўзлар "Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 23-моддасининг биринчи қисмидаги "Олий Мажлисга" деган сўзлар "Олий Мажлиснинг Сенатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 33-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Олий Мажлиснинг Кенгаши" деган сўзлар "Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



33. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда, N 9, 120-модда; 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 7-8, 202-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 6-моддасидаги "Олий Мажлис Раиси" деган сўзлар "Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Спикери, Олий Мажлиснинг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



34. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 139-модда):

1) 3, 6, 9-моддалари, 12-моддасининг иккинчи қисми, 14, 16 ва 19-моддалари русча матнидаги "Советами" деган сўз "Кенгашами" деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 27-моддаси "Маданият" деган сўздан кейин "ва спорт" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



35. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 299-модда; 2004 йил N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда) 14-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари русча матнидаги "Совета" деган сўз "Кенгаша" деган сўз билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 230-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона мажмуалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Божхона органларининг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади".



39. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда) 10-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг

мансабдор шахсларини тайинлаш


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади.

Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модданинг биринчи - учинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органининг раҳбари томонидан тайинланади".


41. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 4-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш".



42. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 88-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 25-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда уларнинг жойлардаги ҳудудий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



43. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда):

1) 5-моддасининг:

биринчи қисмидаги "ваколат берилган давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "ваколатли давлат бошқаруви органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади";

2) 8-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-модда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг

давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги миллий ҳисоботни тузиш;

вилоятлар, туманлар ҳамда аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;

норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш".

3) 9-моддаси чиқариб ташлансин;

4) 10-моддаси:

биринчи қисмининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади".



44. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 18-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектларнинг - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин".



45. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда):

1) 5-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар юқорида санаб ўтилган тижорат ташкилотларига улар томонидан ваколатли ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани тақдим этган субъектлар зиммасига юклатилади.

Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади";

2) 22-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Товарларни импорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам бундай тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади";

3) 39-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин".



46. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):

1) 4-моддасидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг палаталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 17-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тайёрланган лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдимнома билан киритилади, тақдимномада ҳужжатни қабул қилишнинг зарурлиги асослаб берилади, уни ишлаб чиқувчилар кўрсатилади, ҳужжат мазмунининг қисқача тавсифи берилади, лойиҳа қайси давлат органи, шунингдек ташкилот билан келишилган бўлса, шу орган ва ташкилотларнинг рўйхати келтирилади, келишмовчиликларнинг мазмуни ҳамда улар ҳақидаги асослантирилган фикр қисқача баён этиб ўтилади. Зарурат бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига уни асослаш учун молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, статистика маълумотлари ва бошқа ахборотлар илова қилинади.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа органлар ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тайёрланган қонун лойиҳалари, агар лойиҳани тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига тақдим этилади";

3) 5-моддасининг "в" бандидаги, 6-моддасининг иккинчи қисмидаги, 9-моддасидаги, 25-моддасининг биринчи қисмидаги ва 26-моддасининг биринчи қисмидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 20-моддасининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси томонидан";

тўртинчи-еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



47. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Қарори билан тасдиқланган таҳрирдаги Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 12-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 4-моддасининг:

бешинчи хатбошиси "қабулхона бошлиқларига" деган сўзлардан кейин "бош мутахассисларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-даражали юрист


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари консультантларига, раисларининг ёрдамчиларига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди консультантларига, раисларининг ёрдамчиларига, катта мутахассисларига, девонхона мудирларига, малака ҳайъатлари котибларига";

еттинчи хатбошиси "раисларининг ёрдамчиларига" деган сўзлардан кейин "девонхона мудирларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


48. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 14-модда):

1) 5-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисига" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасидаги "қўмиталари ва комиссияларига" деган сўзлар "Қонунчилик палатаси қўмиталарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "Олий Мажлиси", "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ёки унинг" деган сўзлар тегишинча "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси", "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки унинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 15, 21 ва 22-моддаларидаги "қўмиталари ва комиссиялари" деган сўзлар "Қонунчилик палатаси қўмиталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 16-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари, шунингдек Олий Мажлис депутатлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 23-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари, комиссиялари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 24-моддасидаги "қўмиталари ва комиссиялари", "Олий Мажлиси депутатлари" деган сўзлар тегишинча "Қонунчилик палатаси қўмиталари", "Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамаси якунларини кўриб чиқиш


Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси якунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунни қабул қилади ва уни маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборади ёки қонун лойиҳасини қўшимча равишда ишлашга юборади ёхуд уни рад этади".



49. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 19-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда) 10-моддасининг биринчи қисми ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



50. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 23-модда) 47-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



51. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин";

тўққизинчи қисми ўнинчи қисм деб ҳисоблансин.



II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунлари бўйича қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 97-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 98-модда).


3. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 237-модда).


4. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 18-модда) XVII бўлими.



III. Ушбу Қонуннинг I бўлими Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Зарур ҳолларда, тегишли қонунлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар инобатга олинган ҳолда қайта нашр этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 514-модда.