ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2022 й. 415-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини илмий-методик таъминлаш, йўлларда эксплуатация-монтаж фаолиятини тартибга солиш ҳамда "Хавфсиз йўл" индексини юритиш амалиётини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2022 й.

N 415




ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ

СОҲАСИНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ,

ЙЎЛЛАРДА ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА "ХАВФСИЗ ЙЎЛ"

ИНДЕКСИНИ ЮРИТИШ АМАЛИЁТИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

       

    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини замонавий талабларга тўлиқ мувофиқлаштириш ҳамда илмий, методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази тегишлича ҳудудий ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказилганлиги;

ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича "Хавфсиз йўл" индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг намунавий низоми 1-иловага мувофиқ:

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тартиби;

эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг жавобгарлиги;

б) Йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга аутсорсинг хизматини жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш, аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;

аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш тартиби;

аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:

жамғарма фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартиби;

жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби;

жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоботни юритиш ва унинг назоратини амалга ошириш тартиби;

г) Туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича "Хавфсиз йўл" индексини юритишнинг методологияси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича "Хавфсиз йўл" индексини юритиш тартиби;

"Хавфсиз йўл" индексини самарали юритишнинг тартиби ва унинг босқичлари;

"Хавфсиз йўл" индексининг индикаторларини ҳисоблаш қоидалари.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмалари (кейинги ўринларда - эксплуатация-монтаж бўлинмалари) ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда хўжалик автомобиль йўлларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли бўлмаган кузатув камералари, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини шартнома асосида эксплуатация қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 ноябрдаги ПҚ-27-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тузилмасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини ўрганишга доир тадқиқотлар ўтказилишини ва мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий ва техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштиришда иштирок этиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларига имкон бераётган асл омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл-транспорт ҳодисасидан ҳимоя қилиш даражасини оширишнинг ҳуқуқий, муҳандислик-техник, ахборот, ташкилий-методик муаммоларини тадқиқ этиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини методик жиҳатдан таъминлаш, жумладан, замонавий методикаларни ишлаб чиқиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва уни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни ва шароитларни аниқлаш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, ўлим ва тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда камайтиришнинг устувор йўналишларини илмий асослаш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) фаолиятидаги долзарб муаммоларни бартараф этишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш, транспорт оқимини ўрганиш, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган йўл бўлакларини (авария ўчоқлари)ни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;

ДЙҲХХ эксплуатация-монтаж бўлинмалари томонидан йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни илмий жиҳатдан ўрганиб бориш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар кириш;

ДЙҲХХ фаолиятини илмий-методик таъминлаш, жумладан, замонавий методикаларни ишлаб чиқиш;

йўл ҳаракатини ташкил этишга доир муаммоли масалалар бўйича илмий тадқиқодлар олиб бориш, бу борада республика ва халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиб бориш, илмий анжуманларда қатнашиш ва ташкил этиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий, илмий ёндашувларни қўллаш орқали унинг самарадорлигини оширишда, ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтаришда, ДЙҲХХ бўлинмаларига илмий-методик жиҳатдан кўмаклашишда, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда иштирок этади;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида республикадаги илмий ташкилотлар ва олий таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган илмий ва ўқув фаолияти бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобидан қуйидагиларни амалга оширишга розилик берилсин:

Марказда катта ҳажмли илмий, методик ишларни амалга ошириш учун малакали мутахассисларни ҳақ эвазига тегишли шартнома асосида жалб этиш;

Марказ ходимлари ва хизматчиларига, белгиланган бошқа қўшимча тўловлардан қатъи назар, лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) Марказ фаолиятини ташкил этиш юзасидан:

бир ой муддатда Марказнинг низомини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

2022 йил 1 декабргача Марказни тегишли мутахассисликка, илмий салоҳиятга, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилиятига эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

б) эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан:

бир ой муддатда эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг иш фаолиятини такомиллаштириш, янгича иш усулларини жорий этиш бўйича "ҳудуд тажрибаси" тизимини яратсин ва амалий семинар машғулотларини ўтказсин;

икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг хизмат кўрсатиш (масъуллик) ҳудудлари белгиланиши ва тафтишдан ўтказилишини таъминласин ҳамда илмий ёндошув асосида 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган манзилли чора-тадбирлар дастурларини тасдиқласин.

Бунда манзилли чора-тадбирлар дастурларида биринчи босқичда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятларнинг марказий кўчаларида, кейинги босқичларда туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш назарда тутилсин;

тўрт ой муддатда эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимларининг и?ўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавии? талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида Марказ, Тошкент давлат транспорт университети мутахассислари ҳамда соҳага тегишли малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласин;

в) "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси маблағлари фақат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йўналишлар бўйича мақсадли сарфланишини назоратга олсин;

г) ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари туман (шаҳар)ларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш бўйича "Хавфсиз йўл" индексини юритишнинг методологияси асосида ҳар чорак якунига кўра республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича "Хавфсиз йўл" индексини юритсин.


8. Қуйидагилар:

Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Ҳудудий эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг намунавий ташкилий тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссиялар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан тасдиқланган 29 та индикатор асосида ҳар чорак якунига кўра туман (шаҳар)лар бўйича "Хавфсиз йўл" индекси доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолатини баҳолаб борсин ва натижалари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати юзасидан туман (шаҳар)ларни "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратсин;

"сариқ" ва "қизил" тоифага киритилган туман (шаҳар)ларни Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишининг муҳокамасига киритиб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги илмий ташкилотларнинг 2023-2028 йилларга мўлжалланган йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда ижросини таъминласин:

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий мавзуларни ишлаб чиқиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологияларни ривожлантириш йўналиши бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш ва илмий тизимни шакллантириш;

хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш;

қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларни ташкил этиш.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 июлдаги

415-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ички ишлар вазирлиги

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

          













        

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги

департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг

Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бошқармаси*

       

















































































































































Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация- монтаж бўлими

25 (2-0-0-23)



Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж бошқармаси

165 (2-0-0-163)



Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бошқармаси

50 (2-0-0-48)



Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

45 (2-0-0-43)













































































































Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

59 (2-0-0-57)



Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

61 (2-0-0-59)



Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

46 (2-0-0-44)



Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

31(2-0-0-29)


















































































































Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

20 (2-0-0-18)





Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

26 (2-0-0-24)





Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

54 (2-0-0-52)





























































































































Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация- монтаж бўлими

25 (2-0-0-23)





Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

35,5 (2-0-0-33,5)





Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эксплуатация-монтаж

бўлими

51 (2-0-0-49)




























































































































Жами штат бирлиги: 693,5 (28-0-0-665,5)

          

Изоҳ. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларига мутахассислар шартнома асосида жалб этилади.


*) ИИВнинг чекланган штат бирликлари доирасида ташкил этилади.

      

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 июлдаги

415-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ҳудудий эксплуатация-монтаж

бўлинмаларининг намунавий ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

          









     

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

бошлиғи ўринбосари - Йўл инфратузилмасини

назорат қилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи

         






















































































Эксплуатация-монтаж бўлими (бошқармаси) бошлиғи


























































































































      

Бошлиқ ўринбосари - эксплуатация

ва монтаж бўлинмаси (бўлими) бошлиғи

       



Бош муҳандис




Кадрлар бўйича инспектор, иш юритувчи, юридик таъминлаш гуруҳи


































Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис



Бош энергетик




        

Бухгалтерия, режалаштириш

ва таҳлил гуруҳи

        


































Диспетчер



Назорат ва синов гуруҳи




Таъминот гуруҳи










































Ишлаб чиқариш техника гуруҳи, Металл конструкциялари билан таъминлаш гуруҳи

      



Светофор қурилмалари билан

ишлаш гуруҳи




Хизмати кўрсатиш ходимлари









































Автомобиль гаражи



Йўл белгилари билан ишлаш гуруҳи




Йўл чизиқларини чизиш гуруҳи








































































     

1-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси**

    


     

2-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси**

     


     

3-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси**

    


   

4-туманлараро эксплуатация ва монтаж участкаси**

      



Иш жараёнида йўл ҳаракати

хавфсизлигини таъминлаш гуруҳи*


          

Изох. Ички ишлар вазирлиги томонидан эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда штат тузилмаларига ўзгартиришлар киритилади.


*) Ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиққан ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.


**) Эксплуатация-монтаж бўлим (бошқарма)ларининг хизмат кўрсатиш ҳудуди йўлларнинг узунлигидан келиб чиқиб белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 август



























































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск